Bosh prokuratura
37.6K subscribers
50.6K photos
6.51K videos
12.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.04.2025 йилдаги “Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самара-дорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-133-сонли Қарори ижроси ҳамда жойларда энергия тежамкорлиги ва самарадорлигини янада ошириш бўйича амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, "Қумтекс инвест" МЧЖ томонидан ташкил этилаётган умумий қиймати 56 млн. доллар бўлган "Газлама мато тўқиш ва бўяш лойиҳаси" ҳамда жамиятда энерго тежамкорлик бўйича амалга оширилаётган ишлар жараёни билан танишилди.

Шу ерда, мазкур “маҳалла еттилиги” билан бўлиб ўтган суҳбат давомида энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, қайта тикланувчи энергия манбалари ва тежамкор қурилмалардан фойдаланишнинг афзалликлари бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот тадбирларини жадаллаштириш лозимлиги тушунтирилди.

Шунингдек, ҳудудда яшовчи аҳоли хонадонларига қуёш панели ўрнатиш ишлари ўрганилиб, тегишли тавсиялар берилди.

Бундан ташқари, Термиз шаҳрида жойлашган олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг биносида бўлиб, спортчилар учун яратилган шароитлар ўрганилди ҳамда федерация раҳбарияти ва тажрибали тренерлар ҳамда ёш спортчилар билан суҳбатлашилди.

Жараёнда, спортчи ёшлар учун Бош прокурор совғаси - "икки тўплам спорт курашлари гилами" топширилди.

Ҳудудларда ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Тошкент вилояти прокурори А.Мирзаев раҳбарлигида Чирчиқ шаҳрида Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижросига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда шаҳар ҳокимлиги, прокуратура, ички ишлар, миллий гвардия, маҳалла, нуроний, хотин-қизлар, бандлик, ёшлар ва бошқа мутасадди идоралар томонидан Қарорда белгиланган вазифалар ижроси бўйича йўл қўйилган камчиликлар аниқ мисоллар билан кўрсатиб ўтилди.

Хусусан, шаҳарда криминоген вазият барқарорлигига салбий таъсир кўрсатаётган нотинч оилалардаги салбий вазиятни ўрганиш, “қизил тоифа”даги маҳаллаларда бандлиги таъминланмаган фуқароларни ишга жойлаштириш, касбга ўқитиш ва йўналтириш, муқаддам судланган ва маъмурий назоратдаги шахслар муаммолари билан ишлаш тадбирлари етарли самара бермаётганлиги таъкидланди.

“Намунавий хавфсиз кўча”, “намунавий хавфсиз йўлак”ларни ташкил этиш тадбирлари доирасида видеокузатув ва PTZ-камералари, юзни ва авторақамларни таниб олувчи камералари, кўп қаватли уйларга замонавий домофон комплекслари ўрнатиш, ҳамда “ташвиш тугмалари” ўрнатилиши боғлиқ ишларни сифатли ва қисқа муддатда бажариш бўйича топшириқлар берилди.

Йиғилиш якунида қайд қилинган кун тартибидаги масалалар юзасидан мутасаддиларнинг тушунтиришлари ва ҳисоботлари тингланди ҳамда келгусидаги долзарб вазифалар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook