Bosh prokuratura
37.6K subscribers
51K photos
6.53K videos
12.3K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан навбатдаги оммавий сайёр қабул Урганч шаҳрида жойлашган Ёшлар маркази биносида ўтказилди.

Унда Республика Ҳарбий прокурорининг ўринбосари Қахрамон Исроилов, Мудофаа вазирининг ўринбосари Ҳамдам Қаршиев, Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосари Сарвар Мамаюсупов, Хоразм вилояти Халқ қабулхонаси, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти ва бошқа мутасадди ташкилотлар, банк, мактабгача таълим, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, бандлик бошқармалари, коммунал соҳа ва бошқа ташкилотлар масъуллари қатнашди.

Оммавий сайёр қабулда 210 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, ҳарбий пенсионерлар ва бошқа фуқаролар қатнашди.

Қабулда жами 130 та мурожаат келиб тушди, шундан 52 таси жойида ижобий ҳал қилинган бўлса, 32 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда 46 та мурожаат ижроси алоҳида назоратга олинди.

Шунингдек, қабул давомида ҳарбий хизматчиларнинг ногиронлиги бўлган фарзандларига турли хил совғалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Жиззах вилояти прокуратурасида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқ ва сайтлар вакиллари, журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ва пресс-тур ташкил этилди.

Тадбирда вилоят прокуратураси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаларининг раҳбар ходимлари иштирок этди.

Анжуманда вилоят прокуратураси органлари томонидан 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий, вояга етмаганлар билан ишлаш, судларда прокурор ваколатини таъминлаш ва бошқа йўналишларда, шунингдек, Департамент ва Бюронинг вилоят бошқармалари томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот берилди.

Матбуот анжумани давомида журналист ва блогерлар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Шунингдек, вилоят прокуратурасида ташкил этилган жисмоний ва юридик шахслар қабулини ташкил этиш учун яратилган шароитлар, 2-сектор ва Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича ташкил этилган штаблар фаолияти билан ҳамда прокуратура тарихи музейи фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Бу каби тадбирлар келгусида ҳам ўтказиб борилади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook