Bosh prokuratura
37.3K subscribers
53.1K photos
6.65K videos
12.8K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилоятида прокурор ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида маҳаллалар инфратузилмаси яхшиланмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган “Жиноят кодексига коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган “Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида озодликдан маҳрум этилган шахсларни жазони ўташни давом эттириш учун топшириш тўғрисидаги Шартномани (Нур-Султон, 2021 йил 6 декабрь) ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун маъқулланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Расмий баёнот

Хоразмнинг Янгиариқ туманида 2006 йилда туғилган қиз бир неча эркак томонидан зўрланганлиги ҳақидаги хабарлар
жамоатчилик орасида кенг муҳокама бўлмоқда.

Хабар берамизки, Хоразм вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ушбу ҳолат билан боғлиқ жиноят иши юзасидан аввалдан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов давомида 8 нафар шахс гумонланувчи, 3 нафар шахс айбланувчи тариқасида ишга жалб қилинган.

3 нафар айбланувчига нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шунингдек, жиноят иши доирасида бир қатор мураккаб экспертизалар ўтказиш жараёни кетмоқда ва ҳолатга алоқадор шахслар батафсил сўроқ қилинмоқда.

Барча зарур тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг иш бўйича қонуний тўхтамга келинади.

Тергов жараёни Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилояти 2-сектор ҳудудида аҳоли томорқалари учун сув етказилмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ходимларнинг соғлом турмуш тарзи назоратда!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.10.2020 йилдаги "Соғлом турмуш тарзини татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва Бош прокурорнинг 04.12.2020 йилдаги "Прокуратура органларида спортни янада оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилояти прокуратураси органлари ходимлари ўртасида "Наманган вилояти прокурори кубоги" спорт мусобақалари ташкил этилди.
Жумладан, спортнинг "югуриш", "стол тенниси", "шахмат” ва “шашка" спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.

Унда вилоят прокуратураси органлари ходимлари фаол иштирок этиб, ғолиблар аниқланди.

Ҳозирда спортга бўлган эътиборни янада кучайтириш ва ходимларнинг соғлиғини назорат қилиш мақсадида вилоят прокуратураси томонидан спортнинг бошқа турлари бўйича ҳам мусобақалар ташкил этиб борилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилоятидаги "Янги Ўзбекистон" массивида янги мактаб биноси қурилмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
2023 йил 5 апрель куни Бош прокуратурада Бош прокуратура мутасаддиларининг Европа Кенгаши вакиллари Ю.Эрдуран ҳамда М.Нахапетян билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида хорижий ҳамкорлар коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш соҳасида мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ишлар, хусусан прокуратура органларининг ушбу йўналишдаги фаолияти билан таништирилди.

Томонлар Европа Иттифоқи ва Европа Кенгашининг “Шаффофлик даражасини оширишга кўмаклашиш ва иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш” лойиҳаси доирасида ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Учрашув икки томонлама конструктив мулоқот ва ўзаро англашув руҳида ўтди.

=========

5 апреля 2023 года в Генеральной прокуратуре состоялась встреча представителей Генеральной прокуратуры с координаторами проектов Совета Европы Ю.Эрдураном и М.Нахапетяном.

В ходе встречи зарубежные партнеры проинформированы об осуществляемой в Узбекистане широкомасштабной работе в сфере противодействия коррупции и экономической преступности, в частности деятельности органов прокуратуры в данной области.

Стороны обсудили вопросы дальнейшего развития взаимодействия в рамках проекта Европейского Союза и Совета Европы «Содействие прозрачности и борьбе с экономическими преступлениями».

Встреча прошла в дружественной обстановке, в духе конструктивного диалога.

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори Маруфхон Ходжаев, Тошкент транспорт прокурори Шукурулло Лутфуллаев билан биргаликда Ўзбекистон Темир йўлларАЖ “Ўзтемирйўлмаштаъмир” УКда ишчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди.

Завод ҳудудида музей хам ташкиллаштирилган бўлиб, музейда қадимий ва ноёб экспонат ҳамда ускуналар сақланмоқда.

Хозирги кунда заводда 1329 та ишчи ходимлар фаолият юритиб келмоқда. Ходимлар билан сухбат давомида, иш фаолиятида барча эҳтиёт чораларини кўришлари эслатиб ўтилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook