Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.6K photos
6.75K videos
13.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Тошкент ҳарбий прокуратураси томонидан ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда ҳарбий пенсионерлар билан оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Унда ишга жойлашиш, имтиёзли уй-жойга эга бўлиш, хизмат хонадонини хусусийлаштириш, моддий ёрдам ажратиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, коммунал хизматлар, фарзандларини мактабга ва мактабгача таълим ташкилотларига жойлаштириш каби ва бошқа масалаларга оид жами 37 та мурожаат тингланди.

Улардан 11 таси белгиланган тартибда кўриб чиқиб ҳал қилиш учун назоратга олинган ҳолда тегишли ташкилотларга юборилди, 26 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг иш билан банд бўлмаган оила аъзолари учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Жаҳон ва ўзбек адабиёти намоёндалари қаламига мансуб турли жанрдаги асарлардан таркиб топган “Китоб ярмаркаси” ҳам тадбирга ташриф буюрганларга манзур бўлди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Прокуратура органлари Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Шундай тадбирларнинг бирида Ургут тумани “Мингтепа” маҳалласида жойлашган “Тўлқиртепа-1” археология ёдгорлигининг 163 м3 ҳажмдаги ер майдони махсус техника ёрдамида ковлаб олиниб, тарихий объектга жуда кўп миқдорда 4 млрд. сўм зарар етказилгани аниқланди.

Шунингдек, ушбу туманнинг “Қуйиқишлоқ” маҳалласида жойлашган ўрта асрларга оид “Тешиктепа”, “Деҳқонобод” маҳалласидаги “Қулқишлоқтепа-2” ва “Огаҳий” маҳалласидаги “Мозортепа” археология объектлари қисман бузилиши оқибатида жами 5 млрд. сўм зарар етказилган.

Текширишлар натижасига кўра жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз!!!

Мазкур жиноий қилмишлар қонунчиликка асосан оғир жиноят ҳисобланиб, айбдор шахсларга нисбатан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратура, Тошкент шаҳар прокуратураси ва Ёшлар ишлари агентлигининг шаҳар бошқармаси масъуллари томонидан Мирзо Улуғбек туманида ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Унда 25 нафар ёшлар иштирок этди.

Учрашув давомида масъуллар ёшлар билан мулоқот қилиб, ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволлари ҳамда ҳаётда учраётган муаммолари билан ўртоқлашиб, уларни ижобий ҳал қилиш юзасидан тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар олишди.

Хусусан, тадбир доирасида 7 нафар ёшларнинг муаммоларини ҳал қилиш чоралари кўрилди, шунингдек, 10 нафар ёшлар томонидан билдирилган таклифлар масъулларга йўналтирилди.

Тадбир якунида барча ёшларга совғалар топширилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Фуқаролар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг долзарб муаммоларни ҳал этиш, мурожаатлар қонуний ва сифатли кўриб чиқилиши асосий вазифалардан бири саналади.

Хусусан, Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида жисмоний ва юридик шахслардан жами 5 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган, шундан 4 мингга яқин мурожаат кўриб чиқилган, 2 мингдан ортиқ мурожаат қаноатлантирилган, 1,8 мингдан зиёд мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилган ва 8 таси тегишлилиги бўйича мазмунан ҳал этиш учун бошқа ташкилот ва муассасаларга юборилган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш мобайнида, 2 012 нафар шахсларнинг ҳуқуқи тикланиб, 29,1 млрд. сўм маблағлар ундирилиши таъминланди.

Соҳадаги мурожаатларни келгусида камайтириш мақсадида чора-тадбир белгилаб олиниб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиниши юзасидан чоралар белгиланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилоятида қурилиш жараёнлари ва уларнинг сифати прокурор назоратида

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев раислигида республика прокуратураси ҳамда Департамент ва Бюронинг республика бошқармалари барча тезкор ходимлари иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ҳайъатининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда жорий йилнинг 1-ярмида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқарларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолият муҳокама қилинди.

Йиғилиш муҳокамасида соҳанинг асосий йўналишлари ҳисобланган жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасидаги муаммоларини ҳал этишга комплекс ёндошилганлиги таъкидланди.

Бу даврда қўлланилган 5 мингдан ортиқ прокурор назорати ҳужжатлари асосида 1,5 мингдан ортиқ ноқонуний ҳужжатлар қонунга мувофиқлаштирилди, 7 мингдан зиёд шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Қонунбузишларни бартараф этиш ва жазо муқаррарлигини таъминлаш борасида 2,5 мингдан ортиқ шахсларнинг интизомий ва маъмурий жавобгарлик масаласи ҳал этилди.

Текширишлар ва тергов ишлари давомида 39 млрд. сўмдан ортиқ зарар ундирилди.

Прокурорлар ташаббуси билан 116 млрд. сўмлик 240 та лойиҳалар ишга туширилиши натижасида, 658 та янги иш ўринлари яратилиб, фаолиятини тўхтатган 92 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тикланди.

Шунингдек, йиғилишда фаолиятда йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқидий руҳда муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Муҳокама қилинган масалалар юзасидан ҳайъат йиғилиши қарори қабул қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Жиззах вилояти прокуратурасида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мувофиқлаштирувчи Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, ҳокимлик, таълим ва бошқа масъул идораларнинг раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилишда жорий йилнинг ўтган 6 ойида маҳаллалардаги ҳуқуқбузарликлар ҳолати ва криминоген вазиятнинг бугунги кундаги аҳволи ҳудудлар кесимида ва аниқ мисоллар асосида танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.

Шунингдек, вилоят прокуратураси, вилоят ички ишлар, қамбағалликни қисқартириш ва бандлик, соғликни сақлаш, мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги бошқарма бошлиқларининг изоҳлари тингланди.

Йиғилиш сўнггида, кун тартибидаги муҳокама қилинган масалалар юзасидан масъулларга криминоген вазияти оғир маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, маҳалла аҳолисини жиноятчилар ҳақида хабардор қилиш, маҳаллаларда сайёр суд мажлисларини ўтказиш, маъмурий ва жиноий қонунчилик бўйича ҳуқуқий тарбияни йўлга қўйиш юзасидан янгича тизим асосида манзилли ишлаш борасида аниқ топшириқлар берилди. Кенгашнинг тегишли қарори қабул қилиниб, истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook