Bosh prokuratura
37.2K subscribers
54.1K photos
6.72K videos
13.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Сирдарё вилояти прокурори Савид Иматов бошчилигида Ширин шаҳрида сектор раҳбарлари, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва бошқа мутасадди идора вакиллари иштирокида аҳоли билан сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда 65 нафар фуқаролар иштирок этиб, 32 та мурожаатлар келиб тушди, ушбу мурожаатларнинг 13 таси жойида қаноатлантирилди, 4 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, 15 нафар фуқаронинг ишга жойлаштириш, соғлиғини тиклаш учун даволанишга ёрдам бериш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун кредит ажратиш, йўл таъмири ва шу каби бошқа мурожаатлари ёзма равишда қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.

Қабулдан сўнг шаҳардаги профилактик ҳисобда турувчи ёшлар билан суҳбат ўтказилди. Ушбу ёшларга келажакда касб эгаллашлари, бандлигини таъминлашда кўмак бериш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Кун давомида байдарка ва каноеда эшкак эшиш бўйича "Прокурор кубоги" спорт мусобақаси ўтказилди. Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яшнобод туманида обод бўлаётган манзиллар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Андижон вилояти прокурори Сирожиддин Эшқувватов бошчилигида Олтинкўл туманида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда жами 29 нафар фуқаролар иштирок этиб, улардан келиб тушган мурожаатларнинг 14 таси жойида қаноатлантирилди, 6 та мурожаат юзасидан муаллифларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 9 та мурожаат қўшимча ўрганишни талаб қилганлиги боис, вилоят прокуратураси иш юритувига қабул қилинди.

Хусусан, қабулда 4 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 6 нафар шахсга ижтимоий ва моддий ёрдамлар кўрсатилди, алимент ундирилиши билан боғлиқ 4 та мурожаат жойида ҳал этилди.

Бу каби тадбирлар вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги Наманган тумани 2-секторида "Ёшлар ойлиги" доирасидаги ўтказилаётган тадбирлардан лавҳа

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook