Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.8K photos
6.76K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси Жиззах вилоятида ўрганилмоқда.

Хусусан, Республика ишчи гуруҳи томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси бўйича Ғаллаорол туманида “маҳалла еттилиги” ва “ижтимоий профилактика”га масъул бўлган мутасаддиларга тасдиқланган “йўл харита”да белгиланган тадбирларни ўз муддатларида сифатли таъминлаш, маҳаллани жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш борасида хотин-қизлар, муқаддам судланганлар ва ишсизлар жиноятчилигини олдини олиш мақсадида уларнинг бандлигини таъминлаш, индивидуал профилактик тадбирларни кўпроқ ўтказиш, ёшлар ва "Д" ҳисобда турган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда уларнинг мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларини қисқа фурсатларда қонуний ҳал этилиши юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан банклар фойдасига ундирув билан боғлиқ ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилда иш юритувга банк ундирувлари бўйича жами 2,2 трлн. сўмлик 35 мингта ижро ишлари бўйича ижро ҳаракатлари амалга оширилиб, шундан 13,7 мингта 1,2 трлн. сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси тамомланган.

Шунингдек, мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида 863 та ижро ҳужжатлари бўйича 490,8 млрд. сўмлик кўчмас мулк, автотранспорт воситалари ва бошқа турдаги мол-мулклар белгиланган тартибда хатловга олиниб, шундан 763 та 249,9 млрд. сўмлик мол-мулклар реализация қилиш мақсадида онлайн аукцион савдоларига чиқарилган.

Бундан ташқари, аукцион савдоларида реализация қилинмаган 50 та 28,6 млрд. сўмлик гаров мулклари юзасидан банкларга таклиф берилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов томонидан Булоқбоши туманидаги "Барлос", "Ривож" ва "Нефтчилар" маҳаллаларида аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда 22 нафар шахсларларнинг мурожаати тингланди, шундан 10 нафарининг муаммолари жойида ижобий ҳал қилинди, 12 та масала эса қўшимча ўрганиш ва муайян вақт талаб қилганлиги боис назоратга олинди.

Бундан ташқари, криминоген вазиятни барқарорлаштириш, коррупцияга қарши курашишнинг кескин чораларини кўриш, маҳалла ҳудудида жиноятчиликни олдини олиш, аҳоли ўртасида кибер жиноятчиликка қарши курашиш, маҳалланинг жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантиришга алоҳида тўхталиб, масъулларга жиноятчиликни барвақт олдини олиш бўйича масъулиятни янада ошири лозимлигини таъкидлади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Давлат раҳбарининг жорий йилнинг 5 март куни ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаш йиғилишида берилган топшириқлари ҳамда ҳудудларда коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш, шу жумладан маиший коррупцияга барҳам бериш бўйича тасдиқланган “йўл харита”си ижроси Жиззах вилоятида ўрганилиши давом этмоқда.

Хусусан, соғлиқни сақлаш соҳасида коррупциявий омилларни бартараф этиш борасида белгиланган вазифаларнинг ижроси Ғаллаорол тумани тиббиёт бирлашмасида ўрганилди.

Ўрганишда, соғлиқни сақлаш соҳасида коррупциявий омилларни бартараф этиш борасидаги “йўл харита”да белгиланган вазифаларнинг ижроси туман тиббиёт бирлашмасида беморларга тиббий хизмат кўрсатиш жараёнларини рақамлаштирилганлиги, муассасага коррупцияни олдини олишга қаратилган чақириқлар, коррупцияга дуч келганда мурожаат қилиш мумкин бўлган ишонч телефонлари қайд этилган баннер ва плакатлар жойлаштирилганлиги ва аҳолига кўрсатиладиган бепул тиббий хизматлар, бепул бериладиган дори-дармонлар тўғрисидаги маълумотларни барча учун кўринарли жойларга ўрнатилганлиги кўздан кечирилиб, тиббий хизмат кўрсатиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш, тиббий хизмат сифатини ошириш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш ва қонун устуворлигини таъминлаш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по мерам предотвращения преступлений в махаллях и обеспечению верховенства закона.

#Mirziyoyev #taqdimot #ichkiishlar #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X