Bosh prokuratura
37.6K subscribers
50.6K photos
6.51K videos
12.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Бухоро вилоятида энергия самарадорлигини ошириш бўйича илмий-техникавий ўрганишлар давом этмоқда.

Хусусан, ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Жондор ва Қоракўл туман штабларининг фаолияти танқидий муҳокама қилиниб, масъулларга энергия ресурсларидан ноқонуний ҳолатларни фош этиш, ресурсларни иқтисод қилиш борасидаги ишларини янада кучайтириш юзасидан топшириқлар берилди.

Шу билан бирга, Қоракўл тумани “Хўжалар” маҳалласидаги “Point Vision” МЧЖ, “Чекирчи” маҳалласидаги фуқаро хонадонида ўрнатилган 63 кВт қуёш панели, “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қарашли Жондор туманидаги темир бетон таянч устунлари ишлаб чиқариш цехи ҳамда “Жондор” маҳалласида газ қувурини ишга тушириш жараёнида иштирок этиб, масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туман (шаҳар) ишчи гуруҳлар томонидан йирик корхоналар, трансформатор пунктлари, подстанциялар, юқори босимли газ тақсимлаш қурилмалари кўздан кечирилиб, масъулларга тегишли тавсиялар берилди.

Бу борадаги ўрганишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook