Sof.uz | Соф хабарлар
3.05K subscribers
47K photos
526 videos
13 files
31.4K links
Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар

Сайт: www.sof.uz
Facebook: fb.com/sofuzb
Instagram: instagram.com/sof.uz_live
Почта: info@sof.uz
Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot

Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Download Telegram
Ўзбекистон 12 та давлатга гилам сотган

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-апрель ойларида 12 та хорижий давлатга қиймати 14,9 млн AҚШ долларига тенг бўлган гилам экспорт қилган.

Гилам экспорти ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,2 млн AҚШ долларига ошган.

Ўзбекистон энг кўп гилам экспорт қилган асосий давлатлар (AҚШ долларида):

Қирғиз Р. – 7,5 млн

Тожикистон – 2,3 млн

Озарбайжон – 1,8 млн

Россия – 1,5 млн

Афғонистон – 1,1 млн

— Қозоғистон – 436 минг

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Долларнинг расмий курси яна пасайди

Марказий банк 9 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

Унга кўра:

1 АҚШ доллари – 11 434,98 сўм (-18,03);

1 Евро – 12 268,59 сўм (+18,45);

1 Россия рубли – 139,35 сўм (-1,35).

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистоннинг Италия билан савдо-иқтисодий ҳамкорлиги

Сўнгги 5 йил ичида Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2,2 баробарга, 2017 йилда 175,7 млн. доллардан 2022 йилда 379,2 млн. долларгача ошди.

Шу даврда экспорт ҳажми ҳам 2,2 баробар ошиб, 50 миллион долларни, импорт умумий ҳажми эса 2,1 баробар ошиб, 330 миллион долларни ташкил этди.

Италиядан инвестицияларнинг умумий ҳажми 164,4 млн. долларни ташкил этади, шундан 48 млн. доллар Италиянинг 2021 йилдаги тўғридан-тўғри инвестициялари ва кредитлари эди.

Ўзбекистонда Италия капитали иштирокидаги 59 та корхона фаолият кўрсатмоқда (улардан 18 таси 100 фоиз Италия корхонаси).

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Туристик агентликлар томонидан 152,8 млрд сўмлик хизматлар кўрсатилган

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-апрель ойларида туристик агентликлар, туроператорлар хизматлари, бронь қилиш ва у билан боғлиқ бошқа хизматлар ҳажми 152,8 млрд сўмни ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,2 фоизга ошган.

Туристик агентликлар, туроператорлар хизматлари, бронь қилиш ва у билан боғлиқ бошқа хизматлар ҳажми таркибида Тошкент шаҳрининг улуши 72,4 фоизни ташкил этган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Сўнгги йилларда қурилиш соҳасида корхоналар сони қанчага кўпайган?

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йил 1 июнь ҳолатига қурилиш соҳасида рўйхатдан ўтган корхоналар сони 51 277 тани ташкил этган.

Қурилиш соҳасида рўйхатдан ўтган корхоналар сони 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 8,1 фоизга ошган.

Сўнгги йилларда қурилиш соҳасида рўйхатдан ўтган корхоналар сони:

2019 йил 1 июнь ҳолатига – 33 249 та

2020 йил 1 июнь ҳолатига – 40 598 та

2021 йил 1 июнь ҳолатига – 45 680 та

2022 йил 1 июнь ҳолатига – 47 428 та

2023 йил 1 июнь ҳолатига – 51 277 та

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Хитой компанияси Ўзбекистоннинг 3 та ҳудудида логистика марказини қуради

2023 йил 1 июнда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири ўринбосари Жасур Чориев Хитойнинг «Taitong International» компанияси бошқаруви раиси жаноб Чу Сюан билан учрашди.

Вазирлик хабарига кўра, учрашувда Ўзбекистоннинг транспорт соҳасига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш, шунингдек, Хитой Халқ Республикаси билан боғловчи халқаро транспорт йўлакларининг жозибадорлигини оширишга қаратилган лойиҳалар юзасидан фикр алмашилган.

«Хорижий компания раҳбари республиканинг Андижон, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида логистика марказларини ташкил этиш режалари билан ўртоқлашди», – дейилади хабарда.

Вазирлик маълумотларига кўра, «Taitong International» раҳбари транспорт логистика компаниялари билан ҳамкорлик қилиш ниятида эканлигини маълум қилган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистон 16 давлатга трикотаж маҳсулотларини экспорт қилган

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон 16 та хорижий давлатга қиймати 102,9 млн AҚШ долларига тенг бўлган 21,8 минг тонна трикотаж маҳсулотларини экспорт қилган.

Трикотаж маҳсулотлари
экспорти ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 12,2 млн долларига ошган.

2023 йилнинг 4 ойида Ўзбекистон трикотаж маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:

— Россия – 32,8 млн

— Қирғиз Р. – 28,7 млн

— Италия – 17,2 млн

— Озарбайжон – 6,2 млн

— Беларусь Р. – 5,5 млн

— Арманистон – 3,8 млн

— Польша – 3,3 млн АҚШ доллари

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Нефть нархининг кўтарилиши туфайли дунёда юқори инфляция башорат қилинди

"M.I. Achkasov & Co" компанияси бошқарувчи директори Максим Ачкасовнинг айтишича, бир неча йил ичида жаҳон иқтисодиёти юқори инфляцияга дуч келади. Бу ҳақда у РИА Новости агентлигига берган интервьюсида гапирди.

Иқтисодчи 2025-26 йилларда нефть нархининг кўтарилиши туфайли дунёда юқори инфляция бўлишини башорат қилди. Унинг фикрича, фақат 2023 йилда етакчи марказий банклар маҳсулот таннархининг ўсишини секинлаштирувчи чораларни жорий қилган. У 2023 йилнинг иккинчи ярми пул-кредит сиёсатини юмшатиш, жумладан, фоиз ставкаларини пасайтириш учун бурилиш нуқтаси бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Бироқ, бу тенденция вақтинчалик бўлиши мумкин.

“Нархларнинг, хусусан, озиқ-овқат маҳсулотларининг кескин ошиши инфляция ҳеч қаерга кетмаслигидан далолат беради. 2025-2026 йилларда юқори инфляция даражаси қайтиши кутилмоқда”, деди Ачкасов.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Долларнинг расмий курси яна пасайди

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курсларини эълон қилди.

— 1 АҚШ доллари — 11 424.00 (-10.98) сўм;
— 1 евро — 12 291.08 (+22.49) сўм;
— 1 Россия рубли — 138.41 (-0.94) сўм.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
4 ойда 402 мингта аккумулятор ишлаб чиқарилган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 402 мингта аккумулятор ишлаб чиқарилган.

Аккумулятор ишлаб чиқариш
ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,6 мартага ошган.

Сўнгги йилларда ишлаб чиқарилган аккумуляторлар сони:

— 2021 йил январь-апрель – 195 мингта

— 2022 йил январь-апрель – 247,8 мингта

— 2023 йил январь-апрель – 402 мингта

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Россия Ҳиндистонга нефть экспортини 19 баробарга оширди

2022 йилда Россия Ҳиндистонга нефть етказиб беришни ўтган йилга нисбатан 19 баробарга оширди ва бу кўрсаткичлар бўйича етакчи ўринни эгаллади, деди Бош вазир ўринбосари Александр Новак “Энергетика сиёсати” журналидаги мақоласида.

Новак тақдим этган маълумотларга кўра, ўтган йили Россиядан Ҳиндистонга нефт етказиб бериш ҳажми 41 миллион тоннагача ошган. Худди шу даврда мамлакатга кўмир экспорти 3 бараварга ошиб, 20 миллион тоннани, нефть маҳсулотлари эса икки баравар ошиб, 6,2 миллион тоннани ташкил этди.

Хитойга энергия ресурсларини сотишда ҳам сезиларли ўсиш кузатилди. Қувур газини етказиб бериш бир ярим бараварга, учдан бирига олти миллион тоннага, Россиядан суюлтирилган газ (LNG) 28 фоизга ошиб, 89 миллион тоннага етди.

“Россия Хитойга нефть етказиб берувчи етакчи давлатлар орасида иккинчи ўринда, Ҳиндистонга нефть етказиб бериш бўйича биринчи ўринда. Мамлакатимиз Хитойга газ қувурлари етказиб бериш бўйича иккинчи, суюлтирилган газ экспорти бўйича эса тўртинчи ўринни эгаллайди”, — деб ёзади бош вазир ўринбосари.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистонда 39,5 фоиз уй хўжаликларида 6 ва ундан кўп кишилар истиқомат қилмоқда

Статистика агентлиги уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосан 2023 йилнинг январь-май ҳолатига уй хўжаликлари аъзоларининг сони:

— бир кишилик – 2,7 фоиз

— икки кишилик – 6,9 фоиз

— уч кишилик – 10,5 фоиз

— тўрт кишилик – 18,1 фоиз

— беш кишилик – 22,3 фоиз

— олти ва ундан кўп кишилик – 39,5 фоиз

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида нечта янги корхоналар очилган?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида жами фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 10 596 тани ташкил этган.

2023 йилнинг январь-май ойида бу соҳада 629 та янги корхоналар ташкил этилди.

Ҳудудлар кесимида ушбу соҳада фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони:

Тошкент шаҳри – 2 005 та

Фарғона вилояти – 1 165 та

Андижон вилояти – 979 та

Самарқанд вилояти – 974 та

Тошкент вилояти – 865 та

Қашқадарё вилояти – 790 та

Бухоро вилояти – 780 та

Наманган вилояти – 678 та

Хоразм вилояти – 589 та

Қорақалпоғистон Р. – 465 та

Сурхондарё вилояти – 438 та

Навоий вилояти– 347 та

Жиззах вилояти – 327 та

Сирдарё вилояти – 194 та

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
"Тошкент" автовокзали орқали 1 млн 700 мингдан ортиқ йўловчи ўз манзилига етказилган

2023 йилнинг ўтган беш ойи давомида (январь – май) жами 1 млн 786 минг 155 нафар йўловчи "Тошкент" автовокзалидан амалга оширилаётган автобус қатновлари орқали ўз манзилига етказилди.

Ушбу давр мобайнида автовокзалдан 18 та маҳаллий, 10 та халқаро ҳамда 51 та вилоят ҳудуди, шаҳар атрофи йўналишларида йўловчиларга хизмат кўрсатилган.

Маҳаллий йўналишларда 3 592 та, халқаро йўналишда 892 та вилоят ҳудуди, шаҳар атрофи йўналишида эса 210 095 та жами 214 579 та рейс бажарилган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Мамлакатимизда шаҳар аҳолисининг улуши кўпаймоқда

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 1991 йил бошида Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси таркибида шаҳар жойларда яшовчи аҳолининг улуши 40,3 фоизни ташкил этган.

2022 йил бошига келиб, ушбу кўрсаткич 50,9 фоизни ташкил этган ҳамда 1991 йилга нисбатан 10,6 фоизга кўпайган.

Йиллар кесимида доимий аҳолининг шаҳар жойларда яшовчилари улуши:

— 1991 йил – 40,3 фоиз

— 2000 йил – 37,4 фоиз

— 2010 йил – 51,5 фоиз

— 2020 йил – 50,6 фоиз

— 2022 йил – 50,9 фоиз

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Huawei компаниясининг вакили Марказий Осиё бозори учун булутли тизимнинг аҳамияти ҳақида гапирди

Huawei компанияси илк бор Алмати шаҳрида Huawei ME & CA Tech Carnival 2023 кенг кўламли тадбирини ўтказди. Унда Қозоғистон, Ўзбекистон, Саудия Арабистони, БАА, Қатар ва бошқа мамлакатлардан 480 дан ортиқ мижоз ва ҳамкорлар иштирок этди.

Учрашув давомида янги чиқарилган инновацион маҳсулотлар, жумладан Huawei Cloudнинг янги ечимлари ва булутли хизматлари тақдим этилди.

Батафсил: https://sof.uz/allu

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Қайси ҳудудда оилалар сони кўп?

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида 9 729 961 та оилалар мавжуд. 

Республикамиз ҳудудларида оилалар сони:

Қорақалпоғистон Р. – 473 142 та  

Андижон вилояти – 893 378 та 

Бухоро вилояти – 570 033 та 

Жиззах вилояти – 343 977 та  

Қашқадарё вилояти – 847 530 та

Навоий вилояти – 297 933 та  

Наманган вилояти – 790 641 та  

Самарқанд вилояти – 1 012 500 та 

Сурхондарё вилояти – 695 853 та 

Сирдарё вилояти – 237 352 та

Тошкент вилояти – 904 414 та 

Фарғона вилояти – 1 124 208 та  

Хоразм вилояти – 557 669 та 

Тошкент ш. – 981 331 та

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистон банклари биринчи чоракда қанча фойда кўрди?

Жорий йилнинг январ-март ойлари бўйича Ўзбекистон банкларининг молиявий ҳисоботи эълон қилинди.

Батафсил: https://sof.uz/bclg

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Италиялик туристлар ташрифи қарийб 5 баробарга ошган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида 5 004 нафар Италия фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3 953 нафарга ёки 4,8 мартага ошган.

2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон Республикасига келган Италия фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича:

дам олиш (туризм) – 4 287 нафар

қариндошларни йўқлаш – 490 нафар

хизмат юзасидан – 181 нафар

ўқиш мақсадида – 36 нафар

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb