Bosh prokuratura
37.3K subscribers
53K photos
6.65K videos
12.8K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Қуролли Кучлар давлат музейи "Ватанга қасамёд" монументи олдида Мудофаа вазирлиги тизимидаги ҳарбий қисмларнинг бирида аскарлик бурчини намунали ўтаб қайтаётган муддатли ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кириш учун имтиёзли тавсияномалар ва намунали хизмат қилган аскарларнинг ота-оналарига ташаккурномаларни тантанали топшириш тадбири бўлиб ўтди.

Тантанали маросимда Бош прокурор ўринбосари-Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Ботир Қудратходжаев, Мудофаа вазирининг ўринбосари Ҳамдам Қаршиев ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда бир йил давомида муддатли ҳарбий хизматни наъмунали тарзда ўтаган ва белгиланган синовлардан муваффақиятли ўтиб, тавсияномаларга эга бўлган 73 нафар муддатли ҳарбий хизматчиларга тавсияномалар, 10 нафарининг ота-онасига ташаккурнома топширилди.

Муддатли ҳарбий хизмат келгусида ўз ҳаётий позициялари тўғри танлаб, жамиятда ўз ўрнини топиб, давлатимиз равнақи ва тараққиёти учун ўз ҳисcларини қўшишига ишонч билдирилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратурада Латвия Республикасининг Тошкентдаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ренис Трокша, халқаро экспертлар ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг вакили билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида хорижий ҳамкорлар Ўзбекистонда одил судловни таъминлаш, жиноятчиликка қарши кураш, хусусан коррупциянинг олдини олиш соҳаларида олиб борилаётган кенг қамровли ишлар билан таништирилди.

Томонлар GIZнинг "Самарали бошқарув" дастури доирасида ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама этдилар.

Учрашув икки томонлама конструктив мулоқот ва ўзаро англашув руҳида бўлиб ўтди.

=========

В Генеральной прокуратуре состоялась встреча с Чрезвычайным и Полномочным Послом Латвийской Республики в Республике Узбекистан Ренисом Трокшей, международными экспертами и представителем Германского общества по международному сотрудничеству (GIZ).

В ходе встречи зарубежные представители были проинформированы об осуществляемой в Узбекистане широкомасштабной работе в сфере обеспечения верховенства закона, борьбы с преступностью, в частности противодействия коррупции.

Стороны обсудили вопросы дальнейшего развития взаимодействия в рамках проекта GIZ "Эффективное госуправление".

Встреча прошла в дружественной обстановке, в духе конструктивного диалога.

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Тошкент шаҳар сектор раҳбарлари бошчилигида Юнусобод туманида ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш бўйича кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда уй-жой коммунал ва йўл хўжалиги, энергия, сув ва иссиқлик таъминоти масалалари, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, намунавий маҳалла ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини шакллантириш соҳасидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш, ижтимоий муҳофазанинг манзиллилиги, ижтимоий соҳа объектлари, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа муассасаларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича таъсирчан чора-тадбирларни амалга ошириш масалалари ва ечилмаган муаммолари муҳокама қилинди.

Сўнгра, шаҳар прокурори бошчилигида туманда амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Дастлаб, “Севинч” маҳалласида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилган боғ-узумзор ва кутубхона фаолияти билан танишилди.

Шунингдек, 97-сонли умумтаълим мактаби фаолияти ўрганилди, ўқувчиларни камида 2 та хорижий тилларга ва касбга кенг қамровли ўқитиш юзасидан зарур таклиф ва тавсиялар берилди.

Шу қатори, “Юнусота” маҳалласи инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар ўрганилди, аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook