Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.6K photos
6.75K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Навоий вилояти прокуратураси, вилоят ИИБ ва Миллий гвардия вилоят бошқармалари ҳамкорлигида Навоий шаҳрида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича кенгайтирилган профилактик тадбирлар ўтказилди.

Тадбир давомида тунги вақтда қаровсиз юрган 16 нафар вояга етмаганлар аниқланиб, уларнинг ота-оналари маъмурий жавобгарликка тортилди ва 55 нафар маст ҳолатда юрган шахслар наркология диспансерига жойлаштирилди.

Жамоат жойларида шубҳа уйғотган ёки ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди ҳамда 46 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.

Шунингдек, тадбир давомида 25 нафар шахслардан ўткир тиғли жисмлар олиниб, маъмурий жавобгарликка тортилди, 3 нафар қидирувдагилар ушланди, 6 та жиноятлар фош этилди, 1 та гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноят ҳамда 1 та пиротехника воситалари билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланди.

Вилоятда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида тадбирлар ўтказилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилоятида муқобил энергия воситалари самарадорлиги

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, қўлланилган жарималарни ўз вақтида тўламасдан келаётган фуқароларга нисбатан таъсир чоралари кўрилиб, жарималарни ундириш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувига жорий йилнинг ўтган даврида маъмурий жарималарни ундириш билан боғлиқ 211 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари келиб тушган бўлиб, шундан 106 мингдан ортиқ ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланди.

Хозирда иш юритувда 48 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари мавжуд.

Шу сабабли, Бюронинг вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирларида 10 дан ортиқ ҳуқуқбузарлик содир этиб, жарималарни тўламай келаётган қарздорлардан маъмурий жарималарни ундиришга асосий эътибор қаратилди.

Таҳлилларга кўра, 99 нафар фуқаронинг 1 377 та маъмурий жарималари мавжудлиги аниқланди.

Ҳамкорликдаги тадбир давомида қарздорларнинг яшаш хонадонларига борилиб, уларга тегишли автотранспорт воситалари жарима майдончасига олиб кириб қўйилди.

Натижада, тадбир бошидан 1 500 дан ортиқ ижро ишларининг ижроси таъминланди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратура масъул ходими, Жазони ижро этиш департаменти раҳбарияти ва ёпиқ турдаги жазони ижро этиш колония раҳбарлари иштирокида жорий йилнинг 1-ярим йиллигидаги фаолият якунига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда янги қабул қилинган Конституция талабларига қатъий амал қилиш, жиноятчиликка қарши курашиш, коррупцияни олдини олиш, маҳкумларни ҳуқуқларини бузмаслик борасида тушунтиришлар берилди.

Йиғилиш натижасига кўра, 2 нафар раҳбар ходимларга расмий огоҳлантириш берилди, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ходимнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Маълумки, Бош прокурор ва унинг ўринбосарлари томонидан аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаб, жойида бартараф этиш мақсадида ҳудудларда оммавий сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Шундай қабуллардан бири 2023 йилнинг 18 май куни Қашқадарё вилоятида бўлиб ўтди.

Ушбу қабулда фуқаро М.Хужматов иш берувчи томонидан қабул қилинган буйруқни бекор қилиш, ишга тиклаш, мажбурий прогул кунлари учун иш ҳақи, маънавий зарар ҳамда адвокатлик хизмати учун тўланган тўловларни ундириш ҳақидаги суд қарорларидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Аниқланишича, М.Хужматованинг юқоридаги мазмундаги даъво аризалари қуйи ва юқори инстанцияларда кўрилиб, рад қилинган.

Бош прокуратура
томонидан М.Хужматованинг мурожаати иш ҳужжатлари билан биргаликда ўрганилиб, иш берувчи томонидан мурожаат муаллифини ишдан бўшатишда меҳнат қонунчилиги талабига тўла риоя қилмаганлиги аниқланиб, суд ажримига нисбатан Бош прокуратура томонидан такрорий кассация протести келтирилди.

Мазкур протест Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўриб чиқилиб, дастлабки суд қарорлари бекор қилиниб, М.Хужматова ишга тикланди ва протест қаноатлантирилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Тожик ковраги қандай ўсимлик ва уни асраш нега бунчалик муҳим?

Батафсил

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қонуний манфаатларини таъминлашда фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш, кўриб чиқиш ва қонуний ҳал қилиш масалалари алоҳида аҳамият касб этади.

Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларига 8 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 4 352 та мурожаат қаноатлантирилган, 3 345 та мурожаат бўйича муаллифларга ҳуқуқий тушунтириш берилган, натижада 3 184 нафар шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш механизми яратилган бўлиб, ўтган давр мобайнида 17 маротаба сайёр ва оммавий қабуллар ўтказилиб, 127 нафар фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, мурожаатлари ижобий ҳал қилинган бўлса, 18 нафарига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган ҳамда 5 та мурожаат бўйича тегишли бошқа мутасадди идораларга юборилган.

Бу соҳадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Жиззах вилоятидаги ҳарбий қисмларнинг бирида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди.

Жиззах ҳарбий прокуратураси ва Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг вилоя ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда ёш ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучларимиз сафида узоқ йиллар самарали хизмат қилган фахрийлар иштирок этди.

Очиқ мулоқотлар давомида фахрийларимиз ёш ҳарбийлар билан ўз хизмат фаолияти мобайнида тўплаган бой амалий тажрибаси билан ўртоқлашдилар.

Учрашув жараёнида Жиззах ҳарбий прокуратураси томонидан муддатли ҳарбий хизматчилар ўртасида “Ёш китобхон” танлови ўтказилди.

Якунида ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қайиқда суратга тушмоқчи бўлганлар чўкиб кетди.

Манба: "Sevimli" телеканали

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилоятида балиқчилик ва атроф-муҳит муҳофазаси борасида амалга оширилаётган ишлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилоятида жиноятчиликка қарши профилактик тадбирлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook