Bosh prokuratura
37.6K subscribers
50.9K photos
6.53K videos
12.3K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Янги тахрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳиятига бағишланган ўқув семинари ўтказилди.

Фарғона вилоят прокуратураси ташббуси билан янги тахрирдаги Меҳнат кодексининг аҳамияти, мазмун-моҳияти, амалдаги кодексдан фарқли жиҳатлари, киритилган янги нормалар ҳамда уни амалиётга тадбиқ этиш масалаларига бағишланган ўқув семинари ташкил этилди.

Унга вилоят прокуратурасининг ходимлари, туман (шаҳар) прокурорларининг соҳавий ўринбосарлари, прокурор (катта) ёрдамчилари, Фарғона давлат университетининг бир гуруҳ талабалари, ташкилот ва идораларнинг вакиллари таклиф этилди.

Тадбирни вилоят прокурори ўринбосари Ш.Мустафаев кириш сўзи билан очиб, амалдаги меҳнат кодексини концептуал жиҳатдан янгилаш, кодексни янги таҳрирда қабил қилинишининг сабаблари ёки унинг аҳамияти ҳақида тўхталди.

Шундан сўнг, вилоят прокуратураси, вилоят суди, адлия бошқармаси, Бандлик бош бошқармаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг вилоят Кенгашининг малакали мутахассислари ва тажрибали суд ходимлари ўз маърузалари ва тақдимот кўринишдаги чиқишлари билан иштирокчиларга янги меҳнат қонунчилиги ҳақида батафсил маълумотлар бердилар.

Тадбир давомида иштирокиларга янги тахрирдаги Меҳнат кодексининг айрим жихатлари, иш берувчилар ва ходимларга эслатма тарзидаги буклетлар ва савол-жавоб тарзидаги қўлланмалар тарқатилди.

Тадбир якунида иштирокчилар билан савол-жавоб ўтказилиб, янги таҳрирдаги кодексни амалиётга тадбиқ этиш масалалари юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Муродхон Мусахонович Ахмедов Хоразм вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

М.Ахмедов тайинловга қадар Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

═══════════

НОВОЕ НАЗНАЧЕНИЕ

В соответствии с приказом Генерального прокурора старший советник юстиции Муродхон Мусахонович Ахмедов назначен прокурором Хорезмской области.

М.Ахмедов ранее занимал должность заместителя прокурора Ферганской области.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Наманган вилояти прокурори Бектош Сайипов раҳбарлигида Президентнинг 25.10.2022 йилдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сон қарори ижроси муҳокамасига бағишланган штаб йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда вилоят прокуратураси органлари масъуллари ҳамда масалага дахлдор ташкилот мутасаддилари иштирок этди.

Мазкур қарорга мувофиқ, жорий йилда вилоятдаги 328 та маҳаллада 377 та объектда 477,8 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши белгиланган.

Вилоят прокуратураси органлари томонидан объектларни мониторинг қилиниши давомида 11 та ҳолатда 114 млн. сўмлик сифатсиз иш ва 22 та ҳолатда 100 млн. сўмлик қўшиб ёзиш ҳолати аниқланиб, жойида бартараф этилиши таъминланди.

Бугунги кунга қадар жамғарма орқали 377 та объектга 147,2 млрд. сўм молиялаштирилиб, 168,5 млрд. сўмлик ишлар бажарилди ҳамда 8 та объект фойдаланишга топширилди.

“Ташаббусли бюджет” дастурининг 2-мавсумида 120,5 млрд. сўмлик 152 та лойиҳа ғолиб бўлган. Айни пайтда 26 та жиҳозлаш объектлари бўйича шартномалар тузилган ва 20 та объектга жиҳозлар тўлиқ етказиб берилган.

Йиғилишда соҳада бир қатор камчиликлар аниқлангани қайд этилиб, тегишли мутасаддилар қатъий огоҳлантирилди ҳамда уларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан барча иш юритувчи, нозир, архивариус ва операторлар учун прокуратура органларида иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилиш, ҳужжатларни сақлаш ва архив ишини тартибга солиш борасида тажриба ва малакаларини ошириш мақсадида Сирдарё тумани прокуратурасида бевосита амалиёт билан боғланган ҳолда семинар ўтказилди.

Иштирокчилар туман прокуратураси девонхонаси, архиви, ашёвий далилларни сақлаш хонаси, нозирнинг бир кунлик иш тажрибаси, "Электрон ҳужжат айланиши" ахборот тизимидан фойдаланиш, мурожаатларни электрон дастурлар орқали қабул қилиш амалиёти билан танишдилар.

Семинарда прокуратура органларида узоқ йиллар фаолият кўрсатган фахрий устозлар ҳам иштирок этиб, ўз ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашди.

Кун давомида иштирокчилар туман 2-сектори биносида ҳужжатлар билан ишлаш ва иш юритиш, 31-сонли умумтаълим мактабида ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш бўйича ташкил этилган янги амалиёт ҳамда "Исломобод" маҳалла фуқаролар йиғини биносида маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, аёллар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори иш фаолияти билан танишдилар.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан энергия ресурслари соҳасида қарздорликларни ундириш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, иш юритувда бўлган ҳудуд газ таъминоти ва электр тармоқлари корхоналари фойдасига доир ижро ҳужжатлари бўйича жорий йилнинг ўтган даврида 3,6 млрд. сўм миқдоридаги қарздорликлар ундирилган.

Шунингдек, амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорлардан 1 млрд. сўмлик мол-мулклар қарздорлик эвазига хатловга олиниб, бугунги кунда мулклар электрон онлайн савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Бундан ташқари, 139 нафар қарздорларнинг 2,4 млрд. сўм миқдоридаги қарздорлик суммалари уларнинг иш ҳақларига қаратилган ҳамда ҳисоб рақамларига инскассо қўйилган.

Бу борадаги ундирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Сирдарё вилояти прокурорининг ўринбосари А.Муллажанов бошчилигида Давлат дастурлари ижросини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича вилоят штаби томонидан Президентнинг 25.10.2022 йилдаги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-408-сон ҳамда 30.12.2022 йилдаги "2023-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-465-сон қарорлари билан тасдиқланган манзилли дастурлар ижросини таъминлашда йўл қўйилаётган камчиликлар штаб аъзолари, буюртмачи ташкилотлар ва бошқа масъуллар иштирокида танқидий муҳокама қилинди.

Муҳокама давомида инвестиция дастуридаги 12 та объектларнинг лойиҳачиларини танлаш бўйича тендер савдосига қисқа муддатда эълон бериш, ишлаб чиқилган лойиҳаларни вилоят штаби орқали қайта ўрганиш, бунда лойиҳа ҳужжатларига асоссиз киритилган иш ҳажмларини аниқлаш юзасидан топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook