Sof.uz | Соф хабарлар
3.05K subscribers
47K photos
526 videos
13 files
31.4K links
Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар

Сайт: www.sof.uz
Facebook: fb.com/sofuzb
Instagram: instagram.com/sof.uz_live
Почта: info@sof.uz
Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot

Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Download Telegram
Долларнинг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 2 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

Унга кўра:

1 АҚШ доллари – 11 409,32 сўм (+9,15);

1 Евро – 12 218,24 сўм (+47,42);

1 Россия рубли – 141,31 сўм (-0,58).

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Субсидияга ариза топширганда фуқаро даромади қанчагача бўлиши керак?

Айни кунларда мамлакатимизда даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олишлари учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида давлат бюджетидан субсидиялар ажратилмоқда.

Батафсил: https://sof.uz/h27j

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Республикамизда нечта кинотеатр фаолият юритмоқда?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган кинотеатрлар сони 76 тани ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида
фаолият юритаётган кинотеатрлар сони:

Андижон вилоятида — 9 та

Бухоро вилоятида — 6 та

Жиззах вилоятида — 2 та

Қашқадарё вилоятида — 3 та

Навоий вилоятида — 5 та

Наманган вилоятида — 13 та

Самарқанд вилоятида — 11 та

Сурхондарё вилоятида — 3 та

Сирдарё вилоятида — 3 та

Тошкент вилоятида — 4 та

Фарғона вилоятида — 3 та

Хоразм вилоятида — 1 та

Тошкент шаҳрида — 13 та

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади

“Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

Батафсил: https://sof.uz/pzn3

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
1 порция паловнинг ўртача нархи қанча?

Статистика агентлиги томонидан ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархлари (2023 йил май ойи учун):

1 порция ошнинг ўртача нархи:

Қорақалпоғистон Р. – 20 800 сўм

Андижон вилояти – 22 200 сўм

Бухоро вилояти – 24 000 сўм

Жиззах вилояти –23 000 сўм

Қашқадарё вилояти – 23 800 сўм

Навоий вилояти – 20 400 сўм

Наманган вилояти – 19 800 сўм

Самарқанд вилояти – 24 800 сўм

Сурхондарё вилояти – 23 800 сўм

Сирдарё вилояти – 22 800 сўм

Тошкент вилояти – 21 800 сўм

Фарғона вилояти – 19 200 сўм

Хоразм вилояти – 22 400 сўм

Тошкент шаҳри – 27 900 сўм

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Россия Ҳиндистонга энг йирик нефть етказиб берувчига айланди

2023 молия йилида Россиядан Ҳиндистонга хом нефть импорти 14 баробар ошди. Бу ҳақда Business Standard Ҳиндистон захира банкининг йиллик ҳисоботига таяниб хабар бермоқда.

Импортнинг умумий ҳажми 162,2 миллиард долларга етди. Бу маҳаллий нефтни қайта ишлаш заводлари катта ҳажмдаги рус хом нефтига катта чегирмали нархларда кириш имкониятига эга бўлганлиги билан боғлиқ эди. Натижада Россия мамлакатга энг йирик нефть етказиб берувчига айланди.

Ҳиндистон Ғарбнинг Россия нефтига нисбатан санкцияларига расман қўшилмаган, бироқ унинг йирик банклари харидларнинг баррел нархи 60 доллардан паст бўлишига ишонч ҳосил қилмоқда.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Май ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,5 фоизга ошган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг май ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,5 фоизга ошган.

2023 йилнинг май ойида нархлар ва тарифлар ўсишида озиқ-овқат маҳсулотлари, ноозиқ-овқат товарлари ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш нархлари мос равишда ўртача 0,5 фоизга ошгани кузатилган.

Истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик ўсиш даражаси 10,4 фоизга етди.

Йил бошидан буён истеъмол секторидаги нархлар индекси ўртача 3,8 фоизга ўсган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Янги Зеландияда самолётга чиқишда нафақат юк, балки йўловчиларнинг ҳам оғирлиги ўлчанади

Июнь ойидан бошлаб Air New Zealand халқаро рейслари йўловчилари самолётга чиқишдан олдин тарозидан ўтказилади, дея хабар беради Еuronews.

Окленд халқаро аэропортидан 1 июндан 2 июлга қадар жўнаб кетадиган йўловчиларни тарозидан ўтказиш таклиф этилди.

Air New Zealand авиакомпанияси «самолёт хавфсизлиги ва самарали ишлашини» таъминлаш учун йўловчиларнинг оғирлигини ўлчаш зарурлигини айтди.

Учувчилар учун юкланган самолётнинг оғирлиги ва мувозанатини билиш жуда муҳим, шунда самолёт тортилиш кучига қарши тура олади.

Ҳозирда авиакомпаниялар қатъий рақамлар орқали «тахминий масса» дан фойдаланади.

Йўловчи вазнини билиш углерод чиқиндиларини камайтиришга қандай ёрдам беради?

Эҳтиёткорлик сифатида авиакомпаниялар ўз самолётларининг ялпи оғирлигини оширишни афзал кўришади.

Умуман олганда, ҳар бир йўловчининг вазни ўртача ҳисобда 88 кг, аниқроғи эркаклар 93 кг, аёллар 75 кг деб ҳисобланади.

Агар учувчи самолётнинг оғирлиги ҳисобланган массадан камроқ эканлигини олдиндан билса, у ёқилғини мос равишда юклайди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистон UNWTO Бош Ассамблеяси Президенти ва 2 та Қўмита аъзоси этиб сайланди

Шу кунларда Болгариянинг София шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Европа комиссиясининг 68-йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда Маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

София мезбонлик қилаётган бугунги нуфузли тадбирда ташкилотнинг қатор ваколатли органлари учун сайловлар ўтказилмоқди. Қувонарлиси, сайловлар якунига кўра Ўзбекистон 3 та номинацияда ғолиб деб топилди.

Батафсил: https://sof.uz/hdbj

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк 5 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

Унга кўра:

1 АҚШ доллари – 11 427,01 сўм (+17,69);

1 Евро – 12 303,46 сўм (+85,22);

1 Россия рубли – 141,34 сўм (+0,03).

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Илон Маскга қарши янги айбловлар қўйилди

Инвесторлар Tesla ва SpaceX компаниялари раҳбари Илон Маск устидан судга мурожаат қилишди – жамоавий даъво Нью-Йорк жанубий округи федерал округ судига юборилди. Миллиардер криптовалюта билан инсайдер савдоси ва бозорни манипуляция қилишда айбланмоқда, деб хабар беради Reuters.

Инвесторлар тадбиркор Dogecoin криптовалютаси нархини икки йил ичида атайлаб 36 минг фоиздан кўпроққа оширганига, кейин эса атайлаб котировкаларнинг қулашига йўл қўйганига амин. Айбловларга кўра, крипто инвесторлари Маскнинг манипуляцияси туфайли миллиардлаб доллар йўқотишган.

Даъвогарларнинг сўзларига кўра, тадбиркор Twitter ижтимоий тармоғида махсус хабарлар ёзган, блоггерлар иши ва реклама учун пул тўлаган, шунингдек, 2021 йилда NBC каналида Dogecoin'ни тарғиб қилиш ва криптовалютани фойдали савдо қилиш учун атайлаб пайдо бўлган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистон полиэтилени асосан Туркияга экспорт қилинган

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-апрель ойларида хорижий давлатларга қиймати 61 млн АҚШ долларига тенг бўлган 72 минг тонна полиэтилен экспорт қилган.

Полиэтилен
экспорти ҳажми ўтган 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 16 минг тоннага камайган.

2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон энг кўп полиэтилен экспорт қилган давлатлар:

Туркия – 32,2 минг тонна

Хитой – 12,4 минг тонна

Латвия – 11,4 минг тонна

Россия – 7,7 минг тонна

Қозоғистон – 4,6 минг тонна

Грузия – 1,2 минг тонна

Буюк Британия – 907,5 тонна

Нидерландия – 557 тонна

Португалия – 371,3 тонна

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Апрелда 2,5 минг тонна олма шарбати ишлаб чиқарилди

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-апрель ойларида йирик корхоналар томонидан 8,3 минг тонна олма шарбати ишлаб чиқарилган.

Олма шарбати ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 61,2 % га ошган.

Ўзбекистонда 2023 йилнинг апрель ойида йирик корхоналар томонидан 2,5 минг тонна олма шарбати ишлаб чиқарилди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
АҚШ Сенати давлат қарзи чегарасини оширишга қаратилган қонун лойиҳасини қабул қилди

АҚШ Сенати давлат қарзини оширишга қаратилган қонун лойиҳасини қабул қилди. Бундай маълумотлар овоз беришнинг онлайн трансляциясидан келиб чиқади. Ҳужжат аввалроқ Вакиллар палатаси томонидан тасдиқланган эди.

Қонун лойиҳасини 63 сенатор ёқлаб, 36 нафари қарши чиқди.

Ҳар икки палата томонидан маъқуллангандан сўнг, қонун лойиҳаси имзолаш учун АҚШ президенти Жо Байденга юборилади.

Аввалроқ Вакиллар палатасида 314 дан ортиқ қонун чиқарувчи ҳужжатни қўллаб-қувватлаган, 117 нафари қарши чиққан эди.

Қонун лойиҳаси 2025 йил январигача АҚШ давлат қарзини оширишни назарда тутади. Шу билан бирга, республикачилар томонидан таклиф қилинган ислоҳотлар мамлакатда амалга оширилиши керак. Улар, хусусан, COVID-19 пандемияси даврида ёрдам учун ажратилган маблағларни, шунингдек, АҚШ Ички харажатлар хизматини молиялаштиришнинг бир қисмини қайта тақсимлашни таклиф қилишди.

АҚШ молия вазири Жанет Еллен маъмуриятнинг фавқулодда чоралари 5 июнгача давлат қарзи чегарасига етиб бориши билан тугаши мумкинлиги, шундан сўнг мамлакат жаҳон иқтисодиётини ларзага соладиган ва Қўшма Штатларда иқтисодий фалокат келтириб чиқарадиган дефолтга дуч келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистон кондиционерларни асосан Хитойдан импорт қилмоқда

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2023 йилнинг январь-апрель ойларида хориждан қиймати 36,3 млн. AҚШ долларига тенг бўлган қарийб 89 мингта кондиционер импорт қилинган.

Кондиционер импорти 2022
йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 908 тага ошган.

Ўзбекистон 4 ойда энг кўп кондиционер импорт қилган давлатлар:

— Хитой – 86,5 минг дона

— Туркия – 962 дона

— Тайвань – 270 дона

— Чехия – 262 дона

— Германия – 174 дона

— Франция – 161 дона

— Италия – 143 дона

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистондаги 26 та банк 3,8 млрд сўм жаримага тортилди

2022 йилда тижорат банкларида 19 та ва микромолия ташкилотларида 9 та тематик инспекциялар ўтказилган.

Текширувлар давомида қарийб 39 мингта мижознинг жами 37 трлн сўмлик кредитлари ёки ушбу банклар жами кредит портфелининг 58 фоизи қамраб олинган.

Батафсил: https://sof.uz/x2ak

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистон кондиционерларни асосан Хитойдан импорт қилмоқда

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2023 йилнинг январь-апрель ойларида хориждан қиймати 36,3 млн. AҚШ долларига тенг бўлган қарийб 89 мингта кондиционер импорт қилинган.

Кондиционер импорти 2022
йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 908 тага ошган.

Ўзбекистон 4 ойда энг кўп кондиционер импорт қилган давлатлар:

— Хитой – 86,5 минг дона

— Туркия – 962 дона

— Тайвань – 270 дона

— Чехия – 262 дона

— Германия – 174 дона

— Франция – 161 дона

— Италия – 143 дона

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўтган тўрт ой ичида "UzAuto Motors" АЖга салкам 200 млрд. сўм солиқ имтиёзи берилган

Солиқ қўмитасининг маълум қилинишича, жорий йилнинг 4 ойи давомида энг кўп солиқ имтиёзи "UzAuto Motors" АЖ ва "Uzbekistan Airways" АЖга берилди.

Батафсил: https://sof.uz/h94q

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистонга туристик мақсадларда келаётган чет эл фуқаролари асосан қайси транспорт воситасида ташриф буюрмоқда?

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида 2 019,4 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Шундан, ҳаво транспортида келган сайёҳлар 311,2 минг кишини (15,4 фоиз), темир йўл орқали келганлар – 29,1 минг кишини (1,4 фоиз), автомобил транспортида келганлар – 9,6 минг кишини (0,5 фоиз) ташкил етган.

Сайёҳларнинг энг кўп қисми, яъни 1 669,4 минг нафари (82,7 фоиз) пиёда келган. (асосан қариндошларини йўқлаш учун келганлар чегара постларидан пиёда ўтишган).

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Қозоғистонда ўтган йили 129,5 тонна олтин қазиб олинган

Қозоғистон пойтахтида Қозоғистон олтин қазиб олувчи саноатчиларнинг «Саноатни ривожлантиришнинг бозор механизмларини жорий этиш: қидирув, қазиб олиш, сотиш» форуми бўлиб ўтди. Кенг кўламли йиғилишда Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари Иран Шархан иштирок этди, деб хабар беради Kazinform.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, ўтган йили мамлакат корхоналари томонидан 129,5 тонна олтин қазиб олинган. Бу 2021 йилга нисбатан 12,8 фоизга кўпдир.

«Мамлакатимизда олтин қазиб олиш маҳаллий тоғ-кон саноатининг асосий тармоқларидан бири. 2022 йил Қозоғистон олтин қазиб олиш саноати учун муваффақиятли йил бўлди. Масалан, таркибида олтин бўлган конларни ўзлаштириш сезиларли даражада ошди, хусусан, 39,4 миллион тоннагача қимматбаҳо металл қазиб олинди, бу ўтган йилга нисбатан 18,3 фоизга кўп», – дейди И.Шархан.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb