Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Расмий мурожаат
Илгари хабар берганимиздек, Сергели туманида аёл киши уч нафар фарзандини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳозирги кунда содир бўлган воқеа билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан турли ижтимоий тармоқларда суриштирувлар ўтказилиб, вафот этган шахс ҳамда унинг яқин қариндошларининг шахсий ҳаёти, шаънига доир маълумотлар ҳар хил талқин қилинган ҳолда оммавий ахборот воситаларида тарқатиб келинмоқда.
Тарқатилаётган ушбу маълумотлар терговнинг объектив ва холисона олиб борилишига халақит қилмоқда.
Жиноят-процессуал кодекси талабларидан келиб чиқиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётган вақтда шахсга доир маълумотларни тарқатиш ва терговга аралашиш қонун билан тақиқланишини эслатиб ўтамиз.
Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, тергов тугагунига қадар ижтимоий тармоқларда ушбу фожиага оид маълумотларни тарқатмаслик ва фуқаролар шахсий ҳаётини муҳокама қилмасликка чақирамиз.
Тергов натижаси ҳақида қўшимча равишда маълум қилинади.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида 9 апрель – Амир Темур таваллудига 687 йил тўлиши муносабати билан “Соҳибқирон Амир Темур – буюк давлат арбоби, юксак маънавият соҳиби” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида етук малакали мутахассисларни тайёрлашда муҳим аҳамият касб этиб, тадбир давомида Буюк саркарда Амир Темурнинг ҳаёти, сиёсий ва ижтимоий фаолияти, темурийлар даври давлатчилиги, бошқарув тизими, давлат тизимини мустаҳкамлаш ва бошқаришдаги тартиб-интизом, қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари, фан, таълим ва маданият, савдо-сотиқ ва ҳунармандчиликни ривожланиши, мамлакат ҳимоясини таъминлаш борасида амалга оширган ишлар, умуман ўзбек миллий давлатчилиги тараққиётида темурийлар даврининг ўзига хос хусусиятлари ва аҳамияти ҳақида батафсил тушунча берилди.
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғининг ўринбосари ю.ф.д., профессор Музаффаржон Мамасиддиқов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма прокурори Ойбек Султонов прокуратура органларида кадрлар маънавий дунёқарашини оширишда Амир Темурнинг маънавий мероси, хусусан Темур тузукларининг беқиёс тутган ўрни ҳақида батафсил тўхталди.
Мазкур маънавий-маърифий тадбир талабаларнинг ижтимоий-сиёсий ва маънавий дунёқарашини юксалтириш билан бир қаторда уларда буюк аждодларимизга бўлган юксак эҳтиром туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энергия ресурслари бўйича қарздорликларни ундириш рейд тадбирлари давом этмоқда
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Андижон вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан энергия ресурслари соҳасида қарздорликларни ундириш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида иш юритувда бўлган газ таъминоти ва электр тармоқлари корхоналари фойдасига доир 1 086 та ижро ҳужжатлари бўйича 7,6 млрд. сўм миқдоридаги қарздорликлар ундирилган.
Шунингдек, амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорлардан 2,9 млрд. сўмлик мол-мулклар қарздорлик эвазига хатловга олиниб, шундан 1 млрд. сўмлик мулклар электрон-онлайн савдоларига чиқарилган.
Бундан ташқари, 105 нафар қарздорларнинг 250 млн. сўм миқдоридаги қарздорлик суммалари уларнинг иш ҳақларига қаратилган ҳамда ҳисоб рақамларига инкассо қўйилган.
Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.