Termiz shahar hokimligi Axborot xizmati
✅ Telegram |
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Termiz shahar hokimligi Axborot xizmati
Telegram |
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
Forwarded from АОКА | Сурхондарё (Муродбек Давлатов)
✅Давлат органлари ва ташкилотларнинг ахборот хизмати раҳбарлари учун 2 кунлик Медиа-форум бошланди
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси билан Олмалиқ кон-металлургия комбинати ҳамкорлигида Бўстонлиқ туманидаги “Олтин олма” пансионатида давлат органлари ва ташкилотлар, маҳаллий ҳокимиятлар ахборот хизматлари раҳбарлари учун навбатдаги Медиа-форум бўлиб ўтмоқда.
Тадбирни АОКА директори Асаджон Ходжаев очиб берди ва қатнашчиларни катта тажриба ва билим-малака ошириш майдони бўлган Медиа-форумда иштироклари билан қутлади.
Форум очилишида, шунингдек, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти Бошқарув раиси, сенатор Абдулла Хурсанов ва Агентлик мутасадди ходимлари ҳам сўзга чиқишиб, бу каби тадбирларнинг ахборот хизматлари фаолиятини такомиллаштиришда ва давлат органлари шаффофлиги ҳамда очиқлигини таъминлашдаги аҳамияти ҳақида сўз юритишди.
Маълумот учун: Медиа-форум 28-29 июль кунлари давом этади ҳамда Ахборот хизматлари фаолиятини самарадорлигини оширишга қаратилган турли мавзуларда панел сессиялар ўтказилиши кўзда тутилган.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент Шавкат Мирзиёев Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида ҳуқуқ-тартибот соҳасидаги ишлар аҳволини таҳлил қилиб, келгусидаги вазифаларни белгилаб бермоқда.
“Биз ислоҳотларимизнинг илк кунлариданоқ инсон қадрини улуғлашни энг олий қадрият сифатида эътироф этдик ва бу борада катта ўзгаришларни бошладик.
Янги Ўзбекистон, бу – ҳуқуқий давлат эканлигини янгиланган Конституциямизда ҳам муҳрлаб қўйдик.
Ягона мақсадимиз – адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш орқали халқимизни рози қилишдан иборат”, - деди давлат раҳбари сўзининг аввалида.
Биргина охирги икки йил ичида ҳуқуқ-тартибот фаолиятига оид 10 та қонун, 40 га яқин Президент фармон ва қарорлари, 60 дан ортиқ ҳукумат қарорлари қабул қилингани қайд этилди.
Ҳуқуқ-тартибот органлари, айниқса ички ишлар ходимларининг ойлик маоши кескин оширилди ва кўплаб имтиёзлар берилди.
Бевосита “маҳалладаги бешлик” учун 30 мингдан ортиқ янги штатлар киритилди.
Facebook|Instagram|Twitter

❤1👍1
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
“Аслида ҳам, аҳолининг тинчлигини таъминлаш маҳалладан бошланиши керак.
Лекин маҳаллада жиноятчиликни жиловлаш аҳволидан халқимиз қанчалик рози?”, - дея савол қўйди Президент.
Мисол учун, ўтган олти ойда маҳаллаларда барвақт олдини олиш мумкин бўлган 12 мингга яқин жиноят содир этилган.
Қотиллик ва тан жароҳати билан боғлиқ жиноятларнинг 50 фоизи оилавий-маиший низолар ва мунтазам жанжаллар оқибатида, ўғриликнинг 70 фоизи ишсизлик ва моддий етишмовчилик сабаб, ёшлар ва ўсмирлар жиноятлари, асосан, оиладаги муҳит ва ҳуқуқий саводхонлик етишмаслиги туфайли содир бўлмоқда.
Шунингдек, айрим ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари жиноятчиликни олдини олишда жиловни қўйиб юборган.
"Улар орасида шахсий манфаатларини касбий мажбуриятларидан устун кўраётган, ҳуқуқ-тартибот идораларида ишлашга номуносиб бўлган бир қатор раҳбарлар ҳам бор", - деди давлатимиз раҳбари.

👍1
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Йиғилишда мамлакатимиз бўйича криминоген вазият мураккаб бўлган, “қизил” тоифага киритилган маҳаллалар энг кўп Тошкент шаҳри, Фарғона, Қашқадарё, Бухоро ва Наманган вилоятларига тўғри келгани кўрсатиб ўтилди.
Ўтган олти ойда маҳалладаги ўта оғир ва оғир жиноятлар Фарғона, Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри, Бухоро, Андижон, Қашқадарё вилоятларида энг кўп содир этилган.
Фарғона шаҳрида ўғрилик, Наманган шаҳрида безорилик, Қўқон шаҳрида тан жароҳати, Самарқанд шаҳрида номусга тегиш ва товламачилик, Миробод туманида қотиллик кўп юз берган.
Facebook|Instagram|Twitter
Ўтган олти ойда маҳалладаги ўта оғир ва оғир жиноятлар Фарғона, Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри, Бухоро, Андижон, Қашқадарё вилоятларида энг кўп содир этилган.
Фарғона шаҳрида ўғрилик, Наманган шаҳрида безорилик, Қўқон шаҳрида тан жароҳати, Самарқанд шаҳрида номусга тегиш ва товламачилик, Миробод туманида қотиллик кўп юз берган.
Facebook|Instagram|Twitter
👍1
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Ижтимоий-иқтисодий муаммоси ҳал этилмаса жиноят йўлига кириш эҳтимоли юқори аҳоли қатлами билан янгича ишлаш тизими жорий қилинган эди.
Унга кўра, бундай тоифага кирувчи аҳоли “ижтимоий профилактика” тамойили асосида “маҳалла бешлиги”га номма-ном бириктирилган.
Лекин, Ички ишлар, Камбағалликни қисқартириш вазирликлари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бу масаланинг ичига чуқур кирмаган, “маҳалла бешлиги” учун на бир методика, на бир қўлланма ишлаб чиққан.
Оқибатда ушбу янги тизим 9 минг 400 та маҳалладан бор-йўғи 20 тасида ишлаяпти.
“Нима иш қилиш кераклигини билмаган айрим профилактика инспекторлари эса боғчаларга бориб, 3-4 ёшли болакайларга “оқ-қорани фарқлаш” бўйича маъруза ўқиш билан банд.
Тизимда стажи 3 йилгача бўлган, энди тажриба тўплаётган профилактика инспекторларини криминоген оғир маҳаллага қўйиш амалиёти ҳалигача давом этмоқда.
Аксинча, “яхши” маҳаллаларда эса кўп йиллик тажрибаси бор ходимлар хизмат қилмоқда”, - деди Президент.
Ички ишлар вазирига кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш ишлари қониқарсиз йўлга қўйилгани кўрсатиб ўтилди.