Bosh prokuratura
37.2K subscribers
54.1K photos
6.72K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилоятида экологик хавфсизликни таъминлаш чоралари кўрилмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Хоразм вилояти прокурори Мурадхон Ахмедов бошчилигида Хонқа туманида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда жами 44 нафар фуқаролар иштирок этиб, улардан келиб тушган мурожаатларнинг 2 таси жойида қаноатлантирилди, 9 та мурожаат юзасидан муаллифларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 33 та мурожаат қўшимча ўрганишни талаб қилганлиги боис, вилоят прокуратураси иш юритувига қабул қилинди.

Фуқаролардан ер масаласида, кадастр агентлиги ходимларининг ҳаракатларидан, суд ижро ҳужжатлари ижроси таъминланмаётганлиги, кредит масаласида, уй-жойни таъмирлаш учун субсидия ажратиш ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлари тингланди.

Бу каби тадбирлар вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар прокурори Эркин Юлдашев раислигида Мажбурий ижро бюросининг шаҳар бошқармаси органлари томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш юзасидан амалга оширилган ишлар сархисобига бағишланган йиғилиш танқидий руҳда ўтказилди.

Йиғилишда асосий эътибор – солиқ ва банклар фойдасига ундирувлар, ҳокимликлар томонидан компенсация ва давлат божларини тўлаб берилиши, маъмурий жарималарни ундириш, ҳамкорликда ижро ҳужжатларининг ўз муддатида ва тўлиқ ижро этилиши, айниқса, давлат фойдасига ундирувларни таъминлашда мутасадди идоралар маъсулиятини янада ошириш орқали мавжуд қарздорликларни бартараф этишга қаратилди.

Шунингдек, алимент ундируви, ишсиз қарздорларни бандлигини таъминлаш, ишга тиклаш ҳамда долзарб бўлган энергия ресурслари қарздорликларини жисмоний ва юридик шахслардан ундирувни жадаллаштириш юзасидан аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уйчи туманида ўтказилган сайёр қабулда аҳоли мурожаатлари ечим топмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан “Ҳарбий прокуратура - армия прокуратураси” шиори остидаги тадбир барча вилоятларда ўтказилиб келинмоқда.

Бу гал Сурхондарё  вилоятида ўтказилиб, унга ушбу вилоятда хизмат ўтаётган аёл ҳарбий хизматчилар жалб қилинди.

Тадбирнинг бошланишида масъуллар томонидан хотин-қизларни ҳимоя қилишнинг ижтимоий-ҳуқуқий асослари, уларни қўллаб-қувватлаш ва яратилаётган имкониятлар ҳақида батафсил тушунтириш берилди.

Сўнг, уларга малакали тиббий хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Бундан ташқари, масъуллар томонидан ҳарбий хизматчи аёлларнинг мурожаатлари тингланди.

Куннинг иккинчи яримида эса ҳарбий хизматчилар учун  Термиз археология музейига саёҳат ташкил қилинди.

Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад аёл ҳарбий хизматчиларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларга малакали тиббий хизмат кўрсатилишини таъминлаш, касалликларни эрта аниқлаш ва тиббий маслаҳатлар бериш, мавжуд муаммоларини ўрганиб, ҳал қилинишини таъминлашдан иборат бўлиб, тадбирдан кўзланган мақсадга эришилиб келинмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир жиноят изидан

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Деҳқонобод тумани 2-секторидаги маҳалла инфратузилмаси яхшиланмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Маълумки, мамлакатимизда суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлашда бугунги кунда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан тизимли чора-тадбирлар кўриб келинмоқда. Айниқса, мамлакатимизда соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ манфаатларини ҳимоя қилиш ва турмушдан ажрашган оилаларни тиклаш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда.

Таҳлилларга кўра, бугунги кунда Бюронинг Наманган вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлар иш юритувида 24 мингдан ортиқ алимент ва моддий таъминот ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлар мавжуд.

Жорий йилнинг ўтган даврида олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарийб 33,5 млрд. сўм қарздорлик ундириб берилиши таъминланди, шунингдек, 12 та ҳолатда белгиланган тартиб асосида пул ва уй-жой шаклда қиймати 1,1 млрд. сўмлик қарздорлик олдиндан фарзандлар вояга етгунга қадар ундириб берилди.

Бевосита маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик ҳамкорлигида 1 998 та оилани яраштиришга эришилди.

Доимий даромад манбаига эга бўлмаган ишсиз 1 200 нафар алимент тўловчиларни бандлигини таъминлашга кўмаклашилди.

Бу каби тадбирлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда бўлиб ўтган сайёр қабулда аҳоли мурожаатлари ечим топмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Психотроп моддаларнинг зарарлиги ҳақида кўрсатув

Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим катта прокурори Абдулла Турсуновнинг изоҳи

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook