Жиззах вилояти прокуратурасида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқ ва сайтлар вакиллари, журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ва пресс-тур ташкил этилди.
Тадбирда вилоят прокуратураси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаларининг раҳбар ходимлари иштирок этди.
Анжуманда вилоят прокуратураси органлари томонидан 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий, вояга етмаганлар билан ишлаш, судларда прокурор ваколатини таъминлаш ва бошқа йўналишларда, шунингдек, Департамент ва Бюронинг вилоят бошқармалари томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот берилди.
Матбуот анжумани давомида журналист ва блогерлар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Шунингдек, вилоят прокуратурасида ташкил этилган жисмоний ва юридик шахслар қабулини ташкил этиш учун яратилган шароитлар, 2-сектор ва Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича ташкил этилган штаблар фаолияти билан ҳамда прокуратура тарихи музейи фаолияти билан яқиндан таништирилди.
Бу каби тадбирлар келгусида ҳам ўтказиб борилади.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook