Human.uz | Rasmiy kanal
7.67K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
#Тайинлов

“Юксалиш” умумиллий ҳаракатининг Самарқанд вилояти бўлинмаси раҳбарлигига Зафар Нуруллаевич Каримов тайинланди.

Зафар Нуруллаевич ҳозирги кунга қадар “Ангора текстил” Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонаси директори маслаҳатчиси бўлиб ишлаган. У 25 йилдан зиёд банк-молия соҳасида, хусусан, Марказий банк, АТ “Деҳқонсаноатбанк”, ИАТ “Пахтабанк”, АТ “Алоқабанк”, АТ “Савдогарбанк”нинг ҳудудий бўлимларида турли лавозимларда фаолият юритган. Бундан ташқари, З. Каримов Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармасига раҳбарлик қилган. 2019—2020 йилларда “Ангора текстил” Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонаси директори бўлган.

Маълумот учун: Президентнинг 2019 йил 17 январдаги Фармонига мувофиқ, “Юксалиш” умумиллий ҳаракатининг ҳудудий бўлинмаси раҳбари бир вақтнинг ўзида вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси ҳисобланади.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
#Тайинлов

🔻Ҳукумат қарори (670-сон, 30.10.2020 й.) билан Илхам Рустамович Махкамовга Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири вазифасини бажариш юклатилди.

🔻Ҳукумат қарори (671-сон, 30.10.2020 й.) билан Фарруҳ Фарходжонович Омонов Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
#Тайинлов

Умаров Хайрулла Сайдуллаевич Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи лавозимига тайинланди.

Х.Умаров бугунга қадар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Каналга уланинг:👉 @humanuzofficial
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 30 апрелдаги буйруғи билан Фаррухжон Нематиллаевич Файзиев Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Юридик бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Фаррухжон Файзиев 1984 йил Наманган вилоятида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (2008 йил)ни тамомлаган.

👉 Шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги Интеллектуал мулк ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси, Интеллектуал мулк соҳасини таҳлил қилиш ва ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Каналга уланинг:👉 @humanuzofficial
#Тайинлов

Равшан Султанходжаев
Тошкет шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари - Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Каналга уланинг:👉 @humanuzofficial
#тайинлов

Халматов Бахтиёр Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
#тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 571-сон қарори билан Зохид Шавкатович Эрматов Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг ижро этувчи директори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Шухрат Туланбоевич Иноятов Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Улуғбек Мехмонович Кандимов Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
#тайинлов

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Иноятов Амрилло Шодиевич Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори лавозимига тайинланди.

Каналга уланинг: 👉@humanuzofficial