Bosh prokuratura
37.6K subscribers
51.3K photos
6.55K videos
12.4K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Жиззах ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Жиззах шаҳрида жойлашган "Ишга марҳамат" мономарказида ҳарбий хизматчиларни иш билан банд бўлмаган оила аъзоларини бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Ушбу тадбирда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, уларни доимий даромад келтирадиган меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш орқали бандлигини таъминлаш мақсадида мономарказ фаолияти, ўқитиш йўналишлари таништирилди.

Шунингдек, иштирокчиларнинг 15 нафарига марказда ўзлари танлаган йўналишлар бўйича имтиёзли йўлланмалар топширилди. Меҳнат ярмаркасида келиб тушган мурожаатлар бўйича 18 нафар шахснинг ишга жойлаштирилиши таъминланди.

Тадбир доирасида Жиззах ҳарбий прокурори томонидан оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида жами 100 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ва фуқаролар иштирок этиб, иштирокчилар томонидан берилган мурожаатларнинг 7 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал қилинди, 18 та мурожаат буйича тегишли соҳа мутахассислари томонидан тушунтириш берилди ва қўшимча муддат талаб қилинадиган 5 та мурожаат назоратга олиниб, тегишли давлат ташкилотларига юборилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Янги тахрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳиятига бағишланган ўқув семинари ўтказилди.

Фарғона вилоят прокуратураси ташббуси билан янги тахрирдаги Меҳнат кодексининг аҳамияти, мазмун-моҳияти, амалдаги кодексдан фарқли жиҳатлари, киритилган янги нормалар ҳамда уни амалиётга тадбиқ этиш масалаларига бағишланган ўқув семинари ташкил этилди.

Унга вилоят прокуратурасининг ходимлари, туман (шаҳар) прокурорларининг соҳавий ўринбосарлари, прокурор (катта) ёрдамчилари, Фарғона давлат университетининг бир гуруҳ талабалари, ташкилот ва идораларнинг вакиллари таклиф этилди.

Тадбирни вилоят прокурори ўринбосари Ш.Мустафаев кириш сўзи билан очиб, амалдаги меҳнат кодексини концептуал жиҳатдан янгилаш, кодексни янги таҳрирда қабил қилинишининг сабаблари ёки унинг аҳамияти ҳақида тўхталди.

Шундан сўнг, вилоят прокуратураси, вилоят суди, адлия бошқармаси, Бандлик бош бошқармаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг вилоят Кенгашининг малакали мутахассислари ва тажрибали суд ходимлари ўз маърузалари ва тақдимот кўринишдаги чиқишлари билан иштирокчиларга янги меҳнат қонунчилиги ҳақида батафсил маълумотлар бердилар.

Тадбир давомида иштирокиларга янги тахрирдаги Меҳнат кодексининг айрим жихатлари, иш берувчилар ва ходимларга эслатма тарзидаги буклетлар ва савол-жавоб тарзидаги қўлланмалар тарқатилди.

Тадбир якунида иштирокчилар билан савол-жавоб ўтказилиб, янги таҳрирдаги кодексни амалиётга тадбиқ этиш масалалари юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Муродхон Мусахонович Ахмедов Хоразм вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

М.Ахмедов тайинловга қадар Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

═══════════

НОВОЕ НАЗНАЧЕНИЕ

В соответствии с приказом Генерального прокурора старший советник юстиции Муродхон Мусахонович Ахмедов назначен прокурором Хорезмской области.

М.Ахмедов ранее занимал должность заместителя прокурора Ферганской области.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Наманган вилояти прокурори Бектош Сайипов раҳбарлигида Президентнинг 25.10.2022 йилдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сон қарори ижроси муҳокамасига бағишланган штаб йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда вилоят прокуратураси органлари масъуллари ҳамда масалага дахлдор ташкилот мутасаддилари иштирок этди.

Мазкур қарорга мувофиқ, жорий йилда вилоятдаги 328 та маҳаллада 377 та объектда 477,8 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши белгиланган.

Вилоят прокуратураси органлари томонидан объектларни мониторинг қилиниши давомида 11 та ҳолатда 114 млн. сўмлик сифатсиз иш ва 22 та ҳолатда 100 млн. сўмлик қўшиб ёзиш ҳолати аниқланиб, жойида бартараф этилиши таъминланди.

Бугунги кунга қадар жамғарма орқали 377 та объектга 147,2 млрд. сўм молиялаштирилиб, 168,5 млрд. сўмлик ишлар бажарилди ҳамда 8 та объект фойдаланишга топширилди.

“Ташаббусли бюджет” дастурининг 2-мавсумида 120,5 млрд. сўмлик 152 та лойиҳа ғолиб бўлган. Айни пайтда 26 та жиҳозлаш объектлари бўйича шартномалар тузилган ва 20 та объектга жиҳозлар тўлиқ етказиб берилган.

Йиғилишда соҳада бир қатор камчиликлар аниқлангани қайд этилиб, тегишли мутасаддилар қатъий огоҳлантирилди ҳамда уларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook