Bosh prokuratura
37.6K subscribers
50.9K photos
6.53K videos
12.3K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Жиззах ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Жиззах шаҳрида жойлашган "Ишга марҳамат" мономарказида ҳарбий хизматчиларни иш билан банд бўлмаган оила аъзоларини бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Ушбу тадбирда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, уларни доимий даромад келтирадиган меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш орқали бандлигини таъминлаш мақсадида мономарказ фаолияти, ўқитиш йўналишлари таништирилди.

Шунингдек, иштирокчиларнинг 15 нафарига марказда ўзлари танлаган йўналишлар бўйича имтиёзли йўлланмалар топширилди. Меҳнат ярмаркасида келиб тушган мурожаатлар бўйича 18 нафар шахснинг ишга жойлаштирилиши таъминланди.

Тадбир доирасида Жиззах ҳарбий прокурори томонидан оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида жами 100 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ва фуқаролар иштирок этиб, иштирокчилар томонидан берилган мурожаатларнинг 7 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал қилинди, 18 та мурожаат буйича тегишли соҳа мутахассислари томонидан тушунтириш берилди ва қўшимча муддат талаб қилинадиган 5 та мурожаат назоратга олиниб, тегишли давлат ташкилотларига юборилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook