Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.8K photos
6.76K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Сурхондарё вилоят прокурори Б.Бабаджанов бошчилигида тижорат банкларининг муаммоли кредит қарздорлигини сўндириш, тадбиркорларнинг муаммоларини тинглаб, уларга амалий ёрдам кўрсатиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда, вилоят прокуратураси, бюро, департамент, Марказий банк ҳудудий бошқармалари масъуллари ва вилоят тижорат банклари раҳбарлари, вилоятдаги йирик тадбиркорлар ҳамда муаммоли кредитларни қисқартириш бўйича ташкил этилган штаб аъзолари иштирок этди.

Йиғилишда, Марказий банк вилоят бош бошқармаси томонидан ишларнинг тизимли ташкил этилмаганлиги туфайли муаммоли кредит қарздорлигини сўндириш ва соғломлаштириш йил бошига нисбатан кескин ошганлиги, тижорат банклари масъулларининг кредит ажратишда қонунчилик талабларига риоя этмаслиги, айрим ҳолларда эса кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари ортганлиги кескин танқид қилинди.

Танқидий масалалар юзасидан тижорат банклари масъуллари, муаммоли кредитларни қисқартириш бўйича ташкил этилган штаб аъзолари ҳамда тадбиркорларнинг изоҳлари, мурожаат ва таклифлари тингланиб, уларни амалий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш муаммоли кредит қарздорлигини ундириш ва соғломлаштириш ишлари назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов Самарқанд вилоятида транспорт хизматлари кўрсатиш фаолияти билан танишди.

Жумладан, Самарқанд темир йўл вокзалида йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш, уларга намунавий хизмат кўрсатиш мақсадида яратилган қулайликлар кўриб чиқилди. Сўнгра, Ургут туманига борувчи янги темир йўл қурилиши лойиҳаси билан танишиб, Жартепа темир йўл бекати ва Ургут темир йўл вокзали қурилиши юзасидан зарур тавсиялар билдирилди.

Шунингдек, Самарқанд халқаро аэропорти "AIR MARAKANDA" компаниясида йўловчиларни хавфсизлигини таъминлаш ҳамда маҳаллий ва халқаро ҳаво йўлларида йўловчилар ташиш, парвозлар хавфсизлиги ва мунтазамлигини таъминлаш, юк, багаж, почта хизматлари кўрсатиш, хорижий ва хусусий авиакомпаниялар ҳаво кемаларига тижорат ва техник хизматлари кўрсатиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Шу билан бирга, "Самарқандйўловчитранс" ДКда электробусларда хизмат кўрсатиш, ҳаракат таркибини сақлаш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун мўлжалланган электробус депоси фаолияти, электробусларда ўрнатилган GPS қурилмаси имкониятлари ўрганилди.

Бундан ташқари, Самарқанд вагон депосида депосида амалга оширилган ишлар яъни, ёпиқ вагон, ярим очиқ вагон, универсал ва платформа вагонларини таъмирлаш жараёни билан танишиб, масъулларга зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ҳамда жорий йилнинг 5 март куни Давлат раҳбари томонидан Коррупцияга қарши курашиш Миллий Кенгашининг йиғилишида берилган топшириқлар ижроси Жиззах вилоятида ўрганилиши давом этмоқда.

Хусусан, Республика ишчи гуруҳи томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси бўйича Жиззах шаҳрида “ижтимоий профилактика”га масъул бўлган мутасаддиларга тасдиқланган “йўл харита”да белгиланган тадбирларни ўз муддатларида сифатли таъминлаш, маҳаллани жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш борасида хотин-қизлар, ёшлар ва муқаддам судланганлар ва ишсизлар жиноятчилигини олдини олиш мақсадида уларнинг бандлигини таъминлаш, "Д" ҳисобда турган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш, 75 нафар хотин-қизлар ва 92 нафар ёшларни бугунги кундаги мавжуд ижтимоий муаммоларини қонуний ҳал этиш чораларини кўриш юзасидан мутасадди идоралар раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook