Termiz shahar hokimligi Axborot xizmati
4.9K subscribers
38K photos
4.97K videos
71 files
12.4K links
🇺🇿Termiz shahar hokimligining rasmiy axborot kanali

Web site:
http://termizsh.uz/
Facebook:
https://www.facebook.com/termizshahar.hokimligi

☎️Мурожаат учун телефон:
➡️+998(76) 224-00-61
➡️+998(76) 224-13-12
Download Telegram
🇺🇿O‘zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 32 yilligi arafasida "Nuroniy" jamg'armasi Termiz shahar bo‘limi raisi T.Berdiyev tashabbusi bilan hamda Termiz shahar "Chegara" va "Namuna" MFY raislari hamkorligida ushbu mahallalarda istiqomat qilib kelayotgan 60 nafar keksa nuroniy otaxon va onaxonlar vohamizdagi Sulton Saodat, Al Hakim At- Termiziy, Iso At- Termiziy, Sulaymon ota ziyoratgohlarini ziyorat qilishdilar. Nuroniylar ushbu uluģ joylarda duoga qo‘l ochib, go‘zal tinch diyorda yashayotganligiga shukronalik keltirishdilar va ko‘tarinki kayfiyatda dam oldilar. Ushbu ziyorat nuroniylarda katta taassurot qoldirdi.

🇺🇿Тermiz shahar hokimligi Axborot xizmati

🗣Kanalga ulanish: https://t.me/termizshh

✈️Telegram |📹  YouTube  | Facebook|🌐 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
🇺🇿Ma'lumki, joriy yilning 1-avgust kunidan 1-sentabr kuniga qadar Respublikaning barcha hududlarida "Keksalar salomatligini muhofaza qilish oyligi o‘tkazilishi belgilangan". Shu munosabat bilan 2023-yil 1-avgustdagi Sog‘likni saqlash vazirligining 10-175/qq-sonli hamda "Nuroniy" jamg‘armasi Respublika boshqaruvining 2-q/q-sonli qo‘shma qarorlarining ijrosi Termiz shahar tibbiyot birlashmasi va "Nuroniy" jamg‘armasi Termiz shahar bo‘limi hamkorligida ta'minlanmoqda. Nuroniylar tibbiyot xodimlari tomonidan chuqurlashtirilgan tibbiy ko‘rikdan o‘tkazilmoqda.

🇺🇿Тermiz shahar hokimligi Axborot xizmati

🗣Kanalga ulanish: https://t.me/termizshh

✈️Telegram |📹  YouTube  | Facebook|🌐 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
Сурхондарё вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

💼 Ёшлар ишлари агентлиги Бойсун тумани бўлими: “Боғиболо” маҳалласи ёшлар етакчиси;

💼 Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Музработ тумани бўлими: Касаллик, зараркунанда хашарот, ва бегона ўтлар тарқалишини прогноз қилиш бўйича етакчи мутахассиси;

💼 Узун тумани ҳокимлиги: Девонхона мудири;

💼 Узун тумани ҳокимлиги: “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси;

💼 Термиз тумани оила ва хотин-қизлар бўлими: “Дўстлик” маҳалласи хотин-қизлар фаоли;

💼 Термиз шаҳар ҳокимлиги: “Тўпроққўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси;

💼 Бандихон туман ҳокимлиги: Ахборот хизмати раҳбари;

💼 Боботоғ давлат ўрмон хўжалиги: Бош ўрмонбеги;

🔝 Аризалар 16.08.2023 йил соат 23:59 гача қабул қилинади.


💼 Термиз шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими:
Бўлим бошлиғи;

💼 Шўрчи туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими: Оила ва хотин қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи ўринбосари;

💼 Жарқўрғон туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими: Оила ва хотин қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи ўринбосари;

💼 Бандихон туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими: Оила ва хотин қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи ўринбосари;

💼 Термиз туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими: Оила ва хотин қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи ўринбосари;

🔝 Аризалар 17.08.2023 йил соат 23:59 гача қабул қилинади.

🔝 Агентликнинг Сурхондарё вилояти филиали — 76-223-40-73

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
🇺🇿Abjalov Farrux Saparovich-O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining Surxondaryo viloyati Termiz shahridagi “Inson” ijtimoiy xizmatlari markazi direktori lavozimiga tayinlandi.

Abjalov Farrux Saparovich 1987-yilda Termiz shahrida tug‘ilgan. 2007-2011 yillarda Termiz davlat universitetining texnika va kimyo fakulteti hamda 2018-2020-yillarda moliya fakultetini tamomlagan.

Tayinlovga qadar Abjalov Farrux Saparovich xalq deputatlari Termiz shahar Kengashi kotibiyati mudiri lavozimida faoliyat yuritgan.

🇺🇿Тermiz shahar hokimligi Axborot xizmati

🗣Kanalga ulanish: https://t.me/termizshh

✈️Telegram |📹  YouTube  | Facebook|🌐 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏10👍64🎉1
Инфографика: Маҳаллий бюджетдан 429 та мактабни жорий таъмирлаш учун 11 млрд 195 млн сўм ажртилди

Сурхондарё вилоятидаги 935 та умумтаълим мактабларининг 429 тасини жорий таъмирлаш ва янги ўқув йилига тайёрлаш учун вилоят маҳаллий бюджетидан 11 млрд 195 млн сўм маблағ ажратилиб, таъмирланди.

Жумладан, ажратилган маблағлар ҳудудлар кесимида қуйидагича тақсимланди:

📍 Термиз шаҳри3 мактаб учун 909 млн сўм;
📍 Ангор тумани3 мактаб учун 134 млн сўм;
📍 Бойсун тумани25 мактаб учун 125 млн сўм;
📍 Денов тумани54 мактаб учун 2 млрд 346 млн сўм;
📍 Жарқўрғон тумани16 мактаб учун 696 млн сўм;
📍 Музработ тумани32 мактаб учун 585 млн сўм;
📍 Олтинсой тумани45 мактаб учун 1 млрд 59 млн сўм;
📍 Сариосиё тумани51 мактаб учун 407 млн сўм;
📍 Узун тумани30 мактаб учун 158 млн сўм;
📍 Термиз тумани5 мактаб учун 310 млн сўм;
📍 Шеробод тумани46 мактаб учун 1 млрд 39 млн сўм;
📍 Шўрчи тумани28 мактаб учун 913 млн сўм;
📍 Қизириқ тумани42 мактаб учун 674 млн сўм;
📍 Бандихон тумани18 мактаб учун 439 млн сўм;
📍 Қумқўрғон тумани31 мактаб учун 1 млрд 398 млн сўм.

Маблағлар ҳудудларда таъмирланадиган мактабларнинг ҳолатидан келиб чиқиб тақсимот қилинган.

📊Термиз шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

➡️Каналга уланиш: https://t.me/termizshh

✈️ Telegram 🖤 YouTube  📒 Facebook 🌐 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Аҳоли томонидан электр энергиясидан оқилона фойдаланиш - давр талаби

Энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия сарфи ҳажмини кескин камайтириш борасидаги ишларни комплекс ташкил этиш, ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш давр талаби ҳисобланади.

Президентимининг “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Сурхондарё вилоятида шу кунга қадар 2 040 та аҳоли хонадонларига қуввати 4,67 МВт қуёш панеллари ўрнатилган бўлиб, июль ойининг ўзида 37 900 кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шундан қайта тикланувчи энергия манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқиб, ўз эҳтиёжидан орттириб электр тармоғига 1 907 кВт/соат электр энергия узатилган.

Электр энергияси – бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқариладиган ва истеъмол қилинадиган маҳсулот тури ҳисобланади. Электр энергиясидан оқилона ва самарали фойдаланиш учун қуйидагилар амалга ошириш керак. Телевизор, компьютер бошқарув пултидан ўчирилганда, унинг фақатгина экрани ўчиб, уларнинг ичидаги бошқа асосий электр энергиясини истеъмол қилувчи схемалар ишлаб туради. Бу эса уларни бошқарув пултидан ўчирилганда ҳам электр энергияси истеъмол қилади дегани. Шу сабабли, улардан фойдаланмаган вақтда уни “розетка”дан узиб қўйинг.

Ўтказилган ўрганишлар шуни кўрсатдики, телевизорни фойдаланилмай турганда, уни “розетка”дан узиб қўйиш натижасида 1 ойда ўртача 20 кВт соат электр энергиясини иқтисод қилиш мумкин экан. Ҳар бир саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарнинг технологик жараёнларида иштирок этадиган электродвигателлар узоқ йиллар давомида маънан ва жисмонан эскириши, бир неча маротаба таъмирдан чиқарилиши натижасида уларнинг фойдали иш коэффициенти камайиб боради. Яъни ушбу двигателлар томонидан ишлаб чиқарилаётган бир бирлик маҳсулот учун сарфланаётган электр энергияси миқдорини ортишига сабаб бўлади.

Бу ўз навбатида, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг нархини ортишига олиб келади. Ҳар бир саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарнинг технологик жараёнларида иштирок этадиган электродвигателлар узоқ йиллар давомида маънан ва жисмонан эскириши, бир неча маротаба таъмирдан чиқарилиши натижасида уларнинг фойдали иш коэффициенти камайиб боради. Буни олдини олиш учун ушбу электродвигателларни замонавий, энергия тежамкор, фойдали иш коэффициенти юқори бўлган янги электродвигателларга алмаштирилиши лозим.

Чўғланма лампаларни ишлаш принципи чўлғамининг қизиши натижасида ўзидан ёруғлик чиқаришига асосланган. Шу сабабли, улар томонидан истеъмол қилинган энергиянинг 95 фоизгача бўлган қисми, иссиқлик энергиясига айланиб исроф бўлади. “Светодиод” лампалар чўғланма лампаларга нисбатан 6,6 маротаба (яъни 85 фоиз) кам электр энергиясини истеъмол қилади.

Шу жумладан, 1 дона қуввати 7 Вт бўлган “светодиод” лампалардан фойдаланиш натижасида, қуввати 100 Вт бўлган чўғланма лампага нисбатан 1 йилда ўртача 400 кВт соат электр энергияси ёки 118 000 сўм маблағ тежалади.

“Светодиод” лампаларни хизмат кўрсатиш муддати чўғланма лампаларга нисбатан камида 15 марта кўп.

Бир хонадонда куз-қиш мавсуми давомида қаттиқ турдаги ёки табиий газдан фойдаланилмасдан ўзбошимчалик билан 1 дона қуввати 2,2 кВт бўлган қўлбола электр иситиш печидан иситиш мақсадида фойдаланилганда ўртача 9500 кВт соат электр энергияси ёки 2 млн 800 минг сўм маблағ сарфланади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
👍5
Forwarded from АОКА | Сурхондарё (Заҳириддин Тўраев)
Сурхондарё вилояти делегацияси Хитойда

Сурхондарё вилояти ҳамда Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳри, Хэйлунцзян ва Урумчи провинциялари ўртасида ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш, ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини намойиш этиш, инвестиция ва туризмга оид тақдимотлар ўтказиш мақсадида вилоят делегацияси Хитой давлатига жўнаб кетган эди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Муродбек Давлатовнинг маълум қилишича, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, ҳокимлар ҳамда 20 нафардан ортиқ салоҳиятли тадбиркорлардан иборат делегация бугун Пекин шаҳрига етиб борган. Вакилларимиз айни чоғда Хейлунцзян провинциясининг Харбин шаҳрида бўлиб туришибди.

18 августга қадар давом этадиган ташриф давомида қатор расмий учрашувлар, ҳудудлараро ҳамкорлик истиқболларига бағишланган форумларда қатнашиш, ишбилармон доира вакиллари билан мулоқотлар ўтказиш, йирик корхоналарнинг ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишиш, маҳсулотлар ва савдо кўргазмасида иштирок этиш режалаштирилган.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
👍4
Forwarded from АОКА | Сурхондарё (Заҳириддин Тўраев)
⚡️ Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтига ректор тайинланди

Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтининг ректори вазифасини бажарувчи Жўраев Абдуғаффор Сафарович ҳукуматнинг 2023 йил 14 августдаги 383-сон қарори билан расман лавозимга тайинланди.

Маълумот учун, Абдуғаффор Жўраев 1968  йилнинг 3 майида Денов туманида туғилган. 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институти (ҳозирги Тошкент давлат иқтисодиёт университети)ни тамомлаган. Иқтисод фанлари доктори, профессор.

Фаолияти давомида Сурхондарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Вазирлар Маҳкамаси етакчи ва бош мутахассиси, Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.

Шунингдек, Тошкент молия институтида факультет декани, Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали директори лавозимларида ҳамда 2022 йилдан буён Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ректори  вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият кўрсатган.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
👍72
Термиз шаҳрида топшириқлар ижроси ўрганилди

Хабарингиз бор, Термиз шаҳридаги маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш учун ҳар бир маҳаллага 2 млрд сўмдан маблағ ажратилиб, ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Гулираъно” ва “Сурхон соҳили” маҳаллаларида дастурга асосан бетон қомламали йўл, ички ва асосий кўчага пиёдалар йўлаги қуриш, ичимлик сув таъминотини яхшилаш, кўп қаватли уй-жойларнинг том ва фасад қисмини таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бугун ушбу икки маҳаллада дастурда белгиланган тадбирлар якунланиб, фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, “Юлдуз” маҳалласи ва 16-сонли мактабда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларининг бориши кўздан кечирилиб, масъулларга тегишли вазифалар топширилди.

📊Термиз шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

➡️Каналга уланиш: https://t.me/termizshh

✈️ Telegram 🖤 YouTube  📒 Facebook 🌐 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥1
Сурхондарё вилояти ва Хэйлунцзян провинцияси ўртасида ҳамкорлик алоқалари кенгайтирилади

Хабар берганимиздек, айни пайтда Сурхондарё вилояти делегацияси амалий ташриф билан Хитой давлатида бўлиб турибди. Вилоят делегациясининг биринчи манзили Хэйлунцзян провинцияси Харбин шаҳри бўлди.

Бугун куннинг иккинчи ярмида Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Орипов бошчилигидаги делегациянинг Хэйлунцзян провинцияси губернатори ўринбосари Юй Цзянь билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Сурхондарё ва Хэйлунцзян ўртасида ҳамкорлик йуналишлари муҳокама қилинди. Якунда қишлоқ хўжалиги, кончилик, чорвачилик, саноат, туризм ҳамда икки томонлама савдо йўналишларида ҳамкорликни ривожлантириш, ҳудудлар ўртасида биродарлик алоқаларини ўрнатиш, биргаликда сармоявий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Маълумот учун, Хэйлунцзян провинцияси майдони 454,8 минг квадрат километр, аҳолиси 30,9 млн киши. ЯММ 224 млрд АҚШ долларини ташкил этади. Жорий йил биринчи ярмида ташқи савдо айланмаси 20,8 млрд АҚШ долларига етган. Провинция ривожланган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатига эга бўлиб, ҳудудда Хитойдаги энг йирик гуруч, соя ҳамда маккажўхори плантациялари жойлашган.

📊Термиз шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

➡️Каналга уланиш: https://t.me/termizshh

✈️ Telegram 🖤 YouTube  📒 Facebook 🌐 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
📖 Илғор хорижий тажрибалар асосида 1-4-синф дарсликлари янгидан тайёрланди

📌 Давлатимиз раҳбарининг белгилаб берган вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 14-17 август кунлари Тошкент шаҳрида “Бошланғич синфларда ўқитишнинг замонавий методикаси” мавзусида бошланғич синф ўқитувчилари учун малака ошириш курси ташкил этилмоқда.

✔️Малака ошириш курсида республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 300 дан ортиқ илғор педагоглар ва методистлар ҳудудий тренерлар сифатида таълим олишмоқда. Айнан улар жойларда ўқитувчиларни замонавий усуллар бўйича каскад усулида тайёрлашлари керак бўлади.

✔️Тўрт кунлик курс давомида дарслик муаллифлари ва илғор амалиётчи ўқитувчилар томонидан ҳудудий тренерларга бошланғич синфларда фанларни ўқитиш методикаси, ўқувчилар натижаларини баҳолаш, бунда фанлараро интеграцияни таъминлаш каби мавзуларда машғулотлар ташкил этилади.

✔️Таъкидлаш жоизки, янги дарсликлар таълим олувчиларда 21 аср кўникмаларини шакллантиришда «4К» моделини (критик фикрлаш, креативлик, коллаборация, коммуникация) қўллаш орқали ўқувчиларда танқидий фикрлаш, ижодий ёндашув, жамоада ишлаш ва мулоқот кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.

Ушбу курс Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Абдулла Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти ҳамкорлигида ташкил этилди.

📊Термиз шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

➡️Каналга уланиш: https://t.me/termizshh

✈️ Telegram 🖤 YouTube  📒 Facebook 🌐 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21