Bosh prokuratura
37.2K subscribers
54K photos
6.72K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан “Ҳарбий прокуратура – армия прокуратураси” шиори остида Хоразм вилоятидаги куч тузилмалари ҳарбий қисм ва муассасаларининг аёл ҳарбий хизматчиларини ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш, касалликларни эрта аниқлаш ва тиббий маслаҳатлар бериш мақсадида вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Дастлаб, Хоразм ёшлар марказида масъуллар томонидан хотин-қизларни ҳимоя қилишнинг ижтимоий-ҳуқуқий асослари, уларни қўллаб-қувватлаш ва яратилаётган имкониятлар ҳақида маъруза қилинди.

Сўнгра, ходималар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Бундан ташқари, масъуллар томонидан ҳарбий хизматчи аёлларнинг мурожаатлари тингланди.

Куннинг иккинчи ярмида ҳарбий хизматчилар учун Хива шаҳридаги "Ичан-Қалъа" давлат музей-қўриқхонасига саёҳат ташкил этилди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Солиқ ва маҳаллий йиғимларни тўлаш - фуқароларнинг бурч ва мажбуриятларидан биридир.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Навоий вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан солиқ қарздорлигини ундириш ҳақида 197,1 млрд. сўмлик 13 мингга яқин ижро ишлари мавжуд бўлиб, жорий йилнинг январь-май ойларида 58,3 млрд. сўм солиқ қарздорлиги ундирилди.

Шунингдек, солиқ ва бошқа ундирувлар юзасидан қарздорларга тегишли бўлган 16 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланиб, 12 та 15 млрд. сўмлик мол-мулклар реализация қилиш учун электрон-онлайн аукцион савдоларига чиқарилган.

Мисол учун, Бюронинг Кармана тумани бўлими иш юритувидаги “S.FRUIT” фермер хўжалигининг солиқ органлари фойдасига 1,3 млрд. сўм ундириш ҳақидаги ижро варақалари юзасидан амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздорлик ундирилди.

Солиқлар – давлат томонидан иқтисодиётни тартибга солишда энг самарали воситалардан бири ҳисобланади. Шу сабабли, бу тўловларни ўз муддатида ва тўлиқ тўлаб, мамлакатнинг гуллаб яшнаши ва аҳоли турмуш фаровонлигини янада юксалтиришда ўз ҳиссасини қўшади.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Муқаддам хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 30.12.2022 йилдаги “2023-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-465-сон қарори ижроси ҳудудларда ўрганилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори Маруфхон Ходжаев бошчилигида тегишли вазирлик ва идоралар масъуллари иштирокида Тошкент вилоятида жойлашган янги йўналиш бўйича Чирчиқ шаҳар айланма йўлини 0-11 км. қисмини қуриш ишлари ўрганилди.

Шунингдек, Қибрай туманининг кириш қисмидан ўтган 4Р6 “Тошкент-Чирчиқ-Чимён” автомобиль йўлининг 28,4 км. қисмида кўприкни қайта қуриш ишлари ўрганилди.

Мутахассислар иштирокида мавжуд муаммолар муҳокама қилиниб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Риштон туманида маҳалла инфратузилмаси яхшиланмоқда

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон туманида аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил қилинди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Спортнинг кураш бўйича Чилонзор тумани прокуратураси, шаҳар кураш федерацияси ҳамда тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида анъанавий “Чилонзор тумани прокурори кубоги - 2023” турнири уюшқоқлик билан ўтказилди.

Унда пойтахтимизнинг энг сара ва кучли 100 нафардан зиёд полвонлари ғолиблик учун гиламга тушди.

Кураш муҳлисларини зўр ҳаяжонда ушлаб турган нуфузли мусобақада 2009-2010 йилларда туғилган ўсмирлар: 36 кг, 44 кг, 52 кг ва 2005-2006 йилларда туғилган йигитлар 60 кг, 71 кг, ва 83 кг вазнда беллашдилар.

Тантанали маросимда шаҳар прокурори Э.Юлдашев, шаҳар кураш федерацияси ижрочи директори М.Юсупов ва Чилонзор тумани сектор раҳбарлари иштирок этди.

Юқори савияда ташкил этилган, муросасиз ўтган баҳсларда ғолиблар саралаб олиниб, улар қимматбаҳо совға ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook