Bosh prokuratura
37.4K subscribers
52.9K photos
6.64K videos
12.7K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Сирдарё вилояти ташкил топганлигининг 60 йиллиги муносабати билан Гулистон шаҳрида вилоят прокуратураси, вилоят ҳокимлиги, Кураш федерацияси, Сирдарё вилояти Ёшлар сиёсати ва спорт Бош бошқармаси томонидан кураш миллий спорт тури бўйича 18 ёшдан ошган спортчилар ўртасида Сирдарё вилояти прокурори Кубоги учун кураш мусобақаси ўтказилди.

Чемпионатда вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларидан иштирок этган 200 нафарга яқин полвонлар 7 та вазн тоифасида чемпионлик учун беллашишди.

Юқори савияда ташкил этилган, муросасиз ўтган баҳсларда 32 нафар ғолиблар саралаб олиниб, уларга вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Махмудалиев ҳамда вилоят прокурори Савид Иматовлар томонидан чемпионлик медаллари, дипломлар ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хўжаобод туманида "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси ижроси

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мирзаобод тумани 2-секторида халқ манфаатлари йўлида амалга оширилаётган ишлардан лавҳа

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилояти прокуратурасида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқ ва сайтлар вакиллари, журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ва пресс-тур ташкил этилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чирчиқ шаҳридаги мактаб ўқувчилар ўртасида "Билимдонлар танлови" ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир жиноят изидан

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан энергия ресурслари соҳасида қарздорликларни ундириш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида иш юритувда бўлган газ таъминоти ва электр тармоқлари корхоналари фойдасига оид мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари бўйича 9,6 млрд. сўм миқдоридаги қарздорликлар ундирилди.

Шунингдек, амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорлардан 863 млн. сўмлик мол-мулклар қарздорлик эвазига хатловга олиниб, мулкларни электрон-онлайн савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Бундан ташқари, 136 нафар қарздорларнинг 2,2 млрд. сўм миқдоридаги қарздорлик суммалари уларнинг иш ҳақларига қаратилган ҳамда ҳисоб рақамларига инкассо қўйилган.

Бу борадаги ундирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Андижон вилояти прокуратурасида Президентнинг 16.02.2023 йилдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-57-сон қарори ижроси ва бошқа масалалар юзасидан танқидий руҳда йиғилиш ўтказилди.

Унда вилоят ҳокимлиги, тижорат банклари, қурилиш ташкилотлари, жойлардан сектор ва масъул идоралар раҳбар-ходимлари қатнашди.

Йиғилишда вилоят прокурори Сирожиддин Эшқувватов сўз олиб, вилоятдаги 1 270 та ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларидаги 63,5 минг кв.м майдонга қуёш панеллари ва гелио-коллекторлар ўрнатилиши борасидаги ва бошқа йўналишдаги ишлар суст кетаётганлигига алоҳида тўхталиб, мутасадди идоралар раҳбарларининг масъулиятини ошириш лозимлиги таъкидланди.

Масъул идоралар ва ташкилот ходимларининг кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳисобот ва изоҳлари эшитилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook