Ҳудудларда 22 март - “Маҳалла тизими ходимлари куни” муносабати билан соҳа ходимларининг байрам тадбирлари ўтказилди.
Хусусан, Андижон вилоятидаги 909 та маҳаллада ҳам сана муносабати билан байрам тадбирлари кўтаринки кайфиятда нишонланди.
Шунингдек, Марҳамат туманидаги “Хўжаариқ” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Хўжаботмон” зиёратгоҳида ҳам юқори савияда ўтказилди.
Ушбу тадбирда маҳалла вакиллари, туман сектор рахбарлари, ҳоким ёрдамчилари, нуронийлар, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари иштирок этиб, байрам муносабати билан дастурхон ёзилди.
Тадбирда вилоят прокурори Сирожиддин Эшқувватов иштирок этиб, соҳа ходимларини маҳалла институтининг жамиятимиз ижтимоий-маънавий ҳаётида тутган ўрни ҳақида алоҳида тўхталиб, самимий тилакларини билдирди ва байрам билан табриклади.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Термиз ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Ҳайробод гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмларини бирида Жанубий оператив қўмондонлиги, Сариосиё тумани Фавқулодда вазиятлар, Қўриқлаш бўлимлари ва Ўзбекистон Республикаси Ветеран жангчи фахрий ва ногиронлар бирлашмаси Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани бўлими билан ҳамкорликда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди.
Тадбир доирасида ёшларга қурол аслаҳалар, ўт ўчирувчи воситалар кўргазмаси, қўл жанги саҳна чиқишлари ташкил этилиб, ёшларга ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт шароитлар билан таништирилди.
Шу билан бирга, кўзларида шижоат ёнган эртамиз эгалари бўлган 60 нафар "Ватан таянчи" болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракатининг Сариосиё тумани аъзоларига кўкрак нишони ва гувоҳномалар тантанали равишда топширилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Тадбир доирасида ёшларга қурол аслаҳалар, ўт ўчирувчи воситалар кўргазмаси, қўл жанги саҳна чиқишлари ташкил этилиб, ёшларга ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт шароитлар билан таништирилди.
Шу билан бирга, кўзларида шижоат ёнган эртамиз эгалари бўлган 60 нафар "Ватан таянчи" болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракатининг Сариосиё тумани аъзоларига кўкрак нишони ва гувоҳномалар тантанали равишда топширилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратура ташаббуси билан Хива шаҳрида манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда "Ичан қалъа" давлат музей-қўриқхонаси билан ҳамкорликда "Миллий либосларимиз - қадриятларимиз кўзгуси” номли кўргазма ташкил қилинди.
Музей қўриқхонасидаги Тош ҳовли мажмуасида ташкил этилган тадбирда Бош прокуратура, "Осиё рамзи" дизайнерлар уюшмаси, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти масъуллари ҳамда таниқли санъатшунос ва тарихчи олимлар, дизайнерлар, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар иштирок этди.
Тадбирда Бош прокуратура бўлим бошлиғи Ў.Ўтаев сўзга чиқиб, кейинги йилларда мамлакатимизда олиб борлаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида гапириб, дунёнинг йирик шаҳарларида ўтказилаётган аёллар либослари кўргазмаларида Ўзбек миллий либосларига қизиқиш ортиб бораётгани, улуғ аждодларимизни дунёга келтирган ва тарбиялаган момоларимиз кийган кийимларнинг чуқур тарихий маданий аҳамият борлигига, тарихий манба Авестода зикр этилган Хоразм воҳасида Ислом цивилизациясигача ва ундан кейинги даврларда истиқомат қилган халқларнинг тарихи ва кийиниш маданияти ҳақида фикр билдирди.
Турли даврларга оид миллий кийимлар жонли намойиши, шунингдек, ҳунармандлар, рассомларнинг маҳорат машғулотлари айниқса, иштирокчилар ва сайёҳларга унутилмас таассуротлар бағишлади.
Тадбир давомида Хоразм вилоят қўғирчоқ театри ижодий жамоаси томонидан тарихий мавзудаги майдон томошалари, концерт дастури, саҳнавий кийимлар ва қўғирчоқлар кўргазмаси намойиш этилди.