Bosh prokuratura
37.3K subscribers
53.1K photos
6.65K videos
12.8K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокуратура томонидан масъул идоралар билан ҳамкорликда Марғилон шаҳридаги “Олтин ипак карвонсаройи” туристик марказида “Миллий либосларимиз-қадриятимиз безаги” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Бош прокурор ўринбосари С.Артикова, Осиё рамзи дизайнерлар уюшмаси раиси Х.Комилова, Маданий мерослар агентлиги директори ўринбосари, академик Т.Қўзиев ва Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Минавваровлар кириш сўзлари билан иштирок этишди.

С.Артикова кейинги йилларда хотин-қизларга яратилаётган имкониятлар ҳақида гапирар экан, хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигини, эркакка илм бериш бир шахсни билимли қилиш, аёлга илм бериш миллатни билимли қилиш эканлигини, бу борада Марғилондан ибрат олса арзигулик ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади.

Иштирокчилар Марғилонда миллий ҳунармандчиликнинг ривожланиш тарихи, атлас ва адрас каби миллий матоларнинг яратилиши, шунингдек, борасида амалга оширилаётган ишлар, шаҳарда туғилиб ўсган машҳур аёллар ва уларнинг ибратли турмуш тарзи ҳақида тўхталиб ўтишди.

Сўнгра, Марғилоннинг лобару дилбар қизлари томонидан камалак рангларида товланувчи миллий матолардан яратилган либослар кўргазмаси намойиш этилди.

Шу билан бирга, тадбирлар ишсиз ва “Аёллар дафтари”да турган аёллар шаҳардаги мавжуд тадбиркорлик субъектларидаги бўш иш ўринлари ва ишлаб чиқариш намуналари билан таништирилиб, 11 нафар хотин-қизларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Болаларнинг ижтимоий таъминотга доир кафолатланган ҳуқуқларини таъминлашда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Бюронинг Наманган вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан жорий йилда вояга етмаганларнинг таъминоти учун 16,7 млрд. сўмдан ортиқ алимент тўловлари ундирилди.

Ижро ҳужжати бўйича қарздорлар ва ундирувчилар билан олиб борилган профилактик суҳбатлар ва чора-тадбирлар натижасида 1 055 та оила яраштирилди.

Шу билан бирга, 560 нафар қарздор давлат ижрочиларининг аралашуви билан ишга жойлаштирилиб, иш жойларига талабномалар юборилди.

Ўз ўрнида, вояга етмаган фарзандлар моддий таъминотидан бўйин товлаган 231 нафар қарздорлар маъмурий жавобгарликка тортилди. Бундан ўзига хулоса қилмаган 33 нафар алимент тўловчи қарздорларнинг жиноий жавобгарлик масаласи ҳал қилинди.

Бу йўналишда ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook