Bosh prokuratura
37.3K subscribers
53K photos
6.65K videos
12.8K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Forwarded from Ўзбекистон Республикаси прокуратуралари
Бош прокуратура, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар, Ҳарбий, Транспорт прокуратуралари, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ва Мажбурий ижро бюросининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали прокуратура органлари тизимидаги янгиликлар ва хабарларни кузатиб боришингиз мумкин.

Шунингдек, прокуратура, департамент ва бюрога мурожаат қилиш ёки бирор муаммо ҳақида хабар бериш учун унинг жойлашган манзилига бориш, қабулга ёзилиш шарт эмас! Бунинг учун уларда Ишонч телефонлари ташкил қилинган.


Қуйидаги рўйхат билан танишишингиз мумкин:
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратура томонидан энергия ресурсларини талон-торож қилинишини олдини олишда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш мақсадида махсус телеграм-бот дастури (@EnergonazoratBot) ишлаб чиқилди.

Агар Сиз яшаётган ҳудудда энергетика соҳасига оид бирор-бир қонун бузилишига гувоҳ бўлсангиз, бу ҳақда Бош прокуратуранинг махсус телеграм-боти орқали хабар йўлланг.

Ўз уйи, маҳалласига бефарқ бўлмаган азиз ватандошлар, жамоатчилик назоратида фаол иштирок этинг !

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилаётганлигини ўз вақтида аниқлашга ҳисса қўшинг.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Жиззах вилояти прокурори Исломжон Эргашходжаев бошчилигида Мирзачўл тумани “Ержар” маҳалласида сайёр қабул ва ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Қабул аввалида, вилоят прокурори маҳалла фаоллари, маҳаллаларнинг ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари, сектор раҳбарлари ва бошқа масъуллар билан учрашиб, масъулларга ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг ечими юзасидан аниқ кўрсатмалар берди.

Сўнгра, бўлиб ўтган сайёр қабулда, 50 нафар фуқаролардан турли хил мазмундаги мурожаатлар келиб тушди. Шундан ишга жойлаштириш, тиббий ускуналар ва дори-дармонлар билан таъминлашда амалий ёрдам бериш ҳақидаги 17 та мурожаат жойида қаноатлантирилди. Қолганлари белгиланган тартибда кўриб чиқиладиган бўлди.

Шунингдек, қабул давомида 5 ташаббус доирасида тадбирлар ўтказилиб, 24 нафар фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида жами 668 млн. сўмлик кредит маблағлари ажратилганлиги тўғрисида сертификатлар топширилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қуролли Кучлар тизимидаги ҳарбий хизматчиларнинг иш билан банд бўлмаган оила аъзоларининг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Шу боис, Самарқанд ҳарбий прокуратураси, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ва вилоят Қамбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ҳамкорлигида ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари, муддатли ҳарбий хизматдан захирага бўшатилган ва бошқа фуқароларни иш билан таъминлаш, уларни меҳнат бозоридаги касбларга йўналтириш мақсадида Самарқанд шаҳрида жойлашган “Ватанпарвар” боғида “Бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.

Меҳнат ярмаркасида вилоят ҳудудидаги 25 дан ортиқ корхона, ташкилот ва муассасалар, шунингдек Қуролли Кучлар тузилмалари 570 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Масъуллар ўзларида мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида батафсил маълумот беришди.

Натижада, ярмарка давомида 26 нафар, шундан 9 нафар ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан иш берувчилар ўртасида меҳнат шартномалари имзоланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook