Bosh prokuratura
37.3K subscribers
54.3K photos
6.74K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Навоий вилояти прокурори Бахтиёр Ахмедов бошчилигида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда вилоят прокуратураси, вилоят ИИБ, ДХХ, Миллий гвардия, Департамент ва Бюронинг вилоят бошқармалари раҳбарлари, туман (шаҳар) прокурорлари, уларнинг ўринбосарлари, ИИБ бошлиқлари ва бошқа ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилишда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, соҳалар кесимида йўл қўйилаётган хато ҳамда камчиликлар танқидий таҳлил қилинган ҳолда муҳокама қилинди.

Шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда профилактик тадбирларни мунтазам равишда ўтказиш, терговга қадар текширув, суриштирув ва тергов ҳаракатларини олиб боришда қонунийликни таъминлаш юзасидан зарур топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, хизмат вазифасига юзаки ва масъулиятсизлик билан қараб, қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган ходимларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши лозимлиги таъкидланди.

Кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан қидирувдаги қарздор шахслар ва уларнинг мол-мулклари турган жойини аниқлаш, уларга қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида мамлакат бўйлаб самарали ва тезкор қидирув тадбирлари амалга ошириб келмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида жами 230 нафар жисмоний шахслар топилиши таъминланган.

Ҳозирда 79 нафар қарздорни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда. Ушбу шахсларнинг 485 нафари Республика ҳудудида яшириниб юрганлиги, 31 нафари эса чет элга турли мақсадларда чиқиб кетганлиги аниқланган.

Мисол учун, Конимех туманида яшовчи фуқаро Б.А. алимент пулларини ўз вақтида тўлашдан бўйин товлаб, ўз манзилини ўзгартирганлиги сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинган эди.

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида қарздор Чирчиқ шаҳридан ушлаб келиниб, унга нисбатан қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича туман судига юборилиб, қарздорга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ қўлланилди.

Ҳозирда, ижро ҳужжатлари талабларини бажаришдан бўйин товлаб келаётган қарздор жисмоний шахсларни қидириб топиш борасидаги тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида "Дарахтга нафас беринг" акцияси

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Туризм кушандалари ёҳуд сайёҳлар дарди....

Прокуратура органлари томонидан туризм салоҳиятини ошириш ва туризм инфратузилмасини кенгайтиришга доир вазифалар ижроси устидан тизимли назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Афсуски, ушбу соҳадаги вазифалар нақадар долзарблиги ва соҳада берилаётган турли имтиёзлардан мақсадли фойдаланиш лозимлигини ҳамма ҳам бирдек тушуниб етмаяпти.

Жумладан, сайёҳлар, айниқса, зиёратчилар учун шаҳар ва туманларда етарли замонавий санитар-гигиеник шохобчалар (СГШ (биотуалетлар)нинг мавжудлиги муҳим аҳамият касб этади.

Шу муносабат билан Давлат раҳбарининг тегишли қарори билан ҳудудларда СГШлар қуриш учун ер майдонларини имтиёзли шартларда мақсадли ажратиш белгиланган.

Маълумотларга кўра, республика бўйича 200 га яқин замонавий СГШлар барпо этиш учун ер майдонлари ажратилган.

Бироқ, ўтказилаётган назорат тадбирлари биотуалетлар учун ажратилган ер майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари мавжудлигини кўрсатмоқда.

Хусусан, Ангрен шаҳар қурилиш ҳамда кадастр бўлими мансабдор шахслари томонидан замонавий СГШ қуриш учун ажратилган ер майдонларида овқатланиш шохобчалари ташкил этилишига йўл қўйилиб, фуқаро Н.Ж. ва А.П.ларга ноқонуний тарзда кадастр ва бошқа эгалик ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатлар тайёрлаб берилган.

Шу каби, Олмалиқ шаҳар, А.Темур кўчасида фуқаро Б.М.га ажратилган ер майдонида хам қарор талабларига зид равишда савдо дўкони ташкил этилиб, кадастр ҳужжатлари тайёрлаб берилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ангрен ва Олмалиқ шаҳар кадастр ҳамда қурилиш бўлимлари мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Назорат тадбирлари давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Расмий баёнот

Жорий йилнинг 12 июль куни Андижон вилояти ИИБ ЖҲХ ЙҲХБ ходими ўз хизмат вазифасини олиб бораётган вақтида, 47 ёшли эркак ҳайдовчилик гувоҳномасиз автомашина бошқаргани учун автомобилларни вақтинча сақлаш майдончасига жойлаштираётган вақтда фуқаро К.В. ходимнинг ҳаракатларига фаол қаршилик кўрсатиб, қўли билан ходимнинг юз қисмига бир марта уриб, тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан К.Б.га нисбатан Жиноят кодекси 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан қўзғатилган.

Гумон қилинувчи процессуал тартибда ушланиб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилоятида суд қарорлари ижроси таъминланмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Военной прокуратурой Республики Узбекистан проведено мероприятие по поддержке женщин-военнослужащих

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилоятида хизмат қилувчи ҳарбий аёлларнинг ижтимоий ҳимояси борасида амалга оширилаётган ишлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Ўрнатилган тартиб ва ўзаро шартномага кўра фуқаро ёки тадбиркор ажратилган маблағдан мақсадли фойдаланиши ва белгиланган мажбурият асосида тўлов жадвали асосида қайтариш талаб этилади.

Бироқ, айрим жисмоний ва юридик шахслар томонидан бу мажбурият бажарилмагани оқибатида иш мажбурий ҳаракатларга бориб етмоқда.

Хусусан, Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувида жорий йилнинг 1-ярмида банклар фойдасига ундирувлар билан боғлиқ 916,8 млрд. сўмлик 12 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, 6 мингга яқин ижро ҳужжати ижроси тамомланди ва 175,4 млрд. сўм қарздорлик ундирилиб, банклар фойдасига ўтказилиб берилди.

1 июль ҳолатига иш юритувда 6 801 та ижро ҳужжатлари қолдиқда бўлиб, ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу қолдиқдаги банклар фойдасига ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида 134,9 млрд. сўмлик 314 та мол-мулклар хатланган. Шундан, 77,2 млрд. сўмлик 189 та мол-мулклар электрон савдоларга чиқарилган.

Бу борадаги ишлар жадаллик билан давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бухоро вилояти прокурори Махмуд Истамов томонидан Бухоро шаҳри ва Когон туманида инвестиция лойиҳалари ҳамда давлат ва ҳудудий дастурлари бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёни юзага келаётган муаммолар ўрганилди.

Дастлаб, шаҳарда фаолият юритаётган “Leichter kamalak textilien” МЧЖ томонидан хорижий ҳамкор "OTW OSTHESSISCHE TEXTILWERKE GMBH & CO KG” компанияси билан (Германия) қиймати 15,0 млн. АҚШ доллари бўлган матони бўяш лойиҳасини амалга ошириш жараёни кўздан кечирилди.

Шундан сўнг, Когон туманида қурилиш ишлари амалга оширилаётган “Liya tekstil” МЧЖ томонидан қиймати 6,4 млн. АҚШ доллари бўлган матони бўяш лойиҳасини амалга ошириш ишларини кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, “Buxoro city”да хорижий ҳамкор "Niagara" МЧЖ (Тожикистон) томонидан қиймати 5,0 млн. АҚШ доллари бўлган замонавий уй-жой ва бизнес-марказ қурилиши лойиҳасини амалга ошириш жараёни ўрганилди.

Ўрганишда аниқланган муаммолар юзасидан ваколатли идора ходимларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Сирдарё вилоятининг Ховос, Сирдарё, Мирзаобод туманлари ва Янгиер шаҳридаги маҳаллаларда мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш бўйича "маҳаллабай" тамойили асосида амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, масъуллар Сирдарё тумани "Ширин" маҳалласида жойлашган умумий ётоқхонага бориб, фуқаролар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганишди, шунингдек, муқаддам жиноят содир этган шахс билан профилактик суҳбат ўтказилди.

Сўнгра, "Тинчлик", "Ширин", "Адолат", "Темур Малик", "Давлатобод", "Янгиҳаёт" ва "М.Улуғбек" маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш борасида қилинган ишлари аҳволи ўрганилди ва масъулларнинг бу борада қилинган ишлар бўйича ҳисоботлари тингланиб, танқидий муҳокама қилинди ва криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида тегишли тавсиялар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook