Bosh prokuratura
37.4K subscribers
53.3K photos
6.66K videos
12.8K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика штаби раҳбари, Бош прокурор ўринбосари Салом Самадов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Бухоро вилоятида қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Вилоятда дастурлар доирасидаги бюджет маблағлари ҳисобидан 878 та объектларда 1 трлн. 9 млрд. сўмлик қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Ўрганишлар жараёнида, 138 та ҳолатда 2,9 млрд. сўмлик сифатсиз ишлар бажарилганлиги ҳамда 93 та ҳолатда 3,1 млрд. сўмлик бажарилмаган ишлар ҳисоботларга қўшиб ёзилганлиги аниқланиб, камчиликларни жойида бартараф этиш чоралари қўрилди. Шунингдек, аниқланган қонунбузилишлар бўйича 24 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди ҳамда йўл қўйилган камчиликлар бўйича 93 та ёзма кўрсатмалар берилиши таъминланди.

Ўрганишлар якуни бўйича соҳа бўйича барча масъуллар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда объектларни фойдаланишга топшириш, маблағларни иқтисод қилиш ва янгидан бошланувчи объектларга шаҳарсозлик хужжатларининг ишлаб чиқилишида буюртмачи ташкилотлар ва бошқа мутасаддилар томонидан сусткашликка йўл қўйилаётганлиги алоҳида таъкидланиб, бунга масъул бўлган шахсларнинг тушунтиришлари эшитилди ҳамда камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ муддатлар белгиланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ижро ишлари бўйича солиқ ундирувларини жадаллаштириш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Ҳозирда, бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувдаги солиқ қарздорлигини ундиришга оид 5 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари бўйича амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида 58,9 млрд. сўм қарздорлик ундирилган.

Шунингдек, солиқ қарздорликлари бўйича ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича жами 19,6 млрд. сўмлик 328 та мол-мулклар хатланган ва ҳозирда 31 та 9,1 млрд. сўмлик мол-мулклар реализация қилиш учун электрон-онлайн аукцион савдоларига чиқарилган.

Мисол учун, қарздор “Ustyurt Qidiruv burg'ulash Boshqarmasi” МЧЖдан давлат фойдасига 6,9 млрд. сўм солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган бўлиб, ижро ҳаракатлари мобайнида солиқ қарздорлиги тўлиқ ундирилиши таъминланган.

Бу борадаги ишлар жадаллик билан давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Сирдарё вилояти штабининг сайёр йиғилиши бўлиб ўтди.

Вилоят прокурори ўринбосари А.Муллажанов раҳбарлигида жойига чиққан ҳолда ҳар бир объектда тизимли мониторинг ўрнатилганлиги ўрганилиб, ижроси кечикаётган ва қурилишлардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, объектларни фойдаланишга топшириш, маблағларни иқтисод қилиш ва янгидан бошланувчи объектларга шаҳарсозлик хужжатларининг ишлаб чиқилишида буюртмачи ташкилотлар ва бошқа мутасаддилар томонидан алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги таъкидланиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ муддатлар белгиланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан иш юритувдаги солиқ қарздорлигини ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини жадаллаштириш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида иш юритувда бўлган солиқ ундирувларига оид 664 млрд. сўмлик 25 мингдан ортиқ ижро ҳужжатларидан 7 мингдан ортиғи тамомланиб, 133 млрд. сўмлик солиқ қарздорликлари ундирилди.

Шунингдек, солиқ ва бошқа ундирувлар юзасидан қарздорларга тегишли 158,5 млрд. сўмлик мулклар онлайн аукцион савдоларига чиқарилган.

Мисол учун, Бюронинг Қува тумани бўлими томонидан қарздор “Sayid Mirzo Temur” фермер хўжалигидан солиқ органлари фойдасига 2,3 млрд. сўм ундириш ҳақидаги ижро варақалари юзасидан амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижаси қарздорлик ундирилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Муқаддам хабар қилинганидек, ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасида долзарб вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Қашқадарё вилояти 2-сектор ҳудудларида 14-30 ёшдаги ёшлар тўлиқ хатловдан ўтказилиб, “Ёшлар баланси” шакллантирилиб, ёшлар балансига киритилган барча ёшлар "яшил", "сариқ", ва "қизил" тоифаларга ажратиб олинган.

Вилоят прокуратураси масъуллари Косон туманидан бириктирилган 100 нафар ёшлар билан аниқ манзилли амалий вазифалар асосида индивидуал тартибда ишлаш ва ижтимоий аҳволини яхшилаш мақсадида ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Қабулда келиб тушган мурожаатларнинг бир қисми жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қолган масалаларнинг ечими назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳрисабз шаҳрида ёшлар доимий эътиборда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилоятида балиқчиликни ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ишлардан лавҳа

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси делегацияси Қозоғистон Республикасида ташкил этилган “Раҳмсиз муомала қилишнинг олдини олиш: халқаро ва европа стандартлари ҳамда илғор тажриба” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этди.

Конференцияда қийноқ ва шавқатсиз муомала қилиш ҳолатлари бўйича мурожаатларни текшириш, улар бўйича тергов ўтказиш, бу муаммони ҳал этиш билан боғлиқ жабҳаларда бошқа давлат идораларининг ўрни, айниқса прокурорлар ёки тергов органлари, судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи миллий муассасалар билан боғлиқ масалаларга илғор ечимлар топиш масалари муҳокама қилинди.

Тадбир иштирокчиларига Бош прокуратура бўлим бошлиғи Т.Умаров томонидан мамлакатимизда қийноқларни олдини олиш бўйича амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар, бу борада қонунчиликка киритилаётган ўзгартиришлар, ходимларнинг малакасини ошириш, қийноқ ва бошқа тазйиқлар ўтказилишининг олдини олиш борасидаги ислоҳотлар инсон ҳуқуқларини самарали рўёбга чиқарилишига хизмат қилиши ҳақида батафсил ахборотлар берилди.

Шунингдек, конференцияда Европа Кенгашининг амалиётда фаолият юритаётган ҳуқуқшуносларга мўлжалланган онлайн курслари орқали миллий даражада инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди стандартлари тўғрисида маълумотларга эга бўлиш борасида ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
В Галляаральском районе Джизакской области сдано новое здание схода граждан

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook