Bosh prokuratura
37.3K subscribers
54.3K photos
6.74K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилоятидаги қурилиш объектларида прокурор назорати кучайтирилмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар прокурори Эркин Юлдашев бошчилигида “Ғалаба боғи” мажмуаси таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейида шаҳар прокурорига бириктирилган 29 нафар ёшлар иштирокида учрашув ўтказилди.

Мазкур учрашувнинг асосий мақсади - ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда юртимизнинг қўрқмас, мард ва жасур матонатли саркардалари, жангчиларидан фахрланиш, жасоратларидан доимо ибрат олиш, дунёдаги энг буюк халқлардан бири эканлигимизни хис қилдиришга қаратилди.

Тадбир доирасида шаҳар прокурори томонидан бир дастурхон устида ёшлар билан мазмунали суҳбат ўтказилиб, уларнинг муаммо ва таклифлари эшитилди.

Тадбир якунида барча ёшларга китоблар жамланмаси ва бошқа совғалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Самарқанд вилояти прокуратураси ҳайъатининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Ҳайъат мажлисида жорий йилнинг 6 ойида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолият натижалари танқидий муҳокама қилинди.

Қайд қилинганидек, қонунга зид бўлган мингдан ортиқ ҳужжатлар бекор қилинди, қонунни бузган 3 мингдан ортиқ шахсларнинг жавобгарлик масаласи ҳал қилинди, жиддий қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 400 та жиноят иши қўзғатилиб, 4 630 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Текширишлар ва тергов давомида қарийб 195 млрд. сўмлик зарар ундирилиши таъминланди.

Прокурор секторларида яшовчи қарийб 19 мингга яқин муҳтож оиланинг муаммолари ҳал қилинди. Натижада, “Темир дафтарга” киритилган оилаларнинг 96 фоизи эҳтиёжмандлар рўйхатидан чиқарилди. Қарийб 2 500 нафар тадбиркор ва инвесторларга муаммоларини бартараф этилишида кўмаклашилди, 1 940 нафарининг бузилган ҳуқуқлари тикланди, шунингдек,690 та тадбиркорлик субъекти ташкил этилди, 584 та тадбиркорларнинг фаолияти тикланиб, 1 132 та янги иш ўринлари яратилди.

Ҳайъат йиғилишида Департамент ҳамда Бюронинг вилоят бошқармаларида фаолият самарадорлигини ошириш борасида аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан болаларнинг моддий таъминоти ва алимент тўлови билан боғлиқ 37 031 та ижро ҳужжатлар мавжуд бўлиб, шундан 8 336 таси тамомланган.

Хусусан, вояга етмаганлар фойдасига 176,9 млрд. сўм алимент қарздорликлари ундирилган.

Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида, 4 003 та оилалар яраштирилган.

Алимент тўлашдан бўйин товлаб келган 529 нафар қарздор шахсларга нисбатан маъмурий ишлар қўзғатилиб, мазмунан кўриб чиқиш учун судларга юборилган.

Қўлланилган маъмурий жазодан тегишли хулоса чиқармай, алимент тўлашдан бўйин товлаган 97 нафар қарздор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 122-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.

Бундан ташқари, “Алимент тўловлари жамғармаси” ҳисобидан болалар фойдасига 1 млрд. сўмдан ортиқ зарарлар қоплаб берилган.

Бу борадаги ишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қашқадарё вилояти прокуратураси ҳайъатининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Ҳайъат мажлисида жорий йилнинг 6 ойида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолият натижалари танқидий муҳокама қилинди.

Қайд қилинганидек, қонунга зид бўлган 2 мингдан ортиқ ҳужжатлар бекор қилинди, қонунбузилиши ҳолатига йўл қўйган 3 мингга яқин шахсларнинг жавобгарлик масаласи ҳал қилинди, жиддий қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 450 та жиноят иши қўзғатилиб, 14 мингдан ортиқ шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Текширишлар ва тергов давомида қарийб 96 млрд. сўмлик зарар ундирилиши таъминланди.

Прокурор секторларида яшовчи қарийб 17 мингга яқин муҳтож оиланинг муаммолари ҳал қилинди. Натижада, “Темир дафтарга” киритилган оилаларнинг 97 фоизи эҳтиёжмандлар рўйхатидан чиқарилди. “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” га киритилган 24 мингдан ортиқ фуқароларга манзилли ёрдам кўрсатилди.

Қарийб 1 518 нафар тадбиркор ва инвесторларга муаммоларини бартараф этилишида кўмаклашилди, 1 314 та тадбиркорга тўсқинлик ҳолатлари бартараф этилиб, 2 мингдан ортиқ тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Ҳайъат йиғилишида Департамент ҳамда Бюронинг вилоят бошқармаларида фаолият самарадорлигини ошириш борасида ҳам аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2023 йил 23-24 июль кунлари Франция пойтахти Парижда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун миллий кураш бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Наманган вилояти прокуратураси органлари ҳайъат мажлисида 2023 йилнинг 6 ойида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолият натижалари танқидий муҳокама қилинди.

Ҳисобот даврида вилоят прокуратураси органлари томонидан 6 мингдан ортиқ прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди.

Прокуратура аралашуви билан 1800 дан ортиқ ноқонуний ҳужжатлар қонунга мослаштирилди, 9 минг нафардан ортиқ шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Қонун бузилишларни бартараф этиш юзасидан тегишли идораларга 1000 га яқин тақдимномалар киритилди, қонун талабларини бузган 2 500 нафар шахслар интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди, қўпол қонун бузилишлар юзасидан 400 та жиноят ишлари қўзғатилди.

Прокурор текширишлари ва жиноят ишлари терговида ундирилган жами зарар миқдори 74 млрд. сўмни ташкил қилди.

Шунингдек, ҳайъат йиғилишида Департамент ҳамда Бюронинг вилоят бошқармаларида фаолият самарадорлигини ошириш борасида аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Умуман, ўтказилган ҳайъат йиғилишида асосий эътибор прокуратура органларининг жорий йилдаги фаолиятида йўл қўйилган хато ва камчиликлар, уларни бартараф этиш чоралари ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга қаратилди.

Ҳайъатда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Жорий йилнинг ўтган даврида Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан болаларнинг моддий таъминоти ва алимент тўлови билан боғлиқ 42 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, шундан 10 мингга яқин ижро ҳужжатларини ижроси тамомланди.

Вояга етмаганлар фойдасига 85,4 млрд. сўм алимент қарздорликлари ундирилган.

Шунингдек, олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида, 1 885 та оилалар яраштирилган.

Ўтказилган меҳнат ярмаркалар натижасида жами 2 085 нафар қарздорлар ишга жойлаштирилди.

Алимент тўлашдан бўйин товлаб келган 1 263 нафар қарздор шахсларга нисбатан маъмурий ишлар қўзғатилиб, мазмунан кўриб чиқиш учун судларга юборилган.

Қўлланилган маъмурий жазодан тегишли хулоса чиқармай, алимент тўлашдан бўйин товлаган 89 нафар қарздор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 122-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.

Бундан ташқари, “Алимент тўловлари жамғармаси” ҳисобидан болалар фойдасига 710 млн. сўмдан ортиқ зарарлар қоплаб берилган.

Бу борадаги ишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Меросга беписандлик кечирилмайди!

Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Шундай тадбирларнинг бирида Денов тумани фермер хўжаликларига ер участкаларини бериш масалаларини кўриб чиқувчи комиссия томонидан “Қорахон” маҳалласида жойлашган I-ХII асрларга оид “Марказтепа” археология ёдгорлиги (0,21 га) қонунчилик талабларига зид равишда боғдорчилик учун фуқаро М.А.га берилгани аниқланди.

Оқибатда, фуқаро М.А. томонидан ушбу тарихий ёдгорликнинг 630м3 ҳажмдаги ҳудуди бузиб ташланиб, объектга жуда кўп миқдорда 13 млрд. сўм зарар етказилган.

Текшириш натижасига кўра, тегишли мансабдор шахслар ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз!!! Мазкур жиноий қилмишлар қонунчиликка киритилган ўзгартиришларга асосан оғир жиноятлар тоифасига ўтказилган ва айбдор шахсларга 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.

Фотосурат интернет тармоғидан олинган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook