Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.8K photos
6.76K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Наманган вилоят прокуратурасида ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий штабининг йиғилиши ўтказилди.

Мазкур йиғилишда аҳолига сифатли энергия етказиб бериш, талон-торожликларни олдини олиш, тўлов интизомига риоя этиш, қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш, коррупция ҳолатларига барҳам бериш ва соҳага оид суд қарорлари ижросини таъминлаш соҳаларида йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қашқадарё вилояти прокурори Бектош Сайипов раҳбарлигида вилоятда фаолият юритаётган барча тижорат банклари, департамент, бюро ҳамда масалага дахлдор бошқа ташкилот (корхона)лар раҳбарлари иштирокида банк-кредитлари ва муаммоли қарздорликларни ундириш масаласи танқидий муҳокама қилинди.

Хусусан, вилоят тижорат банкларида жисмоний ва юридик шахсларга ажратилган 532 млрд. сўмлик муаммоли кредит қарздорликлари юзага келиб, ачинарли ҳолга келиб қолган.

Шунга кўра, кредитларни сўндиришнинг зарур чораларини кўриш, сўндириш имкони бўлмаган кредит қарздорликлар бўйича суд тартибида ундириш чораларини жадаллаштириш, муаммоли кредити мавжуд тадбиркорларнинг ҳар биридан кредитларни ўз муддатида сўндириш масалалари атрофлича муҳокама қилиниб, кечиктириб бўлмайдиган чоралар белгилаб олинди.

Йиғилиш сўнггида масъулларга йирик карздор тадбиркорлик субъектлари билан қисқа муддат ичида кредит тўловларини амалга ошириш юзасидан топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Гулистон ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Сирдарё вилоятидаги сафарбарлик чақируви резерви батальонида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Бир ойлик йиғинга чақирилганлар ва ҳудуддаги ёшлар иштирокида ўтказилган мазкур мулоқотда Гулистон ҳарбий прокурори Ф.Джумаев томонидан ёшларга ва ҳарбий хизматчиларга яратилган шароит-шароитлар, имтиёз ва имкониятлар ҳамда уларнинг ҳуқуқий асослари хусусида атрофлича маълумот берилди.

Шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар моҳияти ва аҳамияти ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.

Бундан ташқари, янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари моҳиятига доир маълумотлар қатнашчилар эътиборига етказилди.

Бир ойлик йиғинда хизматга сидқидилдан ёндашиб, намуна кўрсатиб келаётган, шунингдек, ушбу тадбирда фаол иштирок этган ёшларга эсдалик совғалар топширилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қашқадарё вилояти прокурори Бектош Сайипов бошчилигида Нишон туманида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, вилоят прокуратураси ташаббуси билан туманнинг “Ойдин” маҳалласида амалга оширилаётган қурилиш бунёдкорлик ишлари ўрганилиб, аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф қилиш бўйича масъулларга топшириқ берилди.

Шунингдек, ушбу маҳаллада 10 км.дан ортиқ ички йўллар қум аралашмаси билан таъмирланиб, 150 дона симёғочлар ҳамда 2 дона янгидан трансформатор ўрнатилди.

Бундан ташқари, ҳудуддаги 10 та кўп қаватли уйларнинг фасад қисми ва 2 та кўп қаватли уйнинг том қисми янгиланиб, ичимлик ва оқова сув таъминоти тизимини ҳам яхшилаш борасида қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, ҳудудда яшовчи фуқароларнинг таклифлари тингланиб, масъулларга керакли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини ўрганиш ва қонуний ҳал қилиш мақсадида Тошкент шаҳар прокурори Эркин Юлдашев бошчилигида доимий равишда оммавий ва сайёр қабуллар ўтказилиб, жисмоний шахслар ҳамда юридик шахслар вакилларининг мурожаатлари қабул қилиниб, айримлари жойида ижобий ҳал қилиниб қаноатлантирилган бўлса, текшириш талаб этиладиганлари эса алоҳида назоратга олиниб келинмоқда.

Хусусан, шаҳар прокурори томонидан ўтказилган навбатдаги оммавий қабулда 29 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, мурожаатчиларнинг 3 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда ўрганиш вақт талаб қиладиган мурожаатлар иш юритувга олиниб, ўрганиш ишлари бошланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан электр энергияси ва табиий газ истеъмолчиларидан қарздорликни ундириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида истеъмолчиларга етказиб берилган энергия ресурсларидан ҳосил бўлган 43,4 млрд. сўм қарздорлик амалда ундирилиб, шундан электр энергияси учун 22,9 млрд. сўм ва газ таъминоти учун 20,5 млрд. сўм қарздорликлар ундирилди.

Шунингдек, амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорлардан 52,3 млрд. сўмлик мол-мулклар қарздорлик эвазига хатловга олиниб, ҳозирда 22,2 млрд. сўмлик мол-мулклар электрон онлайн савдоларига чиқарилган бўлса, қолганларини аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Энергия етказиб берувчи ташкилотлар билан тузилган шартнома шартларини бажармаганлиги сабабли, суд ҳужжатларига асосан қарздорликка йўл қўйган юридик шахслар ҳам учраб турибди.

Мисол учун, Урганч туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан даъвогар "Ҳудудгазтаъминот" АЖ фойдасига жавобгар "POLVON BO'YLARI" МЧЖдан 376,6 млн. сўмлик қарздорлик ижро ҳаракатлари даврида ундирилди.

Бу борадаги ишлар жадаллик билан амалга оширилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook