Bosh prokuratura
37.6K subscribers
50.6K photos
6.52K videos
12.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Нукус ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Нукус гарнизони маънавият ва маърифат марказида гарнизонда жойлашган ҳарбий қисм ва муассасаларда ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ҳамда нафақадаги ҳарбийларнинг фарзандлари ўртасида “ Ёш математик”, “Инглиз тили билимдони” ва “Ёш рассом” йўналишлари бўйича кўрик танлов ўтказилди.

Кўрик танловда ҳарбий шаҳарчада жойлашган 44-сонли умумий ўрта таълим мактаби, Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейи ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг 6-синфдан 11-синфгача бўлган ўқувчи ёшлари иштирок этиб, ўз билимларини синовдан ўтказишди.

Танлов 2 босқичда ўтказилиб, дастлабки босқичда жами 397 нафар ўқувчи ёшлар иштирок этиб, улардан 2-финал босқичида “Ёш математик” ва “Инглиз тили билимдони” йўналишлари бўйича 45 нафардан, “Ёш рассом” йўналишида эса 14 нафар ўқувчилар иштирок этди.

Мазкур танловнинг “Ёш математик” ва “Инглиз тили билимдони” йўналишлари бўйича ғолиблар тест синовлари бўйича, “Ёш рассом” йўналишидаги ғолиблари эса “Ҳар кунинг Наврўз бўлсин Янги Ўзбекистоним” мавзусидаги суратларни қоғозга эркин чизиш орқали аниқланди.

Танлов кўтаринки руҳда ўтказилиб, синов натижалари Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг мустақил экспертлари томонидан холисона баҳоланиб, танлов ғолибларига Нукус ҳарбий прокурори томонидан қимматбаҳо совғалар, диплом ва бадиий китоблар топширилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миллий кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Савид Базарбаевич Иматов Сирдарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

С.Иматов тайинловга қадар Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

═══════════

НОВОЕ НАЗНАЧЕНИЕ

В соответствии с приказом Генерального прокурора старший советник юстиции Савид Базарбаевич Иматов назначен прокурором Сырдарьинской области.

С.Иматов ранее занимал должность первого заместителя прокурора Республики Каракалпакстан.

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Самарқанд вилояти прокуратурасида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқ ва сайтлар вакиллари, журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ва пресс-тур ташкил этилди.

Тадбирда вилоят прокуратураси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаларининг раҳбар ходимлари иштирок этди.

Анжуманда вилоят прокуратураси органлари томонидан 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий, вояга етмаганлар билан ишлаш, тадбиркорларни ҳуқуқларини таъминлаш, аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш, ерлардан оқилона фойдаланиш, судларда жиноий, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар кўрилишида судларда прокурор ваколатини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва уларга қарши курашиш, тезкор-қидирув ва тергов фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида, корупцияга қарши кураш йўналишида, мурожаатларни кўриб чиқиш ва бошқа йўналишларда, шунингдек, Департамент ва Бюронинг вилоят бошқармалари томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот берилди.

Матбуот анжумани давомида журналист ва блогерлар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Шунингдек, вилоят прокуратурасида ташкил этилган жисмоний ва юридик шахслар қабулини ташкил этиш учун яратилган шароитлар, вилят прокуратураси 2-сектор томонидан амалга оширилган ишлар билан ҳамда прокуратура тарихи музейи фаолияти билан яқиндан таништирилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коррупция – тараққиёт кушандаси

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Б.Иброхимов томонидан Сурхондарё вилояти Шеробод туманида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, "Меҳнатобод" маҳалласининг 14 та кўчасида тош-шағал тўкиш ишлари амалга оширилиб, аҳолини ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш мақсадида маҳаллада 2,5 км узунликдаги ичимлик сув тармоғи тортилган.

Шунингдек, олис ҳудудлардаги аҳолига айниқса, мактаб ўйувчиларига қулай ўқув шарт-шароитларини таминлаш учун 19-сонли умумтаълим мактабида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Эндиликда, мактаб ўқувчилари янги ўқув йилини замонавий мактаб биноларида бошлайди.

Бундан ташқари, “Меҳнатобод” маҳалласида 100 кВа қувватли янги трансформатор ҳамда 20 та сим устунлар ўрнатилиб, 70 та хонадоннинг электр энергияга бўлган талаби қаноатлантирилди.

Сектор раҳбари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож яшаш шароитлари оғир бўлган оилаларнинг ҳолидан хабар олининб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Шу билан бирга, туман 2-секторида жойлашган “Навбур”, “Бойбулоқ”, “Деҳқонариқ” ва “Ҳакимобод” маҳаллаларида аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилиши таъминланиб, уларга ишларни жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook