Bosh prokuratura
37.3K subscribers
53.7K photos
6.69K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги Наманган туманида амалга оширилаётган қурилиш ишларида назорат

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бухоро вилояти прокуратурасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда вилоят прокуратураси, ИИБ, ДХХ, Департамент ва Бюронинг вилоят бошқармалари раҳбарлари, туман (шаҳар) прокурорлари ҳамда ички ишлар бўлимлари бошлиқлари иштирок этди.

Йиғилишда жиноятчиликка қарши курашга масъул органларнинг фаолияти танқидий таҳлил қилиниб, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда давлат органлари мансабдор шахсларининг фаолияти йўналишлари белгиланганлиги, инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган барча зиддият ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилиши қайд қилинди.

Шунингдек, ерларни сотиш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича тезкор-қидирув тадбирлари ўтказиш, терговга қадар текширув, суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб боришда қонунийликни таъминлаш юзасидан зарур топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, вояга етмаганларнинг бедарак йўқолганлиги ҳолатлари юзасидан тезкор қидирув, терговга қадар текширув ва дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказиш ҳамда жиноят ишларини тергов қилишда процессуал муддатларга амал қилиш аҳволи танқидий муҳокама қилиниб, тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилиш якунида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда Бекобод туманининг олис ҳудудларида жойлашган умумтаълим мактабларининг ўқувчи ёшлари иштирокида “Конституция ва ҳуқуқ билимдони” мавзусида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ташкиллаштирилди.

Тадбир аввалида ёшлар Бекобод шаҳридаги футбол академиясида ёш спортчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан таништирилди.

Сўнгра, ўқувчи ёшлар иштирокида “Конституция ва ҳуқуқ билимдони” танлови ўтказилди.

Тадбирни Чирчиқ ҳарбий прокурори очиб, мамлакатимизда ёшларга кўрсатилаётган эътибор, ёшларда ватанпарварлик, ватан равнақига ва келажагига дахлдорлик ҳиссини кучайтириш юзасидан маъруза қилиб, ҳарбий прокуратура органлари улар билан доимий ҳамкорликка шайлигини маълум қилиб, ёшларни қизиқтирган соҳавий саволларига жавоб берди.

Тадбир сўнггида танлов ғолиблари совғалар ва китоблар тўплами билан тақдирланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Данғара тумани 2-секторида шифохона "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси асосида таъмирланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш масалалари кўриб чиқилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармасининг қидирув шўъбаси томонидан қарздор ва уларнинг мол-мулкларини топиш юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, олиб борилган тезкор тадбирларда 209 нафар алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган қарздор фуқаролар, шунингдек, қидирувда бўлган 157 та автотраспорт воситалари топилган.

Тезкор тадбирлар натижасида топилган 119 нафар қарздор фуқаролар алимент пулларини тўлаб бермаганлиги сабабли, уларга нисбатан маъмурий жавобгарлик масалари ҳал этилган, 75 нафари мавжуд қарздорлигини тўлаган ҳамда 15 нафар қарздорлар ўз оилалари билан яраштирилган.

Шунингдек, иш юритувда бўлган ижро ишлари юзасидан 298 нафар қарздор жисмоний шахсларни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда.

Қидирувга берилган ушбу шахслардан 201 нафари чет элга турли мақсадларда чиқиб кетганлиги аниқланган ва уларга нисбатан давлатлараро қидирувни амалга ошириш бўйича сўровномалар юборилган.

Бундан ташқари, 97 нафар маҳаллий қидирувга берилган қарздорларни топиш бўйича тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муқаддам хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2022 йилдаги “2023-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-465-сон қарор ижроси ҳудудларда ўрганилмоқда.
 
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори Маруфхон Ходжаев бошчилигида тегишли вазирлик ва идоралар масъуллари иштирокида Хоразм вилоятидаги 4Р161 “Урганч ш.-Чолиш қ.-Беруний ш.” автомобиль йўлининг 0-11 км. қисмини (2-босқич 5-11 км.) реконструкция қилиш ишлари ҳамда 4Р161 “Урганч ш.-Чолиш қ.-Беруний ш.” автомобиль йўлининг 11,5 км. қисмида вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш пунктларини қуриш ва замонавий техник воситалар билан жиҳозлаш ишлари ўрганилди.
 
Мутахассислар иштирокида мавжуд муаммолар муҳокама қилиниб, тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар сектор раҳбарлари ташаббуси билан Яшнобод туманида “Байроқ остида бирлашамиз” шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтди ва унда мингдан ортиқ ёшлар иштирок этди.

Бу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад - ёшларни тўғри ҳаётга бошлаш, бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдир.

Тавдбирда “Ёшлар дафтари”да рўйхатга турган 10 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ёшларга олий таълим муассасаларининг тўлов контракт суммасининг 50 фоизигача бўлган тўловлари тўлаб берилганлиги юзасидан сертификатлар топширилди.

Шунингдек, “Ёш моҳир қўллар” томонидан тайёрланган ижод наъмуналари фестиваль иштирокчиларига тақдим қилинди.

Тадбир доирасида аспортнинг “стол тенниси”, “армрестлинг" ва “камондан ўқ отиш” тури бўйича мусобақалар ўтказилиб, ғолиблар муносиб тақдирланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook