Sof.uz | Соф хабарлар
3.05K subscribers
47K photos
526 videos
13 files
31.4K links
Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар

Сайт: www.sof.uz
Facebook: fb.com/sofuzb
Instagram: instagram.com/sof.uz_live
Почта: info@sof.uz
Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot

Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Download Telegram
Эндиликда HUMO банкоматларида UZCARD карталаридан ҳам пул ечиш мумкин

Қуйидаги банкларга тегишли банкоматларда бу тизим амал қилади:

• Капитал Банк;
• Халқ Банк;
• Агро Банк;
• Алоқа Банк;
• Ипотека Банк;
• Микрокредит Банк (МК Банк);
• Ҳамкор Банк;
• Қишлоқ Қурилиш Банк (ҚҚБ);
• Invest Finance Банк (ИнфинБанк);
• Asia Alliance Банк;
• Гарант Банк;
• Тенге Банк;
• Траст Банк;
• Турон Банк;
• NBU Банк;
• Универсал банк
• Асака Банк.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Долларнинг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 6 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

Унга кўра:

1 АҚШ доллари – 11 449,14 сўм (+22,13);

1 Евро – 12 241,42 сўм (-62,04);

1 Россия рубли – 140,80 сўм (-0,54).

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Қатар фуқароларига визасиз режим жорий қилинади

“Қатар Давлати фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди

Фармонга кўра, Қатар Давлати фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгиланди.

Фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз режим жорий қилинадиган мамлакатлар рўйхати билан ҳавола орқали тўлиқ танишиш мумкин.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Апрелда 0,7 минг тонна шафтоли шарбати ишлаб чиқарилди

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-апрель ойларида йирик корхоналар томонидан 2,4 минг тонна шафтоли шарбати ишлаб чиқарилган.

Шафтоли шарбати ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 81 фоизга ошган.

Ўзбекистонда 2023 йилнинг апрель ойида йирик корхоналар томонидан 0,7 минг тонна шафтоли шарбати ишлаб чиқарилди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Аргентина август ойида BRICS тараққиёт банкига аъзо бўлади

Аргентина жорий йилнинг август ойидаёқ BRICS'нинг янги тараққиёт банкига қўшилиши мумкин. Бу ҳақда Télam агентлиги банк раҳбари Дилма Русефга асосланиб хабар берди.

"NBI раҳбари Иқтисодиёт вазири (Аргентина) Серхио Массага ташкилот директорлар кенгаши кейинги йиғилишда Аргентинанинг ушбу институтга кириши бўйича овоз беришга рухсат бергани ҳақида маълум қилди", дейилади хабарда.

Таклиф август ойи бошида Жанубий Африкада бўлиб ўтадиган банк бошқарувчилари йиғилишида муҳокама қилинади.

BRICS доирасида янги тараққиёт банкини яратиш тўғрисидаги қарор 2013 йилда Дурбан саммитида қабул қилинган эди. Институтнинг асосий вазифаси BRICS'га аъзо мамлакатларда инфратузилма лойиҳалари ва барқарор ривожланиш лойиҳаларини молиялаштиришдан иборат.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Пахта ёғи нархлари бир ойда ўртача 1,3 фоизга арзонлашган

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг май ойида пахта ёғи нархлари апрель ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 1,3 фоизга арзонлашган.

Пахта ёғи нархлари 2023 йил бошидан бери ўртача 7,4 фоизга арзонлашгани кузатилган.

2023 йилнинг май ойида ўтган ойга нисбатан:

Ўсимлик ёғлари нархлари - ўртача 1,7 фоизга арзонлашган.

Кунгабоқар мойи нархлари - ўртача 2,1 фоизга арзонлашган.

Сариёғ  нархлари - ўртача 0,7 фоизга ошган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Умумий овқатланиш шохобчалари тўрт ой ичида 300 млрд. сўм солиқ тўлаган

Давлат солиқ қўмитасининг маълум қилишича, жорий йилнинг январь-апрель ойларида умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланувчи 19 364 та юридик шахс томонидан 300,4 млрд. сўм солиқ тўланган.

Шундан 50,6 млрд. сўми, яъни 16,8 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келади. Уларнинг жами товар айланмаси 563,6 млрд. сўмни ташкил этган.

Қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 7,6 млрд. сўм.

Энг йирик солиқ тўловчилар сифатида KFC ва Evos ресторанлар тармоғига эгалик қилувчи “International Foodchain“ ва ”Mac food servis“ компаниялари қайд этилган бўлса, кейинги ўринни ”Euro Asia lider service“ МЧЖ эгаллаган.

Мазкур солиқ тўловчилар томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида ҚҚС – 22,5 млрд. сўм, фойда солиғи – 16,4 млрд. сўм, JShODS – 9 млрд. сўм, бошқа солиқлар – 2,7 млрд. сўмни ташкил этади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистон 10 та давлатдан газ плиталарни импорт қилмоқда

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2023 йилнинг январь-апрель ойларида хориждан қиймати 1,6 млн AҚШ долларига тенг бўлган 14,2 мингта газ плита импорт қилинган.

Газ плиталар импорти 2022
йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 184 тага ошган.

Ўзбекистон 10 та давлатдан газ плита импорт қилган.

Ўзбекистон 4 ойда энг кўп газ плиталарни импорт қилган давлатлар:

— Хитой – 6,8 мингта

— Беларусь – 3,7 мингта

— Туркия – 2,5 мингта

— Испания – 451 та

— Словения – 226 та

— Италия – 203 та

— Чехия – 158 та

— Польша – 153 та

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакил лавозими жорий қилинди

“Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссиянинг янгиланган таркиби тасдиқланди.

Қарор билан Президент Администрациясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили лавозими ташкил қилинди.

ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш, масъул вазирлик ва идоралар фаолиятининг натижадорлигини таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш махсус вакилнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Қарорга кўра: 

Адлия вазирлигига маъмурий ислоҳотлар доирасида миллий қонунчиликни ЖСТ битимларига уйғунлаштириш функцияси юкланди;

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги марказий аппаратида Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш ва савдо музокаралари департаменти ташкил этилди;

Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий ваколатхонасида ЖСТ масалалари бўйича биринчи котиб лавозими киритилди.

2023 йил 1 июлдан ЖСТ қоида ва меъёрларига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тақиқланади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
4 ойда 717 та юк автомобили ишлаб чиқарилган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 717 та юк автомобили ишлаб чиқарилган.

Сўнгги йилларда ишлаб чиқарилган юк автомобиллари сони:

— 2021 йил январь-апрель – 1 268 та

— 2022 йил январь-апрель – 1 188 та

— 2023 йил январь-апрель – 717 та

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк 7 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

Унга кўра:

1 АҚШ доллари – 11 462,22 сўм (+13,08);

1 Евро – 12 255,41 сўм (+13,99);

1 Россия рубли – 141,05 сўм (+0,25).

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистон ва Қатар ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди

Булар:

Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;

Савдо соҳасида ҳамкорлик меморандуми;

Инвестиция соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро Баён;

икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;

божхона ишларида ўзаро кўмак кўрсатиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;

ходимларни ишга қабул қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;

дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод этиш тўғрисида битим;

олий таълим ва илмий фаолият соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро меморандум;

ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;

спорт ва ёшлар ишлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

адлия вазирликлари ўртасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;

Тошкент билан Доҳа шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми;

ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми;

маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро меморандум.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
“Uzbekistan Airways” компанияси Қурбон ҳайити муносабати билан 50 фоизгача чегирма эълон қилди

Батафсил: https://sof.uz/pjdn

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
1902 йилда ишлаб чиқарилган олтин тангани 100 000 АҚШ долларига сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан ДХХ ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Т. ва бошқалар 1902 йилда ишлаб чиқарилган оғирлиги 32,22 грам бўлган 1 дона “Николай-2” олтин тангасини 100 000 АҚШ долларига сотаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Маданий мерос агентлигининг хулосасига кўра, ушбу олтин танганинг бугунги кундаги баҳоси 1 млрд сўмни ташкил этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Қайси ҳудудда масъулияти чекланган жамиятлар сони кўп?

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 май ҳолатига кўра республикамизда фаолият юритган масъулияти чекланган жамиятлар сони 302 053 тани ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган масъулияти чекланган жамиятлар сони:

Тошкент шаҳри – 72 580 та

Тошкент вилояти – 30 760 та

Самарқанд вилояти – 23 186 та

Андижон вилояти – 23 065 та

Фарғона вилояти – 22 247 та

Бухоро вилояти – 20 031 та

Наманган вилояти – 19 039 та

Қашқадарё вилояти – 18 381 та

Қорақалпоғистон Р. – 14 928 та

Хоразм вилояти – 12 505 та

Жиззах вилояти – 12 464 та

Сурхондарё вилояти – 11 587 та

Навоий вилояти – 11 567 та

Сирдарё вилояти – 9 713 та

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Apple'дан фантастик юриш: Vision Pro — келажакдан келган гаджет!

Ваниҳоят! У шу ерда! Ўзбекистон вақти билан кеча, 5 июнь куни, тунда бўлиб ўтган "WWDC 2023" тақдимотида Apple бир неча йиллардан бери Интернетда айланиб юрган миш-мишларга нуқта қўйди: компаниядан узоқ кутилган АR/VR кўзойнаги – "Vision Pro" расман тақдим қилинди. Бироқ компания уни АR/VR қурилмаси эмас, балки илк "фазовий компьютер" деб атамоқда.

Батафсил: https://sof.uz/ao4f

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Апрелда 0,4 минг тонна йогурт ишлаб чиқарилди

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-апрель ойларида йирик корхоналар томонидан 1,8 минг тонна йогурт ишлаб чиқарилган.

Йогурт
ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 12,7 фоизга ошган.

Ўзбекистонда 2023 йилнинг апрель ойида йирик корхоналар томонидан 0,4 минг тонна йогурт ишлаб чиқарилган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Марказий банк: Устав капитали талабига жавоб бермайдиган банклардан лицензия чақириб олинади

Батафсил: https://sof.uz/7uj2

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Долларнинг расмий курси пасайди

Марказий банк 8 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

Унга кўра:

1 АҚШ доллари – 11 453,01 сўм (-9,21);

1 Евро – 12 250,14 сўм (-5,27);

1 Россия рубли – 140,70 сўм (-0,35).

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Қурилиш ишлари ҳажмида қайси ҳудуднинг улуши юқори?

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда 41,7 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

Бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 4,6 фоизга ошган.

Жами қурилиш ишлари ҳажмида ҳудудларнинг улуши:

— Қорақалпоғистон Р. – 3,8 фоиз

— Андижон вилояти – 4,7 фоиз

— Бухоро вилояти – 5,8 фоиз

— Жиззах вилояти – 2,6 фоиз

— Қашқадарё вилояти – 6,0 фоиз

— Навоий вилояти – 4,3 фоиз

— Наманган вилояти – 4,4 фоиз

— Самарқанд вилояти – 6,1 фоиз

— Сурхондарё вилояти – 5,1 фоиз

— Сирдарё вилояти – 2,2 фоиз

— Тошкент вилояти – 9,3 фоиз

— Фарғона вилояти – 6,4 фоиз

— Хоразм вилояти – 3,2 фоиз

— Тошкент шаҳри – 23,9 фоиз

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb