Paziyletuz | Рәсмий канал
73K subscribers
27.8K photos
4.11K videos
34 files
33.4K links
Download Telegram
MUQADDIMA
@shayx_nuriddinxoliqnazar
#mutolaa_vaqti
#islomda_vatan_tushunchasi
#audio_kitob

(мутолаа – тафаккур чархи, камолот мезони)

ИСЛОМДА ВАТАН ТУШУНЧАСИ

01 МУҚАДДИМА

✍️ Муаллиф: Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

«Башарият ўз ерини ундаги нарсалари билан, гарчи у ҳеч
ким яшамайдиган чўл бўлса ҳам яхши кўраверади. Ватанни севиш – юракка сингиб
кетган, инсонни унда бўлганида хотиржам,
йироқ кетганида талпинадиган, ҳужум қилинганида асрайдиган ва камситилганида
ғазабланадиган қилиб қўювчи туйғудир».

Шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳматуллоҳи
алайҳ


📖 Матн мутолааси учун:
https://teletype.in/@shayxnuriddinxoliqnazar/4xOIZ6QCyN2

🔈 Видео форматда кўриш учун:
https://youtu.be/Rl8RB59Il0g

🎙 Матнни Абдулқайюм Исмоил ўқиди

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
👍3530🥰1
QUR'ONI KARIMDA VATAN
@shayx_nuriddinxoliqnazar
#mutolaa_vaqti
#islomda_vatan_tushunchasi
#audio_kitob

(мутолаа – тафаккур чархи, камолот мезони)

ҚУРЪОНИ КАРИМДА ВАТАН ТУШУНЧАСИ


📝
Муаллиф: Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

“Муҳаббат” истилоҳда: “Кўрган нарсага хоҳиш қилиш ва уни яхши деб ўйлаш”, деганидир.
Муҳибнинг одати муҳаббат қилган нарса
ёки инсонга тегишли бўлган ҳамма нарсани яхши кўради.
Роғиб Асфаҳоний раҳматуллоҳи
алайҳ

Хулоса қилсак, муҳаббат – нозик туйғу. Шунинг учун Ватан муҳаббати тилда эмас, амалда кўринадиган туйғудир, дейилади.
Муҳаббат бирга яшайдиган кишиларгина тушунадиган жонли тажрибадир.

📖 Матн мутолааси учун:
https://teletype.in/@shayxnuriddinxoliqnazar/LkZHr33Qc5Z

📹 Видео форматда кўриш учун:
https://www.youtube.com/watch?v=5jGIlWNI7_w

🎙 Матнни Абдулқайюм Исмоил ўқиди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐
MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
👍5520
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#mutolaa #Alloh #yaxshi #banda
☝️ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ 21 КУН ИЧИДА АЛЛОҲ ЯХШИ КЎРГАН БАНДА БЎЛИШ МУМКИН?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
88👍29🥰4👏32
#mutolaa
🖼 ТАҚҚОСЛАМАНГ!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


⚡️ Мен ўзимни атрофимдагилар билан солиштирмайман. Уларнинг мендан кўпроқ топаётгани, мартабаси, уйи, машинаси хатто илми кўплиги ҳам қайғуга солмайди.

Мени авалги ўзимдан қанчалик фарқ қилишим кўпроқ қизиқтиради.

🔍 Ўтмишдан ўн йил аввалги ўзимни қидираман. Ҳозиргидан оддийроқ, камбағалроқ, илмсизроқ ўзимни.

💬 Шу билан бирга, содда, беғубор, самимий, ишонувчан, қалби софроқ, ҳиммати баландроқ, ўзимни.

😢Озгина гуноҳига ҳам сиқиладиган юрагимни.

🌍 Иштиёқи баланд, келажакдан катта нарсалар кутган, оламни ўзгартирмоқчи бўлган, оддий нарсалар хурсанд қиладиган, оддий воқеалар йиғлатадиган йигитчани.

📖 Сўраса чин қалбдан сўрайдиган, ўқиса таъсирланадиган ўзимни.

Мен ўзимни ўзим билан солиштираман. Топганларим эвазига йўқотганларим арзимаслиги, бугун топганларимни исталган пайтда топиб, исталган вақтда йўқотишимни биламан ва йўқотганларимни, ёшлик, софлик, туйғулар, иштиёқ, самийийликни энди тополмаслигимни ҳам биламан. Энди 20 ёшли ўзим ҳис қилган нарсаларни энди ҳеч қачон ҳис қилолмаслигимни ҳам биламан. Шу мени қайғуга солади...

📖 Ориф Таскиннинг «Муҳрланган дардлар» китобидан(muslim.uz)



Бизди социаллық тармақларда бақлап барың!

🥺Телеграм| 🤪Facebook| 🛍Instagram| 😍Youtube

🧐 Интернет сайтымыз: paziylet.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6248👏1😍1
#mutolaa #solihlar_hayoti #qissa
🖼 МОЛИК ИБН ДИНОР ВА ҒОРДАГИ КИШИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


🐦‍⬛️ Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Ҳажга бордим. Кенг саҳрода юрсам, оғзида нон бўлагини тишлаган қарғани кўриб қолдим. Ўзимга ўзим: «Бу қарға оғзида нон бўлаги билан учади. Бунинг бир сабаби бўлса керак» дедим-да, унинг ортидан эргашдим. Қарға учиб бориб, бир ғорнинг олдига тушди. Мен ҳам ўша ғорнинг олдига бордим. Қарасам, оёқ-қўллари боғланган бир киши турибди. Ҳар қанча уринса ҳам арқонни ечолмаяпти. Нон бўлаги эса, унинг олдида турарди. Мен ундан: «Кимсиз? Қайси шаҳардансиз?» деб сўрадим.

💬 У: «Мен ҳожиларданман. Ўғрилар менинг молимни, нарсаларимни олиб, ўзимни эса, кўриб турганингиздек, шу ерга боғлаб қўйишди. Бир неча кун очликка чидадим. Кейин Роббимга қалбим билан юзланиб: «Эй Ўзининг азиз Китобида: «Ёки музтар одам дуо қилганда, ижобат этадиган ва ёмонликни аритадиган» Зот! (Намл сураси, 62-оят). Мен ноилож қолдим. Менга раҳм қил!» деб дуо қилдим. Шу пайт Аллоҳ мана шу қарғани менинг олдимга таом билан юборди» дея жавоб берди.

🌳 Кейин мен уни арқондан ечдим. Иккимиз юриб-юриб, чанқадик. Ёнимизда сув йўқ эди. Саҳрога яхшилаб разм солдик ва бир қудуқни кўрдик. Қудуқ устида бир тўда оҳулар турарди. Дарҳол қудуқ олдига яқинлашдик. Оҳулар нарироққа қочиб, бир четда тўхтади. Қудуққа етиб бориб, қарасак, сув қудуқнинг тубида экан. Ҳаракат қилиб, сувидан олдик, ичдик. Кейин мен оҳуларга ҳам сув олиб чиқмагунимча бу ердан жилмайман, деб қасд қилдим. Шеригим иккаламиз қудуқнинг ёнидан бир жойни кавлаб, ўша жойга қудуқдан сув олиб, тўлдирдик. Иш битгач, қудуқ ёнидан узоқлашдик. Бизнинг узоқлашганимизни кўриб, оҳулар қудуқ ёнига кела бошлади. Келиб, ҳалиги сувдан ичиб, барчасининг чанқоғи босилди. Шу пайт менга: “Эй Молик, шеригинг бизга дуо қилиб, қалби ва нафси ила бизга юзланган эди, биз унинг дуосини ижобат қилиб, унга таом бердик, арқондан ечдик ва суғордик. Оҳулар ҳам бизга таваккул қилган эди, уларни ҳам суғордик» деган овозни эшитдим».

📖 Ҳоний Ҳожининг «Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса» китобидан

Бизди социаллық тармақларда бақлап барың!

🥺Телеграм| 🤪Facebook| 🛍Instagram| 😍Youtube

🧐 Интернет сайтымыз: paziylet.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6334👏2
#mutolaa #sahro
🐫"САҲРО КЕМАСИ"НИНГ МЎЪЖИЗАЛАРИ

📖 Қуръон нозил бўлган пайтда одамларга энг яқин ҳайвон туя бўлган, шунинг учун уларнинг эътибори туяга тортиляпти. Ҳақиқатда туя бир мўъжиза: унинг тузилиши-қулоқ, бурун, кўз, оёқ, туёқлари саҳро учун мослашган. Шунинг учун ҳам уни араблар саҳро кемаси, дейишади. Туя иссиқ ҳавода юришга мослашган, сув ичмай бир неча кунлаб юриши мумкин ва ҳоказо.

💬Энди, “саҳро кемаси”нинг яратилишидаги баъзи бир ажойиботларга қисқача бўлса ҳам назар солайлик. Туянинг кўзлари бошнинг юқори қисмига жойлашган бўлиб, ортга қараш имконини беради. Унинг қовоқлари эса қумни тўсишга мослашгандир.

Шунингдек, туянинг бурун катаклари ва қулоқлари ҳам қум киришини тўсадиган жунлар билан жиҳозлангандирлар. Саҳрода шамол туриши билан туянинг тумшуқлари ҳам, қулоқлари ҳам жисмига тортилиб, қумдан зарар кўрмайдиган ҳолатга келиб олади.

Туянинг туёқлари ҳам алоҳида шаклдаги суякларга кийгизилган гўшт ва теридан иборат қўлқоп бўлиб, қумда бундан бошқа туёқ билан юкли равишда юриш мумкин эмас.

Туя саҳрода оч қолганда, қуруқ ёғочни, ҳатто тиконни ҳам еб кетаверади...

Бизди социаллық тармақларда бақлап барың!

🥺Телеграм| 🤪Facebook| 🛍Instagram| 😍Youtube

🧐 Интернет сайтымыз: paziylet.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
45👍35👏52🥰1😍1
#mutolaa #banda
🤲 РАҲМОННИНГ БАНДАЛАРИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

📖 «Раҳмоннинг бандалари қандай бўлади?» деган саволга Фурқон сураси сўнгида жавоб бор:

1️⃣. Улар ерда тавозу ила юрадилар.

2️⃣. Жоҳиллар гапирганда, улар билан тортишмасдан, “омон бўлинглар”, деб жавоб қайтарадилар.

3️⃣. Тунларни Раббиларига сажда қилиб бедор ўтказадилар.

4️⃣. “Раббано, Ўзинг бизни жаҳаннамдан сақла, у жуда ёмон жой”, деб илтижо қиладилар.

5️⃣. Инфоқ қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмайдилар, ўртача бўладилар.

6️⃣. Аллоҳдан бошқа бирортага илтижо қилмайдилар.

7️⃣. Бирор жонни ноҳақ ўлдирмайдилар.

8️⃣. Зино қилмайдилар. Зино қилса, қиёмат куни азоби бир неча баробар кўпайтирилиб, дўзахда хор бўлиб, абадий азобда қолишдан қўрқадилар.

9️⃣. «Аммо ким тавба қилса, иймон келтириб, солиҳ амал қилса, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштиради. Аллоҳ мағфиратли, раҳмли Зотдир. Ким тавба қилиб, солиҳ амал қилса, Аллоҳга (У зотнинг мағфиратига) қайтган бўлади», деган оятларини ўқиб, чин тавба қиладилар, ёмонликлардан тийиладилар, яхши амаллар қиладилар, ҳеч қачон ноумид бўлмайдилар.

🔟. Улар ёлғон гувоҳлик бермайдилар.

1️⃣1️⃣. Беҳуда нарсалар олдидан ўтсалар, ҳурматларини сақлаган ҳолда ўтадилар.

1️⃣2️⃣. Раббиларининг оятларини эшитганда, гунг ва карларга ўхшаб турмайдилар.

1️⃣3️⃣. Раҳмоннинг бандалари “Раббано, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарсаларни ҳадя эт, бизни тақводорларга йўлбошчи қил”, деб дуо қиладилар.

✍️ Абдуғофур Искандар

Бизди социаллық тармақларда бақлап барың!

🥺Телеграм| 🤪Facebook| 🛍Instagram| 😍Youtube

🧐 Интернет сайтымыз: paziylet.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍59253🥰3👏1😍1