Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.6K photos
6.75K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокуратуранинг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси масъуллари Республика Гидрометеорология хизмати марказида бўлиб, “Ўзбекистонда атмосфера ҳавоси ифлосланиши даражасини ва аҳоли саломатлигига аэроген хавфни комплекс баҳолаш асосида атмосфера ҳавоси сифати мониторинги миллий ахборот платформасини ва мобил иловани яратиш” лойиҳаси билан танишди.

Инсон саломатлиги учун энг муҳим омиллардан бири бўлган атмосфера ҳавосининг сифатини баҳолаш жаҳоннинг турли мамлакатларида меъёрлар ўзларининг географик-иқлимий, иқтисодий шароитлари ва атмосфера ҳавосига давлат томонидан қўйиладиган талаблар асосида белгиланган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларида атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи устувор ифлослантирувчилар рўйхатига ўлчами 10 ва 2,5 мкм дан кичик бўлган муаллақ заррачалар (РМ10, РМ2,5), азот оксидлари (NOx), SO2, ер юзасидаги O3 кўрсатилган.

Ушбу ифлослантирувчи моддалардан РМ2,5 бўйича рухсат этилган концентрация меъёрини белгилаш ҳамда уларнинг аҳоли саломатлигига салбий таъсирини олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган лойиҳа Марказ ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари иштирокида муҳокама қилинди.

Бош прокуратура ҳамда вазирлик мутахассислари мамлакатимизда атмосфера ҳавосини ифлосланиши даражасини камайтириш ва аҳоли саломатлиги учун хавфларни минималлаштириш бўйича ўрганиш ишлари давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қашқадарё вилояти прокурори Бектош Сайипов тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, фаолиятдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш орқали амалий кўмак бериш мақсадида Қарши шаҳридаги корхоналар фаолияти билан танишди.

Дастлаб, 10 та лойиҳани ўз ичига олган "Қавали" кичик саноат зонасида ташкил этилган ишлаб чиқариш корхоналари ва логистика марказлари фаолияти билан яқиндан танишилди.

Маълумот ўрнида, ушбу лойиҳа қиймати 6,4 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, 351 та иш ўрни яратиш кўзда тутилган.

Сўнгра, "Asian Golden Oil" МЧЖ фаолияти билан танишилиб, бу ерда ташкил этилган ёғ ишлаб чиқариш фаолияти кўздан кечирилди.

Мазкур лойиҳа асосида 8 минг тонна йиллик қувватда ёғ ишлаб чиқариш кўзда тутилган бўлиб, 20 та иш ўринлари яратилади.

Вилоят прокурори корхоналар фаолиятини ташкил этиш юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрида экологик рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Манба: "Mening yurtim" телеканали

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилоятида табиат муҳофазасида қонунчилик ижросини таъминлаш

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилоятида экологик рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини ўрганиш ва қонуний ҳал қилиш мақсадида Тошкент шаҳар прокурори Эркин Юлдашев бошчилигида доимий равишда оммавий ва сайёр қабуллар ўтказилиб, жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларининг мурожаатлари қабул қилиниб, айримлари жойида ижобий ҳал қилиниб қаноатлантирилган бўлса, текшириш талаб этиладиганлари эса алоҳида назоратга олиниб келинмоқда.

Хусусан, шаҳар прокурори томонидан ўтказилган навбатдаги оммавий қабулда 33 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, 5 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда қолган мурожаатларни текшириш вақт талаб қилганлиги сабабли, иш юритувга олиниб, ўрганиш бошланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Эшқувватов Сирожиддин Қоршибаевич Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

С.Эшқувватов тайинловга қадар Андижон вилояти прокурори лавозимида ишлаган.

═══════════

НОВОЕ НАЗНАЧЕНИЕ

В соответствии с приказом Генерального прокурора старший советник юстиции Эшкувватов Сирожиддин Каршибаевич назначен прокурором Ташкентской области.

С.Эшкувватов ранее занимал должность прокурора Андижанской области.

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувидаги ишга тиклаш ва иш ҳақи ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлар алоҳида назоратга олинган.

Хусусан, жорий йилнинг 6 ойи давомида ишга тиклаш билан боғлиқ жами 38 та ижро ҳужжатлар иш юритувга келиб тушган, шундан 35 тасининг ижроси тамомланган.

Шунингдек, иш ҳақи ундириш билан боғлиқ жами 7,1 млрд. сўмлик 605 та ижро ҳужжатларининг 543 таси тамомланиб, фуқароларга 3,9 млрд. сўмлик иш ҳақлари ундириб берилган.

Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор вилоят Қўриқлаш бошқармасидан ундирувчи У.Исломов фойдасига 25.05.2018 йилдан 09.11.2022 йилга қадар бўлган давр учун тўланиши лозим бўлган иш ҳақи, меҳнат қилиш имкониятидан ғайриқонуний равишда маҳрум этилганлиги натижасида етказилган зарар ва адвокат хизмати учун тўланган тўлов учун жами 122,8 млн. сўм ундирилиб, ижро иши тамомланган.

Иш юритувдаги ижро ҳужжатлар бўйича ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook