Bosh prokuratura
37.4K subscribers
52.8K photos
6.63K videos
12.7K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокуратура ташаббуси билан Хива шаҳрида манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда "Ичан қалъа" давлат музей-қўриқхонаси билан ҳамкорликда "Миллий либосларимиз - қадриятларимиз кўзгуси” номли кўргазма ташкил қилинди.

Музей қўриқхонасидаги Тош ҳовли мажмуасида ташкил этилган тадбирда Бош прокуратура, "Осиё рамзи" дизайнерлар уюшмаси, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти масъуллари ҳамда таниқли санъатшунос ва тарихчи олимлар, дизайнерлар, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар иштирок этди.

Тадбирда Бош прокуратура бўлим бошлиғи Ў.Ўтаев сўзга чиқиб, кейинги йилларда мамлакатимизда олиб борлаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида гапириб, дунёнинг йирик шаҳарларида ўтказилаётган аёллар либослари кўргазмаларида Ўзбек миллий либосларига қизиқиш ортиб бораётгани, улуғ аждодларимизни дунёга келтирган ва тарбиялаган момоларимиз кийган кийимларнинг чуқур тарихий маданий аҳамият борлигига, тарихий манба Авестода зикр этилган Хоразм воҳасида Ислом цивилизациясигача ва ундан кейинги даврларда истиқомат қилган халқларнинг тарихи ва кийиниш маданияти ҳақида фикр билдирди.

Турли даврларга оид миллий кийимлар жонли намойиши, шунингдек, ҳунармандлар, рассомларнинг маҳорат машғулотлари айниқса, иштирокчилар ва сайёҳларга унутилмас таассуротлар бағишлади.

Тадбир давомида Хоразм вилоят қўғирчоқ театри ижодий жамоаси томонидан тарихий мавзудаги майдон томошалари, концерт дастури, саҳнавий кийимлар ва қўғирчоқлар кўргазмаси намойиш этилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Сирдарё вилояти ташкил топганлигининг 60 йиллиги муносабати билан Гулистон шаҳрида вилоят прокуратураси, вилоят ҳокимлиги, Кураш федерацияси, Сирдарё вилояти Ёшлар сиёсати ва спорт Бош бошқармаси томонидан кураш миллий спорт тури бўйича 18 ёшдан ошган спортчилар ўртасида Сирдарё вилояти прокурори Кубоги учун кураш мусобақаси ўтказилди.

Чемпионатда вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларидан иштирок этган 200 нафарга яқин полвонлар 7 та вазн тоифасида чемпионлик учун беллашишди.

Юқори савияда ташкил этилган, муросасиз ўтган баҳсларда 32 нафар ғолиблар саралаб олиниб, уларга вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Махмудалиев ҳамда вилоят прокурори Савид Иматовлар томонидан чемпионлик медаллари, дипломлар ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хўжаобод туманида "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси ижроси

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мирзаобод тумани 2-секторида халқ манфаатлари йўлида амалга оширилаётган ишлардан лавҳа

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилояти прокуратурасида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқ ва сайтлар вакиллари, журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ва пресс-тур ташкил этилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чирчиқ шаҳридаги мактаб ўқувчилар ўртасида "Билимдонлар танлови" ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир жиноят изидан

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан энергия ресурслари соҳасида қарздорликларни ундириш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида иш юритувда бўлган газ таъминоти ва электр тармоқлари корхоналари фойдасига оид мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари бўйича 9,6 млрд. сўм миқдоридаги қарздорликлар ундирилди.

Шунингдек, амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорлардан 863 млн. сўмлик мол-мулклар қарздорлик эвазига хатловга олиниб, мулкларни электрон-онлайн савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Бундан ташқари, 136 нафар қарздорларнинг 2,2 млрд. сўм миқдоридаги қарздорлик суммалари уларнинг иш ҳақларига қаратилган ҳамда ҳисоб рақамларига инкассо қўйилган.

Бу борадаги ундирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook