Termiz shahar hokimligi Axborot xizmati
4.9K subscribers
37.9K photos
4.93K videos
71 files
12.3K links
🇺🇿Termiz shahar hokimligining rasmiy axborot kanali

Web site:
http://termizsh.uz/
Facebook:
https://www.facebook.com/termizshahar.hokimligi

☎️Мурожаат учун телефон:
➡️+998(76) 224-00-61
➡️+998(76) 224-13-12
Download Telegram
Бугун ижтимоий тармоқлар орқали “Термиз карго центр” логистика марказида фаолият юритувчи ҳайдовчилар Афғонистонга юк ташиш билан боғлиқ айрим муаммолар юзасидан Сурхондарё вилояти ҳокимига видеомурожаат йўллашди.

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов мазкур мурожаат юзасидан бугуннинг ўзида юк ташувчи ҳайдовчилар билан вилоят ҳокимлигида учрашув ўтказди. Унда ҳайдовчиларнинг Афғонистонга юк ташиш билан боғлиқ, виза олиш, божхона тўловлари, қўшни давлатда ҳаракатланиш каби масалалардаги мурожаатлари тингланди.

Масъулларга кўтарилган масалаларни батафсил ўрганиб чиқиб, таклифлар киритиш вазифаси юкланди. Шунингдек, икки давлат ўртасида ҳал этилиши лозим бўлган масалалар томонларнинг расмий учрашувларида муҳокама қилиниши маълум қилинди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳрида олиб борилаётган ишлар билан танишди

“Жомий” маҳалласида Янги Ўзбекистон ва Ислом Каримов кўчаларини боғловчи йўл қурилиши лойиҳаси тақдимоти билан танишилди. Ҳудуддаги кўп қаватли уй-жойларнинг қурилиш жараёнлари кўздан кечирилди. Қурилиш ишларини жадаллаштириш ва объектни белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш вазифалари юкланди.

Мактабларнинг янги ўқув йилини бошлашга охирги шайлиги билан танишилиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари давом эттирилаётган мактаб биноларида ишларни сифатли олиб бориш топшириғи берилди.

“Юлдуз” маҳалласидаги кўп қаватли турар-жойларнинг бирида ногиронлар йўлаклар қурилмаганлиги танқид қилинди. Масъулларга қисқа муддатда камчиликларни бартараф этиш вазифаси қўйилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Yangiliklar24 | “Yangi nafas” ommaviy yugurish marafoni

Kuni-kecha mamlakatimizning 16 ta shahrida mustaqillik bayrami munosabati bilan “Yangi nafas” sport musobaqasi boʻlib oʻtdi.

🇺🇿Termiz shahar hokimligi Axborot xizmati