Bosh prokuratura
37.2K subscribers
53.7K photos
6.69K videos
13K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокуратура томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда Бухоро вилоятида жойлашган 829 та маданий мерос объектларининг сақланиши ва муҳофаза қилиниши аҳволи ўрганилганда бир қатор қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланди.

Жумладан, ижара шартномаси тузилмасдан 4 нафар шахс томонидан маданий мерос объектидан ноқонуний фойдаланиб келинган.

Масалан, Когондаги “Сайид Мир Кулол зиёратгоҳи”да чакана савдо ва Бухоро шаҳридаги Садриддин Айний театрида тикувчилик ҳамда умумий овқатланиш фаолияти билан ноқонуний ижара шартномасиз фаолият олиб борилмоқда.

Шунингдек, маданий мерос объектларига 20 та ташқи реклама баннерлари ноқонуний ўрнатилган.

Бундан ташқари, 11 та маданий мерос объектларида ноқонуний қурилмалар қурилган ёки ўзбошимчалик билан таъмирлаш ишлари ўтказилган.

Хусусан, Когон туманидаги IV - ХII асрларга оид Кержактепа археология ёдгорлигининг муҳофаза ҳудудида тегишли рухсатсиз чорвачилик учун мўлжалланган иншоотлар қурилиб, фойдаланиб келинмоқда.

Бундан ташқари, туристлар ташриф буюрадиган 169 та маданий мерос объектларида ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилганлиги аниқланган.

Ўрганиш давомида, ноқонуний ўрнатилган реклама баннерлари олиб ташланиши ва ноқонуний қурилмалар бузилиши таъминланди, шунингдек, 12 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
БЕЛБОҒЛИ КУРАШ БЎЙИЧА ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИ БОШЛАНДИ

Жиззах шаҳридаги Ўрда боғидаги анфитеатрда Бирлашган курашлар олами (UWW) таркибидаги белбоғли кураш, алыш ҳамда  қазақ куреси бўйича Осиё чемпионати бошланди.

Жиззах вилояти прокуратураси, вилоят хокимлиги, Осиё белбоғли  кураш  конфедрацияси, Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси қатор ташкилотлар ҳамкорлигида  юқори савияда ўтказилаётган ушбу Осиё  чемпионатида Ўзбекистон, Япония, Эрон, Ҳиндистон, Индонезия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон каби 12 та давлатлардан ташриф буюрган полвонлар куч синашишмоқда.

Қирғиз алыш курашининг классик йўналиши бўйича эркаклар ўртасида 60, 70, 80, 90, 100, +100 кг. вазн тоифасида, аёллар ўртасида эса 55, 60, 65, 70, 75, +75 кг.вазнда тоифаларида 200 нафарга яқин спортчилар ўртасида ғолиблар аниқлаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда аҳоли бандлиги таъминланмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Яшнобод туман бўлими давлат ижрочиси Ч.Холиқованинг ўз фаолияти давомида амалга ошираётган ижро ҳаракатлари, алимент бўйича вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бошқа турдаги ундирувларни ташкил этиш борасидаги бажариб келаётган ишлари тўғрисидаги тайёрланган кўрсатув

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ўқитиш мақсадида Жиззах вилоятнинг туман (шаҳар)ларида истиқомат қилаётган 100 нафар уюшмаган ёшлар Шароф Рашидов туманида жойлашган ҳарбий қисмда “Жасорат мактаби” лойиҳаси асосида ўтказилаётган навбатдаги 10 кунлик йиғинга жалб этилди.

Йиғиннинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокимлиги, Жиззах ҳарбий прокурори, Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, фахрийлар ва ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ёшларга мамлакатимиз ривожи, истиқболи учун ўз ҳиссаларини қўшишлари Ватан олдидаги бурч экани тушунтирилиб, йиғин давомида келгусида ҳаётларида зарур касб-ҳунар сирлари малакали мутахассислар томонидан ўқитилиши ҳақида маълумотлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Данғара тумани 2-секторида "Ташаббусли бюджет" асосида спорт мажмуаси қурилмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook