Bosh prokuratura
37.2K subscribers
54.1K photos
6.72K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Ҳарбий прокуратура органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.12.2021 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-43-сон қарори ижросини самарали таъминлаш мақсадида, мунтазам равишда назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Республика Ҳарбий прокурори ўринбосари Қахрамон Исроилов томонидан барча ҳудудий ҳарбий прокурорлар ва уларнинг соҳа бўйича ёрдамчилари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Қуролли Кучлар тизимида олиб борилаётган қурилиш ишларининг сифатли бажарилиши, қурилиш ишларида белгиланган меъёр ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилиш, бу борадаги бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши, талон-торож ҳолатларини олдини олиш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Юртимизда хотин-қизларга оилавий ва хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ташкил этишда кўмаклашиш мақсадида Сариосиё туманда бир қатор амалий ишлар қилинмоқда.

Хусусан, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи У.Мадраҳимов бошчилигида тумандаги "Аёллар дафтари" ҳамда "Ёшлар дафтари"да рўйхатда турувчи 20 нафар хотин-қизларга субсидия асосида тикув машиналари берилиб уларнинг бандлиги таъминланди.

Шунингдек, 35 нафар хотин-қизларга субсидия асосида берилган тикув машиналари бўш турган бинога жойлаштирилиб, уларнинг тикувчилик фаолияти йўлга қўйилди.

Бундан ташқари, туман марказидан 70 км узоқликда Тўпаланг сув омборининг юқори қисмида жойлашган  "Усточ" қишлоғида истиқомат қилувчи аҳоли вакилларига суюлтирилган газ баллонлар етказилишига амалий ёрдам кўрсатилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2022 йилдаги “2023-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-465-сон қарори ижроси ҳудудларда ўрганилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар прокурори Эркин Юлдашев бошчилигида тегишли идоралар масъуллари иштирокида Шайхонтоҳур туманининг “Гулобод” маҳалласида жойлашган 41-сонли умумтаълим мактабини реконструкция қилиш ишлари ўрганилди.

Бу ерда олиб борилаётган қурилиш ишлари кўздан кечирилиб, масъулларга ишларни жадаллаштириш, объектни сифатли ва янги ўқув йилига тайёр ҳолда топшириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Мамлакатимизда амалдаги қонунчиликка кўра ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан фуқароларни ишга тиклаш ва иш ҳақларини ундиришга оид ижро ҳужжатлари ҳам алоҳида назоратга олинган.

Хусусан, жорий йилнинг январь-май ойларида 90 нафардан ортиқ ходимлар иш жойларига қайта тикланиб, 600 нафардан зиёд фуқароларга жами 4,1 млрд. сўм тўлаб берилмаган иш ҳақлари ундириб берилиши таъминланди.

Шунингдек, айни вақтда 8 нафар ходимнинг 102 млн. сўмлик уч ойдан ошган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш мақсадида қарздор жамиятларнинг ҳисоб рақамларига банд солиниб, мол-мулкларини хатлаш ва реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.

Бу борадаги ишлар жадаллик билан давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Деҳқонобод туманида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси мажлислар залида вилоятдаги барча куч тузилмалари, шу жумладан Қуролли Кучлар таркибидаги ҳарбий қисм ва муассасалар бошлиқлари ҳамда бошқа мутасадди раҳбарлар иштирокида ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Бош прокурор ўринбосари-Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Ботир Кудратходжаев иштирок этди.

Йиғилишда лавозимга янги тайинланган Термиз ҳарбий прокурори Шерзод Мирзаев таништирилди ҳамда келгусида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар келишиб олинди.

Шунингдек, тезкор йиғилишда масъулларга ҳудудда ҳуқуқ тартиботни, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш, ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоясини янада самарали таъминлашга қаратилган кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Юртимиздаги тарихий обида ва маданий ёдгорликларни асраб-авайлаш ва муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида” ги Қонуни бу борада муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Бухоро азалдан ўзининг маданий мерос объектлари, мадраса ва масжидлари билан дунё нигоҳида бўлиб келган.

Сайёҳлар қадами узилмайдиган бу шаҳар осори атиқаларини асраш, реставрация қилиш борасида  ишлар олиб борилмоқда.

Вилоят прокурори Махмуд Истамов реставрация ишлари олиб борилаётган маданий мерос объектларида бўлди.

Масъуллар томонидан “Абдуллахон” ва “Модарихон” ,”Абдулазизхон”, “Тошсарой” мадрасалари ҳамда “Дўстим чорғоси” ва “Хўжа калон” масжидларида амалга оширилаётган таъмирлаш  ва реставрация қилиш ишлари кўздан кечирилди.

Шунингдек,тарихи минг йилликларга бориб тақаладиган маданий мерос объектларини сақлаш, уларни асраб-авайлаб ёш авлодга топшириш фуқаролик бурч ва масъулият эканлиги айтиб ўтилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Меры по обеспечению экологической безопасности в Наманганской области

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook