Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби раҳбари Бош прокурор ўринбосари Салом Самадов раислигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.12.2021 йилдаги ПҚ-43-сон ва 17.11.2022 йилдаги ПҚ-425-сон қарорларига асосан белгиланган вазифалар ижроси юзасидан танқидий руҳда видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Мазкур йиғилишда қурилиш соҳасида бюджет маблағларини талон-торож қилиш ва коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича алоҳида тўхталиб ўтилди.
Хусусан, қурилиши ва таъмирланиши режалаштирилган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда 2022 йилда инвестиция дастуридаги лойиҳаларга 1 трлн. сўмдан кўпроқ, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш дастуридаги объектларга эса қарийб 600 млрд. сўм маблағ ортиқча киритилганлиги аниқланиб, ушбу ҳолатлар Республика ва ҳудудий штаблар томонидан бартараф этилган.
Лойиҳа ташкилотларига объект бериш ҳам фақат “Шаффоф қурилиш” тизимидаги электрон тендерда инсон омилисиз, лойиҳачининг рейтинг баллига асосланиб амалга оширилади.
Лойиҳа ташкилоти раҳбарлари, архитектор ва муҳандисларга маҳсулот нархини қиммат кўрсатиш, қурилиш нормаларини нотўғри қўллаш ва бошқа йўллар билан лойиҳани сунъий оширишга йўл қўймаслик бўйича топшириқлар берилди.
Шу билан бирга, лойиҳалардаги нархларнинг сунъий оширилишининг олдини олиш учун экспертиза ташкилотлари ходимлари ҳам масъулият билан ёндашишлари, ҳар бир қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан қатъий чоралар кўрилиши таъкидлаб ўтилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокурор ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Ботир Кудратходжаев бошчилигидаги делегация Корея Республикасига ташриф буюрди.
Мазкур ташриф доирасида Корея Республикаси Миллий Мудофаа вазирлиги Бош прокурори генерал Ким Донг Хёк, Қуролли Кучлар ҳарбий суди Бош судьяси Сео Сунг Ун ва Миллий мудофаа вазирлиги жиноий тергов Қўмондонлиги қўмондони генерал Чеонг Чанг Юн билан ўзаро манфаатли музокаралар бўлиб ўтди.
Конструктив мулоқот давомида томонлар икки давлат органлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар.
Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси Корея Республикаси Миллий мудофаа вазирлиги ҳарбий прокуратураси, Қуролли Кучлар ҳарбий суди ва Миллий мудофаа вазирлиги жиноий тергов Қўмондонлиги фаолияти билан яқиндан танишдилар.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Мазкур ташриф доирасида Корея Республикаси Миллий Мудофаа вазирлиги Бош прокурори генерал Ким Донг Хёк, Қуролли Кучлар ҳарбий суди Бош судьяси Сео Сунг Ун ва Миллий мудофаа вазирлиги жиноий тергов Қўмондонлиги қўмондони генерал Чеонг Чанг Юн билан ўзаро манфаатли музокаралар бўлиб ўтди.
Конструктив мулоқот давомида томонлар икки давлат органлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар.
Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси Корея Республикаси Миллий мудофаа вазирлиги ҳарбий прокуратураси, Қуролли Кучлар ҳарбий суди ва Миллий мудофаа вазирлиги жиноий тергов Қўмондонлиги фаолияти билан яқиндан танишдилар.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Фарғона вилояти прокуратураси томонидан 2022/2023 ўқув йилида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиалида ўтказилган касбий (ижодий) имтиҳон натижалари ўрганилиб, 356 нафар абитуриентларнинг ҳақиқатда тўплаган балларига сохта ёзувлар киритиш орқали, юқори балл тўплаган абитуриентларнинг талабаликка тавсия этилмай қолинганлиги аниқланган.
Батафсил ўқиш учун
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Батафсил ўқиш учун
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратура хотин-қизларни ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳаларида қонунчилик ижроси устидан назорат тармоғи томонидан Самарқанд вилоятида Ўзбекистон Республикаси "Хотин-қизларни тазйик ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 04.01.2020 йилдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўровонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси ўрганилмоқда.
Хусусан, 2022 йилда тазйик ва зўравонликка учраган 3 163 нафар хотин-қизларга ҳимоя ордерлари берилган.
Ўрганиш жараёнида хотин-қизларни бузилган ҳуқуқларини тиклашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Хусусан, 2022 йилда тазйик ва зўравонликка учраган 3 163 нафар хотин-қизларга ҳимоя ордерлари берилган.
Ўрганиш жараёнида хотин-қизларни бузилган ҳуқуқларини тиклашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Андижон вилояти прокурори Сирожиддин Эшқувватов бошчилигида Улуғнор туманида оммавий сайёр қабул ўтказилди ҳамда туманда амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилди.
Дастлаб, ўтказилган қабулда 23 нафар фуқародан келиб тушган мурожаатлардан 19 таси жойида кўриб чиқилиб қаноатлантирилган бўлса, 2 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди, қолган 2 та мурожаат ўрганишни талаб қилганлиги боис, вилоят прокуратураси иш юритувига қабул қилинди.
Сўнгра, туман шошилинч тез-тиббий ёрдам бўлимида даволанаётган фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, у ерда яратилган шароитлар, иситиш тизимини ишлаш ҳолати ҳамда дори-дармон воситалари захираси яратилганлиги кўздан кечирилди.
Шунингдек, 2-сектор ҳудудидаги "Чўлопод" маҳалласида туманда истиқомат қилувчи аҳолини саломатлигини тиклаш мақсадида малакали шифокорлар жалб этган ҳолда, чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилди.
Бундан ташқари, "Обод" маҳалласида Президентнинг "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-408-сон қарори асосида амалга оширилаётган ишлар билан танишилиб, қурилиш ишларини белгиланган муддатида сифатли якунлаш борасида масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Шу билан бирга, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, жиноятчиликни олдини олиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёшларни жисмонан соғлом ва ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш мақсадида 2-сектор ҳудудида янги ташкил этилган спорт залда спортнинг миллий кураш тури бўйича мусобақалар ўтказилди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM