Bosh prokuratura
37.6K subscribers
50.6K photos
6.52K videos
12.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурор ўринбосари Салом Самадов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган қурилиш ишлари аҳволи ўрганилмоқда.

Ишчи гуруҳ томонидан ҳудуддаги пудратчи ва буюртмачи ташкилотлар, сектор раҳбарлари ҳамда қурилиш соҳасига бевосита масъул бўлган идора ва ташкилот раҳбарларига олиб борилаётган қурилиш ишлари сифатини яхшилаш, қурилиш объектларини ўз муддатида фойдаланишга топшириш, курилиш соҳасидаги давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Ўрганишлар давомида, асосий эътибор - давлат дастурлари ижросини сифатли ва тўлиқ бажарилишини таъминлашга қаратилган ишларни тизимли ташкил қилиш, ажратилган бюджет маблағлари талон – торож қилинишига йўл қўймаслик, соҳадаги мавжуд қонунбузилиши ҳолатларининг олдини олиш, шунингдек, қурилиш соҳасида давлат дастурлари ижросига беъвосита масъул бўлган идора ва ташкилот раҳбарлари, бюртмачи ва пудратчи корхоналар масъулиятини янада оширишга қаратилди.

Маълумот ўрнида, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича жорий йилда қиймати 1 трлн. 267 млрд. сўмлик 444 та қурилиш – таъмирлаш лойиҳалари амалга оширилиши белгиланган.

Мазкур лойиҳаларнинг 119 таси инвестиция дастурлари доирасида, 289 таси маҳалла ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини яхшилаш йўналишида, 36 таси “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилиши йўналишида амалга оширилиши белгиланган.

Бундан ташқари, дастурларга киритилган қурилиш объектларига ортиқча иш ҳажмлари ва қурилиш материалларини мувофиқлаштириш ҳисобига маблағларни иқтисод қилиб, қўшимча қурилиш лойиҳаларига ажратиш чоралари кўрилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Состояние строительных работ в Кукдалинском районе Кашкадарьинской области

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда чақирилувчилар муддатли ҳарбий хизматга кузатилмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юнусобод тумани 2-секторида янги иш ўринлари яратилмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Ботир Кудратходжаев томонидан Қашқадарё вилоятида жойлашган Қуролли Кучлар таркибидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда яратилган шарт-шароитлар, шахсий таркибнинг маънавий-руҳий аҳволи ўрганилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий авиация билим юрти фаолияти билан танишилиб, у ерда курсантларни ўқиш ва яшаши учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда ўқув жараёни кузатилди.

Сўнгра, Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармасига борилиб, у ерда шахсий таркиб хизмат ўташи, жамоат хавфсизлигини таъминлашда илғор технологиялардан фойдаланиши аҳволи ўрганилди.

Шу билан бирга, Хонобод қўрғонида жойлашган ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчиларни хизмат фаолияти ҳамда у ердаги учиш аппаратларини жанговар аҳволи билан танишилиб, масъуларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар бериб ўтилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Болаларнинг ижтимоий таъминотга доир кафолатланган ҳуқуқларини таъминлашда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Бюронинг Сирдарё вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан жорий йилда вояга етмаганларнинг таъминоти учун 3 млрд. сўмдан ортиқ алимент тўловлари ундирилди.

Алимент тўловчи қарздорлардан ундирилган 2,8 млрд. сўм пул маблағлари ундирувчиларнинг номига "Алоқабанк" томонидан очилган банк пластик карталарига йўналтирилган.

Ижро ҳужжати бўйича қарздорлар ва ундирувчилар билан олиб борилган профилактик суҳбатлар ва чора-тадбирлар натижасида биргина февраль ойида 229 та оила яраштирилди.

Шу билан бирга, 57 нафар қарздор давлат ижрочиларининг аралашуви билан ишга жойлаштирилиб, иш жойларига талабномалар юборилган бўлса, 216,9 млн. сўмдан ортиқ алимент пуллари олдиндан нақд пул ва уй-жой шаклда ундирилиши таъминланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.2022 йилдаги “Алимент тўловлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 427-сон қарори талабларига мувофиқ, вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган шахслар томонидан етказилган зарар жамғарма ҳисобидан қоплаб берилмоқда.

Жумладан, 4 та ҳолатда қарздор оталар томонидан алимент тўловларини тўламаслик оқибатида етказилган 47,4 млн. сўм зарар жамғарма ҳисобидан қоплаб берилди.

Бу йўналишда ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Изучения рабочей группы прокуратуры в Джизакской области

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда қурилиш ишларининг бажарилиши ва сифати юзасидан ўрганишлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook