Сирдарё вилояти прокурори Савид Иматов раҳбарлигида вилоят прокуратураси, вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ҳамда Миллий гвардия вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда Президентнинг 31.05.2023 йилдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-81-сон Фармони мазмун-моҳияти юзасидан семинар ўтказилиб, бу соҳада амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
Фармон ижросини таъминлаш мақсадида вилоятда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг инсонлар соғлиғига зарарли таъсирини олдини олиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш учун қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.
Мазкур йиғилишда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида юзага келаётган тизимли муаммолар муҳокама этилиб, масъулларга кўрсатма ҳамда топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Самарқанд ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Фавқулодда вазиятлар бошқармасида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди.
Ушбу тадбирда фахрийлар ўзларининг хизмати давридаги бой тажрибаси, ёшликдаги ўзига хос қийинчиликлар, ниҳоят тинимсиз меҳнат ва изланишлар натижасида эришган ютуқлари ҳақида мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Ватан равнақи йўлида камарбаста бўлиш, халқ дарди билан яшаш лозимлиги уч авлод вакиллари ўртасида кечган самимий суҳбатларнинг асосий мавзусига айланди.
Шунингдек, ёш ҳарбийларга устозлар томонидан замонавий техникалардан фойдаланиш, фавқулодда вазиятларда қандай тартибда ҳаракатланиш юзасидан амалий тушунтиришлар берилди. Бу йўналишдаги билимлар махсус видеоролик орқали янада бойитилди.
Шу каби, Навоий гарнизонидаги ҳарбий қисмда ҳам Қуролли Кучлар фахрийлари ва вилоятдаги умумтаълим мактаблари битирувчилари иштирокида “Ёшлар - Ватанимиз таянчи” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир якунида умумтаълим мактабларининг Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати аъзоси бўлган ва синовларда юқори натижаларга эришган битирувчиларига олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсияномалар тантанали равишда топширилди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини ўрганиш ва қонуний ҳал қилиш мақсадида Тошкент шаҳар прокурори Эркин Юлдашев бошчилигида доимий равишда оммавий ва сайёр қабуллар ўтказилиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларининг мурожаатлари қабул қилиниб, айримлари жойида ижобий ҳал қилиниб қаноатлантирилган бўлса, текшириш талаб этиладиганлари эса алоҳида назоратга олиниб келинмоқда.
Хусусан, шаҳар прокурори томонидан ўтказилган навбатдаги оммавий қабулда 33 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, 7 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда айрим фуқароларнинг мурожаатлари текшириш талаб қилганлиги сабабли, иш юритувга олинди.