Bosh prokuratura
37.6K subscribers
50.6K photos
6.52K videos
12.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қарши туманида ногиронлиги бор болаларга ижтимоий кўмак берилмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қурилиш соҳасидаги давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Бош прокуратура масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Тошкент вилоятида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Маълумот ўрнида, вилоятга 2023 йилдаги давлат дастурлари доирасида амалга ошириладиган қурилиш - таъмир ишлари учун бюджетидан 2,7 трлн. сўм ажратилган. Ушбу маблағларнинг 1 трлн. сўми маҳалла инфратузилмаларини яхшилаш бўйича давлат дастурига, 1,6 трлн. сўми инвестиция дастури, 177 млрд. сўми “Ташаббусли бюджет” дастури ҳисобига тўғри келади.

Ўрганишда, ажратилган маблағларни мақсадли ишлатилиши, хусусан, лойиҳаларга ортиқча иш ҳажмлари киритилаётганлиги, объектларда қурилиш ишлари сифатсиз амалга оширилаётганлиги ҳамда амалда бажарилмаган ишларни ҳисоботларга қўшиб ёзилаётганлигига алоҳида ўрганилди.

Назорат тадбири давомида, 15 нафар буюртмачи, қурувчи, техник назоратчи ва лойиҳачиларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатилди.

Бундан ташқари, Президентнинг 10.12.2021 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-43-сон қарори ижроси бўйича туман (шаҳар) прокуратураларда тузилган ҳудудий штаблар фаолияти ўрганилиб, натижаси бўйича уларга келгусида соҳада қатъий прокурор назоратини ўрнатиш бўйича кўрсатмалар бериб ўтилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилоятида ишчи гуруҳ ўрганишлари

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Музаффар Эминович Эгамбердиев Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланди.

М.Эгамбердиев тайинловга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.

═══════════

НОВОЕ НАЗНАЧЕНИЕ

В соответствии с Указом Президента Республики Узбекистан старший советник юстиции Музаффар Эминович Эгамбердиев назначен на должность директора Бюро принудительного исполнения при Генеральной прокуратуре.

М. Эгамбердиев до назначения работал заместителем начальника управления Генеральной прокуратуры.

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Самарқанд ҳарбий прокуратураси, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида Самарқанд вилояти ҳудудида яшовчи уюшмаган ёшларни жалб қилинган ҳолда Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида “Жасорат мактаби” ҳарбий ватанпарварлик ўқув йиғини ташкиллаштирилди.

Мазкур ўқув йиғини белгиланган дастур асосида 10 кунга режалаштирилиб, асосий эътибор уюшмаган ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ўқитишга қаратилди.

Жорий йилнинг 10 март куни уюшмаган ёшлар марказга олиб келиниб, тиббий кўрикдан ўтказилди ва ҳарбий кийим-кечак ҳамда зарур анжомлар билан таъминланди.

“Жасорат мактаби” ҳарбий ватанпарварлик ўқув йиғини очилишида вилоятдаги мутасадди раҳбарлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, иштирокчиларга 10 -19 март куни бўлиб ўтадиган ушбу йиғиннинг мақсад ва вазифалари ҳамда дастурда белгиланган чора- тадбирлар билан ёшларни яқиндан таништириб ўтишди.

Тадбир сўнггида, ҳарбий оркестр томонидан куй ва қўшиқлар ижро этилиб, ёшларга кўтаринки кайфият бағишлади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилояти 2-секторида амалга оширилаётган ишлардан лавҳа

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook