Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.4K photos
6.74K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокуратура томонидан “Бўзсув оқава сув тозалаш” иншоотига келиб тушаётган оқова сувларнинг таркиби, уларнинг тозаланиши ҳамда “Қуйи Бўзсув” каналига қуйилишида амалдаги тартиб ва нормативларга риоя этилиши аҳволи Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги мутахассислари иштирокида ўрганилмоқда.

Ўрганишда тозалаш иншоотига Тошкент шаҳрида жойлашган 18 та (15 та текстиль ва 3 та қушхона) тадбиркорлик субъектлари томонидан оқова сув тармоғига юқори концентрацияда ифлосланган, кимёвий моддалари мавжуд бўлган оқова сувлар оқизиб келинаётганлиги аниқланди.

“Бўзсув оқова сув тозалаш” иншооти келиб тушган оқова сувларни биологик тозалашга мўлжалланган бўлиб, унда оқова сувларни кимёвий ва физикавий тозалаш имкониятлари мавжуд эмас.

Оқизилаётган оқоваларда меъёрга нисбатан азот аммоний концентрацияси, азот нитрит, кислороднинг биологик истеъмоли, кислороднинг кимёвий истеъмоли, нефт маҳсулотлари, фосфор, темир ва хром ортиқча эканлиги оқибатида, иншоот атрофидаги ҳавода водород сульфиди миқдори меъёрдан ошиб кетиб, ифлосланган сувдан бадбўй ҳид тарқалаётганлиги ҳудудда яшовчи аҳолининг норозиликларига сабаб бўлмоқда.

Бош прокуратура қонунбузилишларга йўл қўйган хўжалик юритувчи субъектларни “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ томонидан муқаддам берилган огоҳлантириш ва лаборатория таҳлил натижалари бўйича камчиликларни бартараф этмаганларга нисбатан ичимлик ва оқова суви хизматларини кўрсатиш бўйича тузилган шартномаларни бекор қилиш тўғрисида огоҳлантирди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қашқадарё вилояти прокурори Бектош Сайипов бошчилигида Нишон туманида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, вилоят прокуратураси ташаббуси билан туманнинг “Ойдин” маҳалласида амалга оширилаётган қурилиш бунёдкорлик ишлари ўрганилиб, аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф қилиш бўйича масъулларга топшириқ берилди.

Шунингдек, ушбу маҳаллада 10 км.дан ортиқ ички йўллар қум аралашмаси билан таъмирланиб, 150 дона симёғочлар ҳамда 2 дона янгидан трансформатор ўрнатилди.

Бундан ташқари, ҳудуддаги 10 та кўп қаватли уйларнинг фасад қисми ва 2 та кўп қаватли уйнинг том қисми янгиланиб, ичимлик ва оқова сув таъминоти тизимини ҳам яхшилаш борасида қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир жиноят изидан

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Хоразм вилояти прокурори Мурадхон Ахмедов бошчилигида Шовот туманида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда фуқаролардан уй-жой масаласи, суд ижро ҳужжатлари ижроси таъминланмаётганлиги, етказилган моддий ва маънавий зарарни ундиришда амалий ёрдам бериш, кадастр ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозилиги ва бошқа масалаларга оид мурожатлар тингланди.

Қабулда фуқаролардан 43 та мурожатлар қабул қилиниб, шундан 2 таси жойида қаноатлантирилди, 8 та мурожаат юзасидан муаллифларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Ўрганиш вақт талаб қиладиган мурожаатлар иш юритувга қабул қилиниб, ўрганиш ишлари бошланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси марказий девонида 2023 йил 6 ойи давомида тизимда ҳарбий интизом ҳолати ҳамда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор тарзида ҳисобот йиғилиши ўтказилди.

Унда Миллий гвардиянинг барча ҳудудий бошқармалари, ҳарбий қисм ва муассасалари бошлиқлари ҳамда раҳбар ходимлари қатнашди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари Отабек Холбоев иштирок этиб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларни бартараф этиш юзасидан ўзининг таклиф ва тавсияларини билдирди.

Йиғилиш якуни бўйича тегишли вазифалар ва чора-тадбирлар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Сўнгги йилларда мамлакатимизда экологик хавфсизликни таъминлаш, экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг инсонлар соғлиғига зарарли таъсирини олдини олиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, санитария ва экологик ҳолат сифатини ошириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.

Корея Республикасининг Молияни ривожлантириш Қўмита раиси Ан Донг Хюн, “TMS Global” корхонаси директори Жунг Сангвон ҳамда менеджери Ло Кюнг Жу Ўзбекистон Республикасига ташриф жараёнида юртимизда чет эллик инвесторлар учун яратилган муҳит ва шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, бу борада Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири билан ҳамда Тошкент шаҳар, Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари билан учрашувлар ўтказилди.

Ўтказилган учрашувлар жараёнида асосан чиқиндиларни йиғиб олиш, қайта ишлаш ва улардан электр энергияси ишлаб чиқариш, бу борада илғор корейс тажрибасидан фойдаланиш шу каби мазкур йўналишда чет эллик жозибадор инвестицияларни олиб келиш ва юртимизда мазкур лойиҳаларни жорий этиш масалалари бўйича ўзаро фикрлар алмашилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Расмий баёнот

2022 йил 1 октябрь куни Бухоро шаҳрининг Б.Нақшбанд кўчасида мавжуд бўлган қимматбаҳо 22 туп қарағай дарахтлари ноқонуний кесилиб, табиатга 144,3 млн. сўмлик жиддий зиён етказилганлиги юзасидан 2023 йил 12 июль куни Бухоро вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.

Бош прокуратура томонидан мазкур жиноят иши тергови устидан назорат ўрнатилган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook