Bosh prokuratura
37.5K subscribers
54.4K photos
6.75K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
​​Бош прокуратура томонидан маданият ва маданий мерос соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан тизимли назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон давлат хореография академияси фаолияти ўрганилганида, олийгоҳга ўқишга қабул қилишда шаффофлик таъминланмасдан, коррупциявий омилларга замин яратилгани аниқланди.

Хусусан:
– меъёрий ҳужжатлар талабларига зид равишда ўқишга қабул бошлангани ҳақида кенг жамоатчиликка бир ой олдин хабар берилмаган;
– 496 нафар абитуриентнинг ижодий имтиҳон натижалари видеотасвирга олинмаган;
– 52 нафар абитуриентнинг амалий ишлари шифрланмасдан, махфийлиги таъминланмаган ҳолда қабул комиссияси томонидан баҳоланган.

Бундан ташқари, академияда 22 нафар ўқитувчи-педагогларга дарс машғулотлари меъёр талабларига зид равишда қўшиб ёзилиб, 319 млн. сўм, ўтилмаган дарс соатлари учун 154 млн. сўм тўлаб берилган.

Ҳужжатлар сохталаштирилиб, ҳақиқатда ишламаган 7 нафар ходимларга 270 млн. сўм, юклатилган вазифаларни бажармаган 6 нафар ходимларга 107 млн. сўм асоссиз тўланиб, бюджет маблағлари ўзлаштирилган.

Моддий жавобгар шахслар томонидан 76 млн. сўмлик товар-моддий бойликлар камомадига йўл қўйилган.

Аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари иш юритувидаги ишга тиклаш ва иш ҳақи ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлар алоҳида назоратга олинган.

Жорий йилнинг ўтган даврида ишга тиклаш билан боғлиқ жами 38 та ижро ҳужжатлар иш юритувга келиб тушган, шундан 33 тасининг ижроси тамомланган, 5 таси бўйича ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шунингдек, иш ҳақи ундириш билан боғлиқ жами 7 млрд. сўмга яқин 542 та ижро ҳужжатлари келиб тушган бўлиб, 400 та ижро ҳужжатлари ижроси тамомланиб, 3,7 млрд. сўм ундирилган.

Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 20.06.2023 йилдаги ижро ҳужжатига асосан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Бухоронефть базаси” МЧЖдан ундирувчи фойдасига мажбурий прогул кунлари учун 216 млн. сўм иш ҳақи ва маънавий зарар учун 15 млн. сўм ундирилди.

Иш юритувдаги ижро ҳужжатлар бўйича ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юқоричирчиқ туманида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлардан лавҳа

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бугун, Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев раҳбарлигида прокуратура органлари, шу жумладан, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси ходимлари иштирокида Бош прокуратура ҳайъатининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеоселектор тарзида ўтказилган ҳайъат мажлисида Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси қоида ва нормаларини сўзсиз ижро этилишини таъминлашнинг долзарб масалалари бирма – бир кўриб чиқилди.

Батафсил

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида болажонларнинг ёзги таътили мароқли ўтмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти прокуратураси масъуллари томонидан ўтказилган сайёр қабулда аҳоли муаммолари ҳал этилмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида энергия тизимлари самарадорлигини таъминлаш

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Навоий вилояти прокурори Бахтиёр Ахмедов бошчилигида Навоий шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари аҳволи жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Дастлаб, “Олтин водий” маҳалласидаги 4-сонли умумий ўрта таълим мактабини реконструкция қилиш ва 880 ўринли янги ўқув блоги қурилиши ишлари ўрганилди.

Сўнгра, “Тинчлик” кўчасидаги кўп қаватли уйлар ва 4-сонли ётоқхонанинг канализация тизимини яхшилаш учун оқова сув тозалаш иншооти қурилиши ва канализация тармоғини тортиш ҳамда Пушкин, Ибн Сино ва Навоий кўчаларидаги кўп қаватли уйларнинг иссиқлик тизими тармоқларини таъмирлаш ишлари ўрганилди.

Объектларда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини белгиланган муддатда сифатли якунлаб, фойдаланишга топшириш бўйича пудрат ташкилотлари ва масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook