Bosh prokuratura
37.4K subscribers
52.9K photos
6.63K videos
12.7K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Андижон вилояти прокуратурасида Президентнинг 16.02.2023 йилдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-57-сон қарори ижроси ва бошқа масалалар юзасидан танқидий руҳда йиғилиш ўтказилди.

Унда вилоят ҳокимлиги, тижорат банклари, қурилиш ташкилотлари, жойлардан сектор ва масъул идоралар раҳбар-ходимлари қатнашди.

Йиғилишда вилоят прокурори Сирожиддин Эшқувватов сўз олиб, вилоятдаги 1 270 та ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларидаги 63,5 минг кв.м майдонга қуёш панеллари ва гелио-коллекторлар ўрнатилиши борасидаги ва бошқа йўналишдаги ишлар суст кетаётганлигига алоҳида тўхталиб, мутасадди идоралар раҳбарларининг масъулиятини ошириш лозимлиги таъкидланди.

Масъул идоралар ва ташкилот ходимларининг кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳисобот ва изоҳлари эшитилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Давлат дастурларининг ўз вақтида амалга оширилиши, ажратилган бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши, қурилиш-таъмирлаш ишларининг сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Сирдарё вилоят штаби томонидан дастурлардаги объектлар жойига чиқиб ўрганилмоқда.

Хусусан, вилоят прокурори Савид Иматов бошчилигида масъуллар иштирокида Гулистон тиббиёт кластери қурилиши бўйича пудратчи “Шохрух Демирбек” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Объект қиймати 67,4 млрд. сўмни ташкил қилиб, бугунги кунга қадар пудратчи томонидан 3,3 млрд. сўмлик ишлар бажарилган. Давлат дастурига кўра, объект 2023 йил якунига қадар фойдаланишга топширилиши белгиланган.

Ўрганиш давомида пудратчи ташкилот вакилларига қурилиш ишларини муддатида ҳамда сифатли якунлаш, қурилиш ишларини бажаришда белгиланган меъёр ва хавфсизлик талабларига риоя қилишлари бўйича кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ишчи гуруҳ томонидан Бухоро вилоятида амалга оширилаётган қурилиш ишлари ўрганилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратура ташаббуси билан Хива шаҳрида манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда "Ичан қалъа" давлат музей-қўриқхонаси билан ҳамкорликда "Миллий либосларимиз - қадриятларимиз кўзгуси” номли кўргазма ташкил қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғаллаорол туманида аҳоли мурожаатлари ҳал этилмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Л.Жалов, Сирдарё вилояти прокурорининг ўринбосари Л.Қаландаров ҳамда ҳудудий масъуллар иштирокида Боёвут туманида жойлашган “Бунёдкор”, “Янгиавлод” ва “Қарапчи” маҳаллаларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари аҳволи ўрганилди.

Ҳар бир объектда буюртмачи ва пудратчи ташкилотлар вакиллари билан суҳбатлашилиб, қурилиш ишларини муддатида ҳамда сифатли якунлаш, қурилиш ишларини бажаришда белгиланган меъёр ва хавфсизлик талабларига тўлиқ риоя қилишлари бўйича кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ж.Азимов, Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг ўринбосари О.Шамуратов ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан биргаликда Хўжайли туман кичик саноат зонаси фаолияти ва бу ерда амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, тадбиркорлар томонидан саноат зонасида амалга оширилаётган лойиҳаларни тўлиқ қувватда ишлашини таъминлаш учун табиий газ билан муаммолар борлиги аниқланиб, мазкур муаммони бартараф этиш борасида масъул идораларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, саноат зонасида фаолият кўрсатувчи “Нукус агро сити” МЧЖнинг хомашё, “Исламбек Хўжайли” фермер хўжалигининг ер ҳамда “CARBALT RUTOIL” МЧЖнинг айланма маблағ учун кредит олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари жойида қабул қилиниб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook