Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.8K photos
6.76K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бугун, Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов Энергетика вазири Ж.Мирзамахмудов билан биргаликда ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика штабининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.

Унда, Республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) штаб аъзолари ҳамда бошқа масъуллар иштирок этиб, Давлат раҳбарининг 01.04.2025 йилдаги ПҚ-133-сон қарори талабларидан келиб чиқиб, энергия ресурсларни иқтисод қилиш ва йўқотишларни қисқартириш, ресурсларни талон-торож этилишини олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар танқидий муҳокама қилинди.

Масъулларга ресурслар йўқотилишини қисқартиришга қаратилган тадбирларни самарали ташкил қилиш, таъминот корхонаси ходимлари масъулиятини ошириш, ҳисоботларга қўшиб ёзиш ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда кўп квартирали уй-жой фондини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни кўриш, ҳудудларда ташкил этилган авария бригадаларнинг шайлигини ўрганиш, тизимдаги муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифларни ташкил этилган Республика штабига тақдим этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Давлат раҳбарининг 05.03.2025 йилда ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаш йиғилишида берилган топшириқлар хусусан, тергов сифатини ошириш ва янги босқичга олиб чиқиш юзасидан берилган топшириқлар ижроси бўйича Жиззах вилоятида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилмоқда.

Жумладан, Жиззах шаҳар прокуратураси ва шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчилари ҳамда суриштирувчилари иш юритувидаги терговга қадар текширув материаллари ва жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борилиши аҳволи ўрганилиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар шунингдек, амалиётдаги мавжуд муаммоли масалалар муҳокама қилинди, тергов сифати ва иш самарадорлигини ошириш, терговчилар ва ёш мутахассисларнинг билим ва малакасини мунтазам ошириб бориш бўйича топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по мерам предотвращения преступлений в махаллях и обеспечению верховенства закона.

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш ва қонун устуворлигини таъминлаш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари Д.Касимов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Наманган вилоятида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштирилиши, бу борадаги лойиҳаларни амалга оширилиши ва янги иш ўринларини яратилиши аҳволи жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.

Ўрганишларда асосий эътибор, лойиҳа ташаббускорларининг фаолиятида юзага келаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни тезкорлик билан бартараф этишга қаратилмоқда.

Хусусан, вилоят прокурори ва ҳокими иштирокида Тўрақўрғон туманидаги “Ифтиҳор кийим саноати” МЧЖ томонидан йирик тўқимачилик комплексини ташкил этиш лойиҳаси билан жойига чиққан ҳолда танишилди.

Маълумот ўрнида, ушбу корхона томонидан лойиҳани амалга ошириши натижасида, тўғридан-тўғри 198 млн. АҚШ доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилади ҳамда доимий 3 мингга яқин иш ўринлари яратилади.

Бугунги кунга қадар, 148 млн. АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, лойиҳанинг 1-босқичида мингга яқин хотин-қизлар доимий иш билан таъминланган.

Ўрганиш давомида, корхона фаолиятида кредит муддатини узайтириш ва стандартлаштириш билан боғлиқ муаммолар аниқланиб, уларни тезкорлик билан бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди ва ижроси қатъий назоратга олинди.

Бу борадаги ўрганишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Наманган вилояти прокурори У.Мадрахимов бошчилигида аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида Чуст туманида сайёр қабул ўтказилди.
 
Сайёр қабулда 23 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, уларнинг 24 та масаладаги мурожаатларидан 12 таси жойида ижобий ҳал этилди, 12 та мурожаатлар қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилганлиги учун иш юритувига қабул қилинди.

Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасидаги ишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook