Наманган вилояти прокуратураси органлари томонидан ёшлар муаммоларини ҳал этиш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, вилоят прокурорининг ўринбосари Д.Умаралиев томонидан манзилли ўрганилиб, Чортоқ тумани "Саркор" ва "Мустақиллик" маҳаллаларида хорижий миграциядан қайтиб келган 2 нафар фармацевтика ва таълим соҳасида ишлаш истагида ёшларга йўлланмалар берилди.
Шунингдек, ногиронлиги бўлган 2 нафар ёшларнинг даволанишлари учун Республика ва вилоят марказига йўлланмалар берилди.
Хорижий тилларни ўрганиш истаги бор 3 нафар ёшларни ўқув курс ҳаражатларини тўлаш ҳамда 4 нафар турли тоифадаги ёшларни олий таълимда ўқиш шартнома маблағларини қоплаб бериш мақсадида “Ёшлар платформаси”га киритилиши таъминланди.
Касб-ҳунарга ўқиш истагидаги 4 нафар ёшларга “IT Моно марказ”ида ўқишишлари учун йўлланма берилди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар прокурори Эркин Юлдашев бошчилигида Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи фуқароларнинг оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди.
Сайёр қабулда 110 нафар фуқаролар қатнашиб, шундан 78 нафари турли муаммолар билан мурожаат қилишган.
Мурожаатларнинг 22 таси жойида ижобий ҳал этилди.
Фуқаролар томонидан билдирилган бошқа муаммо ва таклифларнинг аксариятини ўрганиш зарурияти мавжудлиги боис, мутасадди идоралари ҳамкорлигида кўриб чиқилмоқда.
Бу борадаги ишлар жадаллик билан давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Сайёр қабулда 110 нафар фуқаролар қатнашиб, шундан 78 нафари турли муаммолар билан мурожаат қилишган.
Мурожаатларнинг 22 таси жойида ижобий ҳал этилди.
Фуқаролар томонидан билдирилган бошқа муаммо ва таклифларнинг аксариятини ўрганиш зарурияти мавжудлиги боис, мутасадди идоралари ҳамкорлигида кўриб чиқилмоқда.
Бу борадаги ишлар жадаллик билан давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Фарғона вилояти прокурори Бахтиёр Исмоилов томонидан аҳоли билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқот қилиш, узоқ вақт ечимини топмасдан келаётган мурожаатлар, муаммо ва таклифларини ўрганиб, қонуний ҳал этиш мақсадида фуқароларнинг қабули тизимли йўлга қўйилган.
Хусусан, жорий йилнинг май ойида вилоят прокурори томонидан 119 нафар фуқароларнинг тергов ва суриштирув, суд қарорлари ва уларнинг ижроси, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда ривожлантириш учун кредит маблағи ажратиш ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалаларга доир мурожаатлари тингланиб, уларнинг 70 таси қаноатлантирилган.
Мисол учун, Фурқат туманида яшовчи фуқаро С.Рахмонов Фурқат тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникасига кичик тиббий ходим вазифасига ишга жойлаштирилган.
Ёки, Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро Ё.Далиевга тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Қўқон шаҳар филиалидан 147 млн. сўм кредит маблағи ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилган.
Мурожаатларнинг ҳар томонлама ва тўлиқ кўриб чиқилиши назоратга олинган.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Хусусан, жорий йилнинг май ойида вилоят прокурори томонидан 119 нафар фуқароларнинг тергов ва суриштирув, суд қарорлари ва уларнинг ижроси, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда ривожлантириш учун кредит маблағи ажратиш ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалаларга доир мурожаатлари тингланиб, уларнинг 70 таси қаноатлантирилган.
Мисол учун, Фурқат туманида яшовчи фуқаро С.Рахмонов Фурқат тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникасига кичик тиббий ходим вазифасига ишга жойлаштирилган.
Ёки, Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро Ё.Далиевга тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Қўқон шаҳар филиалидан 147 млн. сўм кредит маблағи ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилган.
Мурожаатларнинг ҳар томонлама ва тўлиқ кўриб чиқилиши назоратга олинган.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Андижон вилоят прокуратураси томонидан вилоятда қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи мунтазам ўрганилмоқда.
Бу борада назорат тадбирлари Избоскан туманида олиб борилди.
Хусусан, туманда дастурлар доирасидаги бюджет маблағлари ҳисобидан 77 та объектларда 69,3 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Вилоят прокуратураси ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган ўрганишларда қурилиш объектларида сифатсиз ва қўшиб ёзилган ишлар аниқланиб, камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Ўрганишлар якуни бўйича ўтказилган йиғилишда вилоят прокурори Сирожиддин Эшқувватов соҳада йўл қўйилган камчиликларни танқид қилиб, қисқа муддатда бартараф этиш вазифасини топширди ҳамда бу борада масъул мутасадди идоралар раҳбарларининг тушунтиришлари эшитилди.
Йиғилиш якунида бу каби камчиликларга йўл қўймаслик бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Соҳадаги бу каби ўрганишлар вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом эттирилади.