Bosh prokuratura
37.3K subscribers
53K photos
6.65K videos
12.8K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Давлат дастурлари ижросини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика штаби томонидан Президентнинг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сон қарори доирасида Наманган вилоятининг Чортоқ туманида амалга оширилаётган қурилиш-таьмирлаш ишлари аҳволи ўрганилди.

Хусусан, ишчи гуруҳ аъзолари томонидан "Гулдиров" маҳалла фуқаролар йиғинининг янги типдаги замонавий биносида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ўрганилди.

Шунингдек, туманнинг 13 та маҳалласидаги жами 44,9 км. ички йўлларга асфальт қопламаси ётқизилиши ва шағалланиши режалаштирилган бўлиб, амалга оширилаётган тамирлаш ишларининг сифатли бажарилиши юзасидан топшириқ берилди.

Бундан ташқари, тумандаги 10 та маҳаллада аҳолининг ичимлик суви бўйича муаммосини ҳал этиш мақсадида жами 46,8 км. сув тармоғи ётқизилиши, сув иншоотлари ўрнатилиши бўйича ишлар амалга оширилаётган бўлиб, қурилишни сифатли ва ўз муддатларида топшириш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Бектош Рахимович Сайипов Қашқадарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

Б.Сайипов тайинловга қадар Наманган вилояти прокурори лавозимида ишлаган.

═══════════

НОВОЕ НАЗНАЧЕНИЕ

В соответствии с приказом Генерального прокурора старший советник юстиции Бектош Рахимович Сайипов назначен прокурором Кашкадарьинской области.

Б.Сайипов ранее занимал должность прокурора Наманганской области.

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси томонидан Президентнинг 19.05.2017 йилдаги “Тошкент шаҳрида ер усти ҳалқа метро линияларининг қурилиши" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2979-сон қарори ижроси ўрганилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори Маруфхон Ходжаев бошчилигида тегишли идоралар масъуллари иштирокида “Қўйлиқ-Қурувчи” (8-12) бекатлари оралиғида узунлиги 8,5 км бўлган 5 та метро бекати ва 3 та подстанция қурилиш ишлари билан танишилди.

Мутахассислар иштирокида мавжуд муаммолар, қурилишдаги ҳамда эксплуатация ишларидаги тўхталишлар муҳокама қилиниб, тегишли топшириқ ва таклифлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида имтиёзли узоқ муддатли ипотека кредити асосида олинган турар жой учун тўланган пул маблағларининг солиқ солинмайдиган қисмини солиқ идоралари орқали қайтаришда амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Ҳарбий прокуратура томонидан ҳарбий хизматчиларнинг нодавлат мактабгача таълим муассасалари, олий таълимнинг контракт ҳамда ипотека кредити учун амалга оширилган тўловларда солиқ имтиёзи мавжудлиги ҳақида Ҳарбий прокуратура ҳамда Қуролли Кучлар вазирлик ва идоралари сайтларида кенг тарғиб қилиниб, Ҳарбий прокуратура биносида бепул электрон давлат хизматлари кўрсатилиб, тегишли солиқ тўловлари қайтарилиши йўлга қўйилди.

Ҳозирги кунга қадар 100 нафарга яқин ҳарбий хизматчиларга 200 млн. сўмдан ортиқ тегишли солиқ ушланмалари қайтарилиши таъминланди.

Бу борадаги ишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Аҳолини манзилли ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, уй-жой, тиббий ёрдам, кафолатланган таълим, оила ривожланиши учун лозим даражада шарт-шароитлар, муносиб турмуш даражасининг таъминланиши ижтимоий давлатнинг асосий йўналишлари ҳисобланади. Фуқароларнинг ушбу ҳуқуқларини амалга оширишдаги тўсиқларни ҳамда ҳаётий муаммоларини бартараф этиш мақсадида сайёр қабуллар ўтказиш тизими алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Шу боис, бугун Тошкент вилояти прокурори Шавкатжон Рахимов бошчилигида Ўртачирчиқ тумани "Туркистон" маҳалласида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Мазкур қабулда жами 44 та мурожаат қабул қилинди. Мазкур мурожаатлардан 35 таси ижтимоий-иқтисодий масалалар, 4 таси суд-тергов, 3 таси ижро ҳужжатлари билан боғлиқ бўлса, 2 таси бошқа масалаларга тааллуқли бўлиб, 10 та мурожаат сайёр қабулнинг ўзида ижобий ҳал этилди, қолган 34 та мурожаатни ўрганиш вақт талаб қилганлиги боис, иш юритувга қабул қилинди.

Шунингдек, вилоят прокурорининг ўринбосарлари томонидан Чирчиқ ва Янгийўл шаҳарлари, Зангиота ва Янгийўл туманларида ўтказилган сайёр қабулларда жами 181 та мурожаатлар келиб тушди, 30 та мурожаат сайёр қабулнинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, 125 таси тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилди, 26 таси иш юритувга қабул қилинган.

Сайёр қабулдан кейин вилоят прокурори мурожаатдаги ҳолатларни бевосита жойига чиқиб ўрганиш мақсадида, "Туркистон" маҳалласи ҳудудидаги кўп қаватли уйга бориб, унда истиқомат қилувчи фуқаролар билан суҳбатлашиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш ва қисқа муддатда бартараф этиш юзасидан масъулларга аниқ муддатли топшириқ берди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратура томонидан маданият ва туризм соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан тизимли назорат ўрнатиб келинмоқда.

Мазкур соҳада ўтказилган ўрганишлар бир қатор қўпол қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилаётганини кўрсатмоқда.

Бош прокуратура томонидан собиқ Тошкент шаҳар маданият бош бошқармасида ўтказилган ўрганишда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талаблари бузиб келингани аниқланди.

Хусусан, Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси томонидан юқоридаги Қонун талаблари бузилиб, тендер танловлари ўтказилмасдан, фестивал тадбирларини ўтказиш учун турли фирмалар билан 20 млрд. сўмлик тўғридан-тўғри шартномалар тузилган.

Ушбу фестиваллар 2022 йилнинг май-сентябрь ойларида амалда ўтказиб бўлинган бўлсада, қонун бузилишларни яшириш мақсадида “etender.uzex.uz” махсус ахборот порталига 24 октябрь ва 3 ноябрь кунлари пойтахтда 5 та фестивал тадбирларини ўтказиш ҳақида номигагина эълон ва ҳужжатлар жойлаштирилган ҳамда шартномалар тузилган.

Ўтказилган фестиваллар доирасида ҳам амалда бажарилмаган ишлар ва кўрсатилмаган хизматлар учун 8 млрд. сўмлик бюджет маблағлари талон-тарож қилингани аниқланди.

Текшириш натижасига кўра, Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook