Bosh prokuratura
37.6K subscribers
54.8K photos
6.77K videos
13.3K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Б.Валиев раислигида ташқи савдо, инвестициялар ва тадбиркорлик соҳаларида қонунчилик ижроси устидан назорат йўналишида ишларни ташкиллаштириш ва прокурор назорати самарадорлигини янада ошириш чора - тадбирларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Видеоселектор тарзида ўтказилган мазкур йиғилишда вилоятлар ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг соҳавий ўринбосарлари, масъул тармоқ раҳбарлари ва ходимлари, туман (шаҳар) прокурорлари ҳамда уларнинг соҳа бўйича ёрдамчилари иштирок этди.

Танқидий руҳда ўтказилган тадбирда экспорт прогноз кўрсаткичлари ижросини таъминлаш, ҳудудий штаблар фаолиятини самарали ташкил этиш, Давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқот тадбирига тайёргарлик кўриш доирасида прокуратура органларига юклатилган вазифалар ижроси ҳамда соҳага оид бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Ушбу соҳаларда йўл қўйилган хато ва камчиликлар юзасидан масъулларнинг тушунтириш ва изоҳлари тингланиб, камчиликларни бартараф этиш ҳамда соҳада прокурор назорати самарадорлигини янада ошириш борасида келгусидаги вазифалар юзасидан чора - тадбирлар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилоятида энергия ресурсларидан оқилона фойдаланилиши устидан прокурор назорати

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир жиноят изидан

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Самарқанд вилояти прокуратураси органлари томонидан Президентнинг 24.05.2023 йилдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш ва “рақамли энергоназорат” тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПФ-77-сон Фармони ижроси бўйича доимий назорат ўрнатилган.

Хусусан, ўтказилган ўрганишда Пастдарғом тумани “Камолот” маҳалласи ҳудудида фаолият юритувчи “D.G’.S” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқалар “Пастдарғомтумангаз” газ таъминоти бўлимининг рухсатисиз, шартнома тузмасдан, Вазирлар маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такоммиллаштиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли қарор талабларига зид равишда тижорат мақсадида оҳак ишлаб чиқариш цехини ташкил этиб, ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига уланиб олиб, ноқонуний равишда фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.

Жамият томонидан ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига уланиб олиб, ноқонуний равишда фойдаланиб келганлиги оқибатида 4,3 млрд. сўм зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан “D.G’.S” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилоятида аҳоли мурожаатлари ҳал этилмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қашқадарё вилояти прокуратураси органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, инвестицияларни ўзлаштириш, лойиҳаларини ишга тушириш ва мавжуд муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, вилоят прокурори Бектош Сайипов бошчилигида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, фаолиятдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш орқали амалий кўмак бериш мақсадида Қарши шаҳрида жойлашган "Қавали" кичик саноат зонасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Маълумот ўрнида, ушбу кичик саноат зонаси қиймати 6,4 млн. АҚШ долларилик 10 та лойиҳани ўз ичига олган бўлиб, бу орқали 351 та иш ўрни яратиш кўзда тутилган.

Вилоят прокурори кичик саноат зонасида ташкил этилаётган корхоналар фаолиятини йўлга қўшиш юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Хоразм вилояти прокурори Мурадхон Ахмедов бошчилигида Хива шаҳрида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда фуқаролардан уй-жой масаласи, суд ижро ҳужжатлари ижроси таъминланмаётганлиги, етказилган моддий ва маънавий зарарни ундиришда амалий ёрдам бериш, кадастр ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозилиги ва бошқа ҳолатлар тўғрисидаги мурожатлари тингланди.

Қабулда фуқаролардан 58 та мурожатлар қабул қилинди. Мурожаатларнинг 4 таси жойида қаноатлантирилди, 11 таси бўйича муаллифларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, қолган мурожаатлар қўшимча ўрганишни талаб қиганлиги боис, вилоят прокуратурасининг иш юритувига қабул қилинди.

Бу борадаги тадбирлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook